Sayt test rejimida ishlamoqda

Махкамов Элёрбек Ғайратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фарғона вилояти табиатидан рекреация ва туризм мақсадида фойдаланишнинг географик асослари», 11.00.02 – Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.1.PhD/Gr82.
Илмий раҳбар: Аҳмадалиев Юсупжон Исмоилович, география фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2021.Gr.02.07.
Расмий оппонентлар: Турдимамбетов Изимбет Рахметович, география фанлари доктори; Ибадуллаев Нурали Эшниязович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Фарғона вилояти табиатининг рекреацион ва туристик имкониятларини аниқлаш ҳамда ундан фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рекреацион-туристик салоҳиятни баҳолашнинг баланс усули ҳудуднинг табиий (релъеф, иқлим, ички сувлар), тарихий-маданий (ёдгорликлар, зиёратгоҳлар, ҳунармандчилик), ижтимоий-иқтисодий (иқтисодий ва туристик инфратузилма), экологик (иқлимий дискомфортлик, ҳаво ва сувнинг ифлосланиш индекси) кўрсаткичларини эътиборга олган ҳолда такомиллаштирилган;
Фарғона вилоятининг маъмурий бирликлари рекреацион-туристик салоҳиятини мажмуали баҳолаш асосидаги типологияси (энг юқори, юқори, ўрта, паст) ишлаб чиқилган ва ГАТ технологиясининг ArcGIS дастури асосида карталаштирилган, ҳар бир тип учун рекреацион-туристик фаолиятни ривожлатиришга ижобий ва салбий таъсир этувчи омиллар аниқланган;
Фарғона вилоятида рекреацион-туристик фаолиятни ташкил этишни ландшафт-экологик (Сўх т., Фарғона т.) ҳамда табиий-тарихий (Қўқон ш., Марғилон ш., Риштон т.) асосларининг ҳудудий жиҳатлари эътиборга олиниб, уларни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ишлаб чиқилган;
Фарғона вилоятида рекреацион-туристик кластерлар яратишнинг  табиий, ижтимоий-иқтисодий ва сервис географияси билан боғлиқ жиҳатлари аниқланган ҳамда ҳар бир маъмурий бирлик учун истиқболли янги туристик маршрутлар (бир ва кўп кунлик) ва уларнинг туроператорлар учун намунавий дастурлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Фарғона вилояти табиатидан рекреация ва туризм мақсадида фойдаланиш ҳамда рекреацион-туристик салоҳиятини комплекс баҳолашнинг географик асослари ва уларни карталаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
рекреацион-туристик салоҳиятни баҳолашнинг вилоят табиий (релъеф, иқлим, ички сувлар), тарихий-маданий (ёдгорликлар, зиёратгоҳлар, ҳунармандчилик), ижтимоий-иқтисодий (иқтисодий ва туристик инфратузилма), экологик (иқлимий дискомфортлик, ҳаво ва сувнинг ифлосланиш индекси) кўрсаткичларини эътиборга олган ҳолда такомиллаштирилган баланс усули Ўзбекистон Республикаси туризм ва маданий мерос вазирлиги амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 16 мартдаги 18-18/503-сон маълумотномаси). Натижада, Фарғона вилояти рекреацион-туристик салоҳиятини мажмуали (табиий, тарихий, иқтисодий, экологик) баҳолаш имконияти яратилган;
Фарғона вилоятининг маъмурий бирликлари рекреацион-туристиксалоҳиятининг мажмуали баҳолаш асосидаги ишлаб чиқилган типологияси (энг юқори, юқори, ўрта, паст) ва ArcGIS дастури асосида ишлаб чиқилган карта-схемалардан Ўзбекистон Республикаси туризм ва маданий мерос вазирлиги амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 16 мартдаги 18-18/503-сон маълумотномаси). Натижада, вилоятнинг ҳар бир маъмурий бирлигида рекреацион-туристик салоҳиятидан максимал фойдаланиш имконияти яратилган;
Фарғона вилоятида рекреацион-туристик фаолиятни ташкил этишни ландшафт-экологик (Сўх т., Фарғона т.) ҳамда табиий-тарихий (Қўқон ш., Марғилон ш., Риштон т.) асосларидан Ўзбекистон Республикаси туризм ва маданий мерос вазирлиги амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 16 мартдаги 18-18/503-сон маълумотномаси). Натижада, Фарғона вилоятининг ҳар бир маъмурий бирлиги бўйича асосий рекреацион-туристик йўналишларни илмий жиҳатдан асослаш имконини берган;
Фарғона вилоятида рекреацион-туристик кластерлар яратишнинг табиий, ижтимоий-иқтисодий ва сервис географияси билан боғлиқ жиҳатларидан Ўзбекистон Республикаси туризм ва маданий мерос вазирлиги амалиётида туман ва шаҳарлар учун истиқболли янги туристик маршрутлар ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси туризм ва маданий мерос вазирлигининг 2022 йил 16 мартдаги 18-18/503-сон маълумотномаси). Натижада, вилоятда 12 та янги истиқболли туристик маршрутлар (бир ва кўп кунлик) ва уларнинг намунавий дастурларини ишлаб чиқиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish