Sayt test rejimida ishlamoqda

Усмонов Бунёд Актам ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Акциядорлик жамиятлари капиталини бошқариш самарадорлигини ошириш йўллари», 08.00.07–“Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Iqt2011.
Илмий раҳбар: Эшов Мансур Пўлатович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Тошматов Шухрат Аманович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Саттаров Одилжон Бердимуратович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади акциядорлик жамиятлари капиталини бошқарув самарадорлигини оширишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чикишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
акциядорлик жамиятлари капитали самарадорлигини оширишда ўз ва қарз маблағлари ўртасидаги мутаносибликни 60/40 бўлиши акциядорлик жамиятлари молиявий мустақиллигини таъминлаши асосланган; 
юқори қийматга эга истиқболли инвестицион стратегияларни ишлаб чиқишда мультипликатор кўрсаткичлари (умумкапитал рентабеллиги ROCE, левераж коэффициенти DR, соф фойда рентабеллиги NPM, капиталнинг ликвидлик коэффициенти CR) орқали баҳолаш натижасида акциядорлик жамиятлари капитал самарадорлигини ошириш таклифи асосланган;
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти таркибидаги корхоналарда капитал самарадорлигини баҳолашда (CPM - Capital Plan Management) кўрсаткичини киритиш таклиф этилган; 
“Ўзкимёсаноат” АЖ таркибидаги акциядорлик жамиятларини хусусийлаштириш амалиётини жадаллаштириш ва қўшимча капитал жалб қилиш натижасида жамиятнинг фойда ва даромадлар миқдорини 2025 йилга қадар истиқболли прогнозлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Акциядорлик жамиятлари капиталини бошқариш самарадорлигини ошириш йўллари мавзуси доирасида олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
акциядорлик жамиятлари капитали самарадорлигини оширишда ўз ва қарз маблағлари ўртасидаги мутаносибликни 60/40 бўлиши акциядорлик жамиятлари молиявий мустақиллигини таъминлашига доир таклифи “Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2022 йил 10 февралдаги 03-455-сон баённома қарорида ўз аксини топган (“Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2022 йил 10 февралдаги 03-455-сон далолатномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш орқали “Фарғона азот” АЖ халқаро умумэътироф этилган коэффициентларидан бири молиявий левераж коэффициенти (debt-to-equity ratio)ни 2015 йилдаги 4,53 коэффициентдан 2020 йилга келиб 0,25 коэффициентгача камайтиришга эришилган;
юқори қийматга эга истиқболли инвестицион стратегияларни ишлаб чиқишда мультипликатор кўрсаткичлари (умумкапитал рентабеллиги ROCE, левераж коэффициенти DR, соф фойда рентабеллиги NPM, капиталнинг ликвидлик коэффициенти CR) орқали баҳолаш натижасида акциядорлик жамиятлари капитал самарадорлигини ошириш таклифи “Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2022 йил 10 февралдаги 03-455-сон баённомасида ўз аксини топган (“Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2022 йил 10 февралдаги 03-455-сон далолатномаси). Мазкур таклифда “Фарғона азот” АЖда капиталдан фойдаланиш самарадорлик коэффициентлар (ROE, ROA, ROS, ROCE)ини баҳолашнинг корреляция матрицаси ва кўп сонли регрессия натижалари асосида 2 хил модел ишлаб чиқилган. Биринчи моделга кўра узоқ муддатли активларнинг бир фоизга оширилиши RОАни 2,79 фоизга оширади, жами мажбуриятларни бир фоизга оширилиши RОАни 4,64 фоизга камайтириши аниқланган. Иккинчи моделга кўра эса узоқ муддатли активларнинг бир фоизга оширилиши RОЕни 2,95 фоизга оширади, жами мажбуриятларнинг бир фоизга оширилиши эса RОЕни 5,73 фоизга камайтирилиши асослаб берилган;
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти таркибидаги корхоналарда капитал самарадорлигини баҳолашда (CPM - Capital Plan Management) кўрсаткичини киритиш таклифи “Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2022 йил 10 февралдаги 03-455-сон баённома қарори асосида “Ўзкимёсаноат” АЖ фаолиятига жорий этилган (“Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2022 йил 10 февралдаги 03-455-сон далолатномаси). Мазкур таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 апрелдаги “Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4265-сонли қарорида ўз аксини топган. Мазкур таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида акциядорлик жамиятининг ижроия органи таркибига кимё саноати соҳасида кўп йиллик амалий тажрибага эга бўлган ва мазкур йўналиш бўйича хорижий нуфузли олий таълим муассасаларини битирувчи кадрлар жалб қилинган, шунингдек 2021 йил 17 августда жамиятнинг Кузатув кенгашининг янги аъзолари сайланган;
“Ўзкимёсаноат” АЖ таркибидаги акциядорлик жамиятларини хусусийлаштириш амалиётини жадаллаштириш ва қўшимча капитал жалб қилиш натижасида жамиятнинг фойда ва даромадлар миқдорини 2025 йилга қадар истиқболли прогнозларини ишлаб чиқишга доир таклифи “Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2022 йил 10 февралдаги 03-455-сон баённома асосида “Ўзкимёсаноат” АЖ фаолиятига жорий этилган (“Ўзкимёсаноат” АЖнинг 2022 йил 10 февралдаги 03-455-сон далолатномаси). Мазкур таклиф асосида акциядорлик жамияти томонидан 2022-2025 йиллар мобайнида босқичма-босқич IPO ларни ўтказиш орқали 750 млрд. сўм миқдорида капитал жалб қилиш натижасида йиллик соф фойда миқдорини 650 млн. сўмга ошириш эконометрик усул-кичик квадратлар усули (OLS) орқали аниқланган ва асослаб берилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish