Sayt test rejimida ishlamoqda

Қучқоров Жавлон Суюндик ўғлининг
фалсафа дoктoри (PhD) диссeртацияси ҳимoяси ҳақида эълoн

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Миллий ғоя ва демократик ўзгаришлар диалектикаси босқичларининг ижтимоий-фалсафий таҳлили (Ўзбекистон Республикаси мисолида)”, 09.00.04 – Ижтимоий-фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Fal496.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Ипак йўли” Туризм ва маданий мерос халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, РhD.03/27.02.2020.F.72.08.
Илмий раҳбар: Яхшиликов Жўрабой Яхшиликович, фалсафа фанлар доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Мухторов Азамат Мухторович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Музаффаров Фируз Давронович, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади миллий ғоя ва демократик ўзгаришлар диалектикаси босқичларининг ижтимоий-фалсафий моҳиятини Ўзбекистон Республикаси мисолида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
миллий ғоя ва демократик ўзгаришлар диалектикасининг инсон қадри, халқпарвар давлат, адолат ва қонун устуворлиги каби ҳуқуқий, миллий иқтисодиёт ривожлантириш каби иқтисодий, адолатли ижтимоий сиёсат, инсон капитали, маънавий тараққиёт каби ижтимоий, хавфсизлик ва мудофаа, очиқ ва прагматик сиёсат каби сиёсий тамойиллари субстанционал жиҳатдан бир бутунлиги, доиравий айланиши ва демократик эҳтиёжларнинг ошиб бориш қонунлари мавжудлиги аниқланган;
“диалектик маданий тушуниш” концепциясининг жамият ривожланишининг маданийлашган ҳамжамиятлилик ғоясига асосланган цивилизацион ёндашув эканлиги, унинг материалистик диалектика принципларидан холи, ривожланиш қонунларини илмий асослаш хусусиятларининг фақат моддий ишлаб чиқариш, маънавий омилнинг ролини ҳисобга олмаслик ва синфий кураш ғоясига асосланган формацион ёндашувнинг хусусиятларидан фарқлилиги асослаб берилган;
Янги Ўзбекистон орзусини рўёбга чиқаришда миллий ғоя ва демократик ўзгаришларнинг тинчлик, миллатлараро ҳамжиҳатлик, инсон қадри ва ҳуқуқи, қонун устуворлиги ва адолат, моддий ва маънавий ҳаётни уйғунлиги каби мослашувчи ҳамда барқарор ривожланиш мақсадлари, оила, аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари, Ўзбекистоннинг янги маънавий қиёфасини шакллантириш каби мувофиқлаштирувчи потенциал имкониятларидан фойдаланишнинг методологик асоси эканлиги фалсафий жиҳатдан исботланган;
Ўзбекистон ҳудудида юз берган миллий ғоя ва демократик ўзгаришлар генезисининг корреляцион-функционал ва субстанционал ижтимоий қонунлари ҳамда эволюциясининг қадимги давр, ўрта асрлар цивилизациялари даври, Чор Россияси мустамлакачилиги даври, марксизм-ленинизм ғоялари даври, миллий мустақиллик учун кураш даври, “тараққиётнинг ўзбек модели” даври, “Ҳаракатлар стратегияси” даври ва “Янги Ўзбекитоннинг тараққиёт стратегияси” даври каби тарихий босқичлари далилланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Миллий ғоя ва демократик ўзгаришлар диалектикаси босқичларининг ижтимоий-фалсафий таҳлили (Ўзбекистон Республикаси мисолида) бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:
миллий ғоя ва демократик ўзгаришлар диалектикасининг инсон қадри, халқпарвар давлат, адолат ва қонун устуворлиги каби ҳуқуқий; миллий иқтисодиёт ривожлантириш каби иқтисодий; адолатли ижтимоий сиёсат, инсон капитали, маънавий тараққиёт каби ижтимоий; хавфсизлик ва мудофаа, очиқ ва прагматик сиёсат каби сиёсий тамойиллари субстанционал жиҳатдан бир бутунлиги, доиравий айланиши ва демократик эҳтиёжларнинг ошиб бориш қонунлари мавжудлигига оид методологик таклиф ва тавсияларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастурининг III боби “Миллий давлатчилигимиз тарихи, буюк аждодларимизнинг бой маънавий меросини ўрганиш, уларнинг инсонпарварлик ғояларини ҳаётга кенг татбиқ этиш, аждодларга муносиб қилиб тарбиялашда адабиёт, маданият, санъат намуналаридан кенг фойдаланиш чора-тадбирлари” йўналишига оид 20-банди ижросини таъминлaшда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 26 августдаги 02/08-1050-сон маълумотномаси). Натижада, ёш авлодни сиёсий, ижтимоий, тарихий, маънавий саводхонлигини оширишга оид профлактик тадбирлар ва маънавий тарғибот фаолиятида ҳамда ватанпарварлик, инсонпарварлик ғояларини ҳаётга кенг татбиқ этишда илмий методологик қўлланма сифатида хизмат қилган;
“диалектик маданий тушуниш” концепциясининг жамият ривожланишининг маданийлашган ҳамжамиятлилик ғоясига асосланган цивилизацион ёндашув эканлиги, унинг материалистик диалектика принципларидан холи, ривожланиш қонунларини илмий асослаш хусусиятларининг фақат моддий ишлаб чиқариш, маънавий омилнинг ролини ҳисобга олмаслик ва синфий кураш ғоясига асосланган формацион ёндашувнинг хусусиятларидан фарқларига оид назарий умумлашма ва хулосалардан Фуқаролик жамиятини ривожлантириш марказининг 2020-2025 йиллар ўрта муддатда амалга оширилиши режалаштирилган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича “Йўл харитаси”нинг 1-йўналишидаги  “Фуқаролик жамиятини илмий-назарий ўрганувчи, унинг ривожланишини доимий таҳлил қилиб борувчи таҳлилий, илмий-ўқув лабараториясини (ақл маркази) ташкил этиш” нoмли 10-бaндидa ва “Фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари бўйича амалий ва фундаментал тадқиқотлар ўтказиш” мaвзусидaги 11-бандларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Фуқаролик жамиятини ривожлантириш марказининг 2021 йил 23 августдаги 43/02-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистонда фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган стратегияси вазифалари ижросини таъминлаш орқали келажак истиқболларини олдиндан рационал равишда белгилаб олиш, уларга эришишнинг объектив шарт-шароитларини яратиш имкониятлари кенгайишига хизмат қилган;
Янги Ўзбекистон орзусини рўёбга чиқаришда миллий ғоя ва демократик ўзгаришларнинг тинчлик, миллатлараро ҳамжиҳатлик, инсон қадри ва ҳуқуқи, қонун устуворлиги ва адолат, моддий ва маънавий ҳаётни уйғунлиги каби мослашувчи ҳамда барқарор ривожланиш мақсадлари, оила, аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари, Ўзбекистоннинг янги маънавий қиёфасини шакллантириш каби мувофиқлаштирувчи потенциал имкониятларидан фойдаланиш методологик асоси эканлигига доир хулоса ва тавсияларидан Ўзбекистои Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фондининг “Бухоро вилояти махсус “Жайрон” питомнигида экологик тарбия ва унинг фаолиятини тарғибот хамда ташвиқот қилишга янгича иннавацион усулларда ёндашиш тизимини шакллантириш” (2018-2019 йй) ижтимоий лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси “Жонли табиат” жамоат бирлашмасининг 2021 йил 26 августдаги 19/21-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларнинг табиат ва нафосат олами тўғрисидаги билимларини ошишига, Ватанга муҳаббат, яшил сиёсат диалектикасининг субстанционал бир бутунлиги, бир қатор тарғиботчи ёшлар ўртасида миллий ғоя ва маънавиятини кенг тарғиб этиш бўйича материаллар тайёрлашга хизмат қилган;  
Ўзбекистон ҳудудида юз берган миллий ғоя ва демократик ўзгаришлар генезисининг корреляцион-функционал ва субстанционал ижтимоий қонунлари ҳамда эволюциясининг қадимги давр, ўрта асрлар цивилизациялари даври, Чор Россияси мустамлакачилиги даври, марксизм-ленинизм ғоялари даври, миллий мустақиллик учун кураш даври, “тараққиётнинг ўзбек модели” даври, “Ҳаракатлар стратегияси” даври ва “Янги Ўзбекитоннинг тараққиёт стратегияси” даври каби тарихий босқичларига оид хулосалар ва тавсияларидан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2021 йил 25 августда эфирга узатилган “Ассалом Самарқанд” телекўрсатуви дастур сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2021 йил 25 августдаги 09-02/449-сон маълумотномаси). Натижада, эфирга узатиладиган кўрсатувларни тайёрлаш ва тарғибот-ташвиқот тадбирларини кенг аҳолига етказишда муҳим методологик манба бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish