Sayt test rejimida ishlamoqda

Хаитов Лазизбек Азаматовичнинг
фалсафа дoктoри (PhD) диссeртацияси ҳимoяси ҳақида эълoн

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ҳаким Термизий маънавий меросининг инсон камолотидаги ўрни”, 09.00.03 - Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.4.PhD/Fal240.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети 
Илмий раҳбар: Наврўзова Гулчеҳра Неъматовна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, РhD.03/27.02.2020.F.72.08.
Расмий оппонентлар: Мадаева Шахноза Омануллаевна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Юнусова Гуландом Самиевна, фалсафа фанлари доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ҳаким Термизий маънавий меросининг инсон камолотидаги ўрни ва унинг илмий-назарий моҳиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Ҳаким Термизийнинг “Баёнул-касб” (Касбнинг баёни) асаридаги ҳалол ризқ топиш ва касб-ҳунар эгаллашга оид бунёдкор ғояларнинг инсон фаолияти, камолотининг маънавий асосларига боғлиқлиги, кейинги даврларда вужудга келган Хожагон-Нақшбандийлик тариқати ғояларига таъсир кўрсатганлиги далилланган; 
Ҳаким Термизийнинг “Хатм ул авлиё” асаридаги валоят назариясининг инсонпарварлик тамойилларига таяниши, замонавий фаол шахсни тарбиялашда ўзига хос субстанционал асосга эга эканлиги исботланган;
Ҳаким Термизийнинг “Баёнул фарқ байна ас-садр вал қалб вал фуад вал луб” (“Қалб даражалари”), “Маърифатул асрор” (“Cирлар маърифати”) асарларидаги қалб, соғлом қалб, қалб поклигига оид инсон камолотининг “таваккул”, “ҳикмат”, “табсира”, “шукр”, “офият” ва “ҳаё” каби мезонларнинг инсон маънавий борлиғига алоқадор ҳақ ва ҳақиқат, илм ва маърифат, ақл ва идрок ҳамда ғаразли кучлар таъсирига берилмаслик хусусиятлари мантиқан асослаб берилган; 
Ҳаким Термизийнинг “Манозил ул-ибод мин ал-ибода” (Бандаларнинг бандачиликдаги манзиллари) асаридаги маънавий камолот манзилларини кўрсатувчи тавба, зуҳд, нафсга адоват, муҳаббат, ҳою-ҳаводан покланиш, хашият (қўрқув), қурбат каби тасаввуфий тушунчаларнинг инсонни эзгуликка даъват этиш, камолотга эришиш, нафсни тийиш, покланиш ва меҳрга оид ирфоний-фалсафий мазмуни очиб берилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳаким Термизий маънавий меросининг инсон камолотидаги моҳиятини илмий-фалсафий асослаш бўйича олинган илмий янгиликлардан: 
Ҳаким Термизийнинг “Баёнул-касб” (Касбнинг баёни) асаридаги ҳалол ризқ топиш ва касб-ҳунар эгаллашга оид бунёдкор ғояларнинг инсон фаолияти, камолотининг маънавий асосларига боғлиқлиги, кейинги даврларда вужудга келган Хожагон-Нақшбандийлик тариқати ғояларига таъсир кўрсатганлигига оид илмий натижа ва хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг кенг жамоатчилигини хабардор этиш ҳамда уларнинг касбий маҳоратини ошириш бўйича илмий-амалий ва методик ўқишларида, алломанинг инсон камолотига оид қарашлари асосида илмий-оммабоп рисолалар тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2021 йил 30 сентябрдаги 02/392-сон маълумотномаси). Натижада ёшларни аждодлар маънавий-илмий меросига ҳурмат руҳида тарбиялашга нафс ва қалб тарбиясига, инсон камолотига алоқадор бўлган ҳалол ризқ, ҳалол касб ҳақидаги  қарашларининг такомиллашувига хизмат қилган; 
“Ҳаким Термизийнинг “Хатм ул авлиё” асаридаги валоят назариясининг инсонпарварлик тамойилларига таяниши, замонавий фаол шахсни тарбиялашда ўзига хос субстанционал асосга эга эканлигига оид таклиф ҳамда тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 228-сон қарорида белгилаб берилган вазифалар (жамиятда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ўрни ва ролини кучайтириш, жойларда маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни она Ватанга муҳаббат ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш) ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлигининг 2021 йил 8 октябрдаги 02-09/2383-сон маълумотномаси). Натижада кенг жамоатчилик, айниқса ўсиб келаётган ёш авлодда умуминсоний, миллий урф-одат ва анъаналарга содиқлик, бошқа дин ҳамда миллат вакилларининг урф-одатларини ҳурмат қилиш, оилавий қадриятларга содиқлик, шарқона таълим-тарбия, маънавий камолот, ватанпарварликка оид тасаввур, кўникма ва билимларининг кенгайишига хизмат қилган.
Ҳаким Термизийнинг “Баёнул фарқ байна ас-садр вал қалб вал фуад вал луб” (“Қалб даражалари”), “Маърифатул асрор” (“Cирлар маърифати”) асарларидаги қалб, соғлом қалб, қалб поклигига оид инсон камолотининг “таваккул”, “ҳикмат”, “табсира”, “шукр”, “офият” ва “ҳаё” каби мезонларнинг инсон маънавий борлиғига алоқадор ҳақ ва ҳақиқат, илм ва маърифат, ақл ва идрок ҳамда ғаразли кучлар таъсирига берилмаслик хусусиятларига оид илмий натижалар ва хулосалардан ОТ-Ф1-рақамли “Ёшларда миллий ғоя ва мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг психологик механизмлари” (2017-2020 йй) бажарилган фундаментал ва 66-12/192-сон “Ҳунар-ризқ карвони” мавзуидаги (2020-2021йй) амалий лойихасини амалга оширишда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2021 йил 25 октябрдаги 01-04/01-0504-сон ҳамда Бухоро вилояти ҳунармандчилигини ривожлантириш маркази”нинг 6-сон маълумотномалари). Натижада ёшлар онгида Ҳаким Термизий тасаввуфий-фалсафий меросидаги инсон камолоти ва маънавияти ҳақидаги ғояларни ўрганиш, ёшларнинг баркамол, инсонпарвар, бағрикенг, ростгўй бўлиб етишиши, касб-ҳунар эгаллаш, ҳалол меҳнат ҳамда ризқ ҳақидаги дунёқараши, кўникмаларини шакллантириш ва кучайтиришга хизмат қилган; 
Ҳаким Термизийнинг “Манозил ул-ибод мин ал-ибода” (Бандаларнинг бандачиликдаги манзиллари) асаридаги маънавий камолот манзилларини кўрсатувчи тавба, зуҳд, нафсга адоват, муҳаббат, ҳою-ҳаводан покланиш, хашият (қўрқув), қурбат каби тасаввуфий тушунчаларнинг инсонни эзгуликка даъват этиш, камолотга эришиш, нафсни тийиш, покланиш ва меҳрга оид ирфоний-фалсафий мазмунини акс эттирувчи илмий натижа ва хулосалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг тадбирлар йиллик режа дастуридаги “Ассалом Бухоро”, “Ўзига ўхшайди ўзбек”, “Ёшлар вақти”, “Шукрона” телекўрсатувларининг сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2021 йил 30 сентябрдаги 1/254-сон маълумотномаси). Натижада  ёш авлод онгида Ҳаким Термизий тасаввуфий-фалсафий, ахлоқий қарашларини янгича назарий-услубий ёндашувлар асосида ўрганиш, ёшларнинг баркамол, инсонпарвар, бағрикенг, ростгўй ва ҳалол инсон бўлиб етишиш имкониятларини янада кенгайтириб, соғлом дунёқарашни кучайтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish