Sayt test rejimida ishlamoqda

Ярашев Қувондиқ Сафаровичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Жанубий Ўзбекистон дарё ҳавзалари ландшафтларининг функционал-динамик боғлиқлиги ҳамда уларни ландшафт-экологик районлаштириш», 11.00.01 - Табиий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.DSc/Gr37.
Илмий маслаҳатчи: Аббасов Субхон Бурханович, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети ҳузуридаги PhD.03/30.12.2021.Gr.02.07 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Нигматов Асқар Нигматович, география фанлари доктори, профессор, Сафаров Эшқобул Юлдашевич, техника фанлари доктори, профессор; Турдимамбетов Изимбет Рахметович, география фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жанубий Ўзбекистон дарё ҳавзалари ландшафтларини функционал-динамик боғлиқликда аниқлаш, уларнинг микрозонал дифференцияланиши, ландшафт-экологик районлаштириш асосида ландшафт-экологик вазиятларни оптималлаштиришни географик асосларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дарё ҳавза ландшафтлари бир бутун функционал-динамик тизим эканлиги асосланган ва уларнинг ҳудудий тарқалиш қонуниятлари замонавий (масофавий ва картографик) усуллар ёрдамида аниқланган;
дарё ҳавзалари парагенетик ландшафт комплеклардаги динамик жараёнларни масофадан аниқлаш орқали парагенетик ландшафт комплексларини ўрта масштабли карталари яратилган;
геотизимларда арид зона элементлари миграцияси ва фукционал-динамик боғлиқ жараёнлар ГАТ ни қўллаш орқали аниқланиб, уларнинг карталарини яратиш методикаси (Landsat-8, Sentenel-2 космик станция маълумотларини ArcGIS, QGIS, ENVI 4.5, MapInfo каби дастурларда дешифровкалаш орқали) такомиллаштирилган;
функционал-динамик боғлиқлик натижасида вужудга келган ландшафт-экологик вазият 5 та (бокира, қониқарли, мўътадил, ўртача, кескин) даражада баҳоланган ва илк бор ҳудуд 19 ландшафт-экологик район ажратилган ҳамда ушбу районларнинг комплекс тавсифи ишлаб чиқилган;
кимёвий ва техноген чиқиндиларнинг инсон саломатлигига таъсирини баҳолаш орқали тиббий профилактик тадбирлар аниқланган ҳамда ҳар бир ифлословчи манбанинг таъсирини камайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган;
функционал-динамик ландшафтларда парагенетик ва парадинамик алоқадорлик қонуниятларига биноан вужудга келган ландшафт-экологик вазиятни географик оптималлаштириш чора-тадбирлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Жанубий Ўзбекистон дарё ҳавзалари ландшафтларининг функционал-динамик боғлиқлиги ва уларни ландшафт-экологик районлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
дарё ҳавзалари геотизимларининг замонавий усуллар ёрдамида аниқланган тарқалиш қонуниятлари асосида тузилган ўрта масштабли мавзули карталари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2021 йил 14 декабрдаги 08-07039-сон маълумотномаси). Натижада, ҳудудда қишлоқ хўжалик экинларини оптимал жойлаштиришни такомиллаштириш имконини берган;
геотизимлардаги динамик жараёнларни масофадан аниқлаш индикатори ҳисобланган вегетацион индексларига доир тузилган карталар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ Қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2021 йил 14 декабрдаги 08-07039-сон маълумотномаси). Натижада, ўсимликлар деградацияга учраган ҳудудларни аниқлаш ҳамда табиатни муҳофаза қилиш картасини такомиллаштириш имконини берган;
арид зона элементлари миграцияси ва функционал-динамик жараёнларни асословчи ГАТ нинг ArcGIS дастури ёрдамида ҳисобланган эвапотранспирация кўрсаткичлари бўйича тузилган карта-схемалар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2021 йил 14 декабрдаги 08-07039-сон маълумотномаси). Натижада, арид (қуруқ) зона элементлари миграциясини оптималлаштиришнинг асоси бўлган эвапотранспирацияни камайтириш усулларини такомиллаштириш имконини яратган;
дарё ҳавзаларининг бир бутун функционал-динамик боғлиқлигига доир олинган натижалардан ЎзАгросуғурта АЖ амалиётида назорат-таҳлил фаолиятини амалга оширишда фойдаланилган (ЎзАгросуғурта АЖнинг 2022 йил 25 апрелдаги 01-06/867-сон маълумотномаси). Натижада, назорат-таҳлил фаолиятини такомиллаштириш ва шу асосда қишлоқ хўжалик ерларида комплекс тадбирларни амалга ошириш имконини берган;
агроландшафтларда вужудга келган ландшафт-экологик вазиятни инсон саломатлигига таъсирини баҳолашга доир натижалар ЎзАгросуғурта АЖда амалиётга жорий этилган (ЎзАгросуғурта АЖнинг 2022 йил 25 апрелдаги 01-06/867-сон маълумотномаси). Натижада, экологик хавфсиз қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш ва қишлоқ хўжалик экинларини самарали ҳимоя қилиш усулларини такомиллаштириш имконини берган;
функционал-динамик боғлиқлик ва парагенетик ҳамда парадинамик алоқадорлик қонуниятларига биноан вужудга келган ландшафт-экологик вазиятни оптималлаштиришга доир чора-тадбирлардан Ўзагросуғурта АЖ фаолиятида фойдаланилган (ЎзАгросуғурта АЖнинг 2022 йил 25 апрелдаги 01-06/867-сон маълумотномаси маълумотномаси). Натижада, тупроқ шўрланиши, ирригацион ва дефляцион эрозиядан ҳимоя қилиш масалаларини ижобий ҳал этиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish