Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдиев Шерзод Абдурахмоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Таянч-ҳаракат аппарати шикастланган юқори малакали улоқтирувчиларнинг спорт машғулотларини оптималлаштириш”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Ped436.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12. 2019.Ped 28.01.
Илмий раҳбар: Содиков Акбар Гайратович, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Расмий оппонентлар: Алламуратов Шухратилла Иноятович, биология фанлари доктори доцент; Саидов Иззатилла Исматович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университетининг Ўзбекистон-Финляндия педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади таянч-ҳаракат аппарати шикастланган юқори малакали улоқтирувчиларнинг техник элементларни ўзлаштиришида биомеханик кўрсаткичларидан келиб чиқиб спорт машғулотларини оптималлаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таянч-ҳаракат аппаратида шикастланиши бўлган юқори малакали улоқтирувчилар тайёргарлигининг жисмоний, техник, функционал ҳолатидан келиб чиқиб нозологиянинг ҳар бир спорт синфи учун (F42-43, F56-57, F51-55, F31-33) бажара олиш имкони бўлган воситаларни (асосий юкламалар тушадиган мускуллар асосида) саралаш ва мажмуавий (жисмоний сифатлари ва техникасини) назорат қилиш ҳисобига спортчиларнинг интеграл бошқариш тизими кенгайтирилган;
таянч-ҳаракат аппарати шикастланган пара енгил атлетикачи улоқтирувчиларнинг техник тайёргарлигида тананинг сагитал текисликда эгилиш бурчакларини ҳаракат тезлигининг бошланғич фазасига нисбатан улоқтиришнинг охирги босқичида снаряднинг мутлоқ тезлиги эвазига спорт натижаларини яхшилаш имконияти оширилган;
таянч-ҳаракат аппарати шикастланган пара енгил атлетикачи улоқтирувчиларни мусобақадаги техник ҳаракатларни биомеханик кўрсаткичларидан келиб чиқиб техник заҳирасида модел хусусиятлари бўйича камчиликларини тана ҳолатига нисбатан елка бурилишларини ва улоқтиришда снарядни учиш бурчакларининг оғиш ҳаракатларини ўз вақтида тўғирлаш ҳисобига улоқтирувчиларнинг индивидуал имкониятлари оптималлаштирилган;
улоқтирувчиларнинг турли снарядларда катта куч талаб этадиган машқлар учун махсус ускуналардан фойдаланиб портлаш кучини такомиллаштиришга қаратилган  қисқа муддатда катта куч намоён қиладиган (тезкор куч, куч чидамлилик) ҳамда ҳафталик юкламаларни меъёрлаш орқали микроциклларни ишлаб чиқиш ҳисобига спорт амалий машғулотлари оптималлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Турли назологиялар ва спорт синфларни инобатга олган холда ишлаб чиқилган тест мажмуи ва унда қўлланилган восита ва усуллар бўйича олинган натижалар асосида: 
таянч-ҳаракат аппарати шикастланган юқори малакали улоқтирувчиларни техник тайёргарлик методикаси, функционал хусусиятларини инобатга олган ҳолда самарали воситалардан фойдаланиш бўйича таклифлар “Адаптив енгил атлетикани ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 август 418-сонли буйруғига асосан 418-086 рақамли гувохнома). Натижада пара енгил атлетикачи улоқтирувчиларни мусобақа олди жисмоний тайёргарлик самарадорлиги даражаси 18,11 % га яхшиланган;
таянч-ҳаракат аппарати шикастланган пара енгил атлетикачиларни улоқтириш турларида техник тайёргарлигини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар “Адаптив енгил атлетикани ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 август 418-сонли буйруғига асосан 418-086 рақамли гувохнома). Натижада пара енгил атлетикачи улоқтирувчиларни техник тайёргарлик самарадорлиги даражаси 22,15 % га яхшиланган;
таянч-ҳаракат аппарати шикастланган пара енгил атлетикада улоқтирувчиларни мусобақа машқлари бўйича техник ҳаракатларни тузишда биомеханик кўрсаткичларидан келиб чиқиб техник заҳирасида модел хусусиятларини индивидуал имкониятларини оптималлаштириш бўйича таклифлар Ўзбекистон енгил атлетика федерациясида шуғулланувчилар билан олиб борилган машғулот жараёнига тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 14 октябрдаги 03-17-02/9030-сон маълумотномаси, Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг 2021 йил 11 октябрдаги 366-сон далолатномаси). Натижада юқори малакали улоқтирувчиларни умумий техник ҳаракатларининг ўсиш даражаси 20,13 % га ошган;
улоқтирувчиларнинг турли снарядларда бажариладиган машқлар учун махсус ускуналардан фойдаланишини ҳисобга олишга қаратилган зарбдор микроцикллар Ўзбекистон пара енгил атлетика терма жамоа аъзолари ўқув-машғулотларида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг 2021 йил 14 октябрдаги 03-17-02/9030-сон маълумотномаси, Ўзбекистон енгил атлетика федерациясининг 2021 йил 11 октябрдаги 366-сон далолатномаси). Натижада, Токио 2020 паралимпия ўйинларида таянч-ҳаракати аппарати шикастланган улоқтирувчи спортчиларимиз, Х.Норбеков, М.Хамдамова олтин, Н.Қурбонова кумуш ва бронза, Д.Ахматхонова ва М.Рихсимовлар 6-ўрин, Ё.Одилов 9-ўринларни қўлга киритишган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish