Sayt test rejimida ishlamoqda

Тойлибаев Султанбек Мухидовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жисмоний маданият факультетлари талабаларининг асосий гимнастика воситалари орқали касбий фаолиятини ошириш”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Ped1218.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped 28.01.
Илмий раҳбар: Эштаев Анвар Курганович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Расмий оппонентлар: Ханкельдиев Шер Хакимович, педагогика фанлари доктори, профессор; Умаров Джамшид Хасанович, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жисмоний маданият факультетлари талабаларининг касбий фаолиятини асосий гимнастика воситалари орқали такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг мураккаб акробатик машқларидаги вазифаларни ўзлаштиришлари учун ҳаракат фаолиятида (фазо ва вақтни ҳис қилиш, мушак кучланишини дифференциялаш, темп ва ритм қобилияти) белгиланган бекатлар ва масофаларини диагонал ва периметр бўйича “Айланма машғулот модели”га киритиш ҳисобига касбий фаолиятни эгаллаш малакаси такомиллаштирилган;
талабаларнинг жисмоний тайёргарлигини оширишга йўналтирилган машқларни мураккаб ҳаракат хусусиятларини инобатга олиб инерция кучи билан бажариладиган силтаниб-сакрашлардаги оёқ, қўл ва гавда мушакларни ауксотоник (аралаш) иш тартибида ривожлантириш ҳисобига ҳаракат тайёргарлигини ошириш имконияти кенгайтирилган;
талабаларнинг акробатик элементларни бажаришда асосий компонентларини машқнинг мураккаблиги бўйича бир фазадан иккинчи фазага ўтишда индивидуал морфологик (бўйи, қўли ва оёқ узунлиги) ва функционал (вестибуляр тўрғинлиги) кўрсаткичларини дифференциялаш ҳисобига гимнастика машқларининг дастлабки элементларини ўргатиш услуби такомиллаштирилган;
талабаларнинг касбий фаолиятида ўргатиш услубиятидаги мураккаб координация машқларини бажаришда йиқилишни қайтарувчи манекен танаси ҳаракатига нисбатан гавданинг бошланғич ва якунловчи ҳолати бўйича тўғри траекторияни танлаш ва ўз вақтида тўғри ва ўзгарувчан йўналиши бўйича тезкор реакция кўрсатиш ҳисобига жароҳатланишнинг олдини олиш кўникмаси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлашда касбий фаолият кўникмаларини шакллантириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:
жисмоний маданият факультетлари талабаларининг мураккаб акробатик машқларидаги вазифаларни ўзлаштиришдан келиб чиқиб касбий фаолият учун зарур бўлган малакасини такомиллаштиришга қаратилган “Айланма машғулот модели” Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти Жисмоний маданият факультети талабаларининг “Гимнастика ва ўни ўқитиш методикаси” ўқув-машғулот жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 17 августдаги 03-17-05/5122-сон маълумотномаси). Натижада касбий фаолият учун зарур бўлган малакаси 12% га оширилган;
жисмоний маданият факультетлари талабаларининг касбий фаолиятини оширишда ауксотоник иш тартибида силтаниб-сакрашлардаги оёқ, қўл ва гавда мушакларни инерция кучи билан букиб ёзиш машқларини қўллаш бўйича таклифлар “Гимнастика ва уни ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 20 ноябрдаги 500-сон буйруғига асосан 500-196-рақамли гувоҳнома). Натижада талабаларнинг назарий, техник ва услубий тайёргарлик даражаси 12,4% га ошган;
машғулотларда ҳаракатланишни асосий компонентларини алгоритмик услубий кўрсатмалари асосида дифференциялашган мувозонатни сақлашни талаб этувчи элементлар “Гимнастика ва уни ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Қорақалпоғистон Республикаси Халқ Таълими вазирлигининг 2021 йил 2 августдаги 01-01/05-3509-сон далолатнома). Натижада ўқув-тарбиявий жараёни 12,4% га оптималлаштирилган;
мураккаб координация машқларини бажаришда манекен танаси орқали йиқилишни қайтарувчи ҳаракатга нисбатан тўғри траекторияни танлаш ва ўз вақтида тезкор реакция кўрсатиш ҳисобига жароҳатланишни олдини олиш кўникмаларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар жисмоний маданият факультетлари талабаларининг “Гимнастика ва уни ўқитиш методикаси” номли ўқув-машғулот жараёнига жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Туризм ва спорт бош бошқармасининг 2021 йил 6 августдаги 02-16/04-427-сон далолатнома). Натижада касбий ва педагогик маҳорат даражаси 11,9 % га ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish