Sayt test rejimida ishlamoqda

Карабаева Муслима Ифтихоровнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўсимлик чиқиндилари асосида углеродли адсорбентлар олиш ва уларни саноат оқава сувларини тозалашда қўллаш», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Т2750.
Илмий раҳбар: Мирсалимова Саодат Рахматжановна кимё  фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Эшметов Иззат Дўсимбатович, техника фанлари доктори, профессор; Очилов Голиб Мамаюнусович, кимё фанлари дномзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўсимлик чиқиндилари асосида углеродли адсорбентлар олиш ва улардан ёғ-мой корхоналари оқава сувларини тозалашда фойдаланиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий ўсимлик хомашёлари асосида, яъни ерёнғоқ пўстлоғи ва қарағай конусидан УА олиш имконияти асосланган;
ЕП-ФА ва ҚК-ФА намуналари учун термик пиролизни мос равишда 6000С ва 7000С ҳароратда олиб бориш мақбул шароит эканлиги, чиқиш унуми, кул миқдори ва адсорбцион хусусиятлари бензол буғи адсорбцияси орқали исботланган;
10% ли КОН модификаторининг  ЕП-МА намунаси учун 410 м2/г, ҚК-МА намунаси учун 435 м2/г гача солиштирма юзаларининг ошиши ҳисобига NaOH дан нисбатан афзаллиги исботланган;
модификацияланган углеродли адсорбентлар микроструктуравий ўзгаришлари замонавий XRD-дефрактометрида, ИК-тахлили ва СЭМ натижалари орқали исботланган;
ишқорий модификациялаш углеродли материални турли морфологик ўзгаришларга олиб келиши СЭМ таҳлили асосида аниқланди, натижада соф углерод миқдори 87,9% дан 94,1% га ошганлиги исботланган. 
қарағай конуси ва ерёнғоқ пўчоғи асосида модификацияланган адсорбент олиш технологик схемаси ишлаб чиқилган;
модификация қилинган ҚК-МА ва ЕП-МА ёрдамида ёғ-мой корхоналари оқава сувлари таркибидан ёғ қолдиқларини тозалаш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Ўсимлик чиқиндилари асосида углеродли адсорбентлар олиш ва улардан ёғ-мой корхоналари оқава сувларини тозалашда фойдаланиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қарағай конуси (ҚК-МА) ва ерёнғоқ пўчоғи (ЕП-МА) асосида модификацияланган УА олиш технологияси Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг «2022-2023 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалари рўйхати»га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2022 йил 22 февралдаги КС/3-167-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллий хомашёлар асосида 2 баровар арзон углеродли адсорбентлар олиш имконини беради;
ЕП-МА ва ҚК-МА ёғ-мой корхоналари саноат оқава сувлари таркибидан ёғ қолдиқларини тозалаш технологияси Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг «2022-2023 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалари рўйхати»га киритилган (Ўзбекистон Республикаси Ёғ-мой саноати корхоналари уюшмасининг 2022 йил 22 февралдаги КС / 3-167-сон маълумотномаси). Натижада, ёғ-мой саноати оқава сувлари таркибидан органик моддалар қолдиқларини 97,5% га тозалаш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish