Sayt test rejimida ishlamoqda

Арабов Саидқул Амировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мирзачўл суғориладиган тупроқларининг мелиоратив ҳолати ва уларни яхшилаш», 03.00.13 – Тупроқшунослик (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/В573.
Илмий раҳбар: Абдурахмонов Нодиржон Юлчиевич, биология фанлари доктори, катта илмий ходим.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, РhD.03/30.12.2019.В.05.03.
Расмий оппонентлар: Жаббаров Зафаржон Абдукаримович, биология фанлари доктори, профессор; Уразбаев Исматулла Умматович, биология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Мирзачўл ҳудуди суғориладиган тупроқларининг хосса-хусусиятларидаги ўзгаришлар асосида уларнинг мелиоратив ҳолатини баҳолаш ҳамда унумдорлигини сақлаш ва оширишга қаратилган илмий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Мирзачўл ҳудуди ерларидан суғорма деҳқончиликда фойдаланиш (хайдаш, суғориш, ишлов бериш, ўғитлар қўллаш) натижасида тупроқ хоссаларидаги ўзгаришлар таъсирида эволюцион жараёнларнинг жадаллашганлиги ҳамда автоморф тупроқлар ўрнида ярим гидроморф ва гидроморф тупроқлар пайдо бўлганлиги аниқланган;
ҳудуд суғориладиган тупроқларидаги грунт сувларининг сатҳи ва минераллашганлик даражаси оптимал критик чуқурликдан (~2,5 м) юқори жойлашганлиги натижасида тупроқ ҳосил бўлиш ва шўрланиш жараёнларида фаол иштирок этаётганлигини аниқланган;
ҳудуд суғориладиган ерларининг мелиоратив ҳолати тупроқларнинг бир метрли қатламларидаги умумий тузлар, жумладан, хлор иони заҳираларини ҳисобга олган ҳолда баҳоланган;
Мирзачўл суғориладиган тупроқлари таркибидаги тузларнинг эрувчанлиги қанча юқори бўлса, уларнинг аккумляцияланиш ареали шунча кичик майдонларни ташкил этиши илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Мирзачўл суғориладиган тупроқларининг мелиоратив ҳолати ва уларни яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Ўзбекистон Республикаси фермер хўжаликлари суғориладиган тупроқларининг унумдорлигини сақлаш ва ошириш бўйича тавсиялар» ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 18 сентябрдаги 02/025-3787-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу тавсиялар Сирдарё ва Жиззах вилоятларидаги турли тупроқ-иқлим шароитлари шаклланган мелиоратив ҳолати ёмон, ер ости сувлари кўтарилган, турли даражада шўрланган, гипслашган, тошлоқли, эрозияланган суғориладиган тупроқлар унумдорлигини қайта тиклаш ва ошириш бўйича тадбирлар белгилашда қўлланма сифатида хизмат қилган;
Мирзачўл туманидаги «Тошкент», Арнасой туманидаги «Қозоғистон», Зафаробод туманидаги Ҳ.Олимжон номли массивлардаги жами 9921,2 га суғориладиган ерларнинг 1:10000 масштабли тупроқ шўрланганлик картограммалари тузилган ва амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 18 сентябрдаги 02/025-3787-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу картограммалар маълумотлари ҳудудлардаги суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, жумладан, шўр ювиш меъёрлари ҳамда муддатларини белгилаш, ер ресурсларидан самарали фойдаланишга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқиш имконини берган;
Сардоба туманидаги М.Узоқов номли, Оқ олтин туманидаги У.Носир номли массивлардаги жами 7306,1 гектар суғориладиган ер майдонлари учун 1:10000 масштабли тупроқ сифатини баҳолаш харитаси ишлаб чиқилган ва массивлар ҳудудидаги фермер хўжаликлари фойдаланишлари учун амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 18 сентябрдаги 02/025-3787-сон маълумотномаси). Натижада, массивдаги гидроморф ва ярим гидроморф тупроқларнинг унумдорлик даражасига қараб ерларнинг меъёрий қийматини ҳисоблаш, унумдорлиги паст бўлган ерларда давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёси етиштирувчи қишлоқ хўжалиги корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш, тупроқ унумдорлигини сақлаш, қайта тиклаш ва ошириш орқали ер ресурсларидан самарали фойдаланишга қаратилган тадбирлар белгилашга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish