Sayt test rejimida ishlamoqda

Буранова Гулноза Боймуратовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ҳомиладор аёлларнинг амалдаги овқатланиши ва унинг физиологик таҳлили (Ўзбекистон Республикаси жанубий вилоятлари мисолида)», 03.00.08 – Одам ва ҳайвонлар физиологияси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/B201.
Илмий раҳбар: Қурбонов Шониёз Қурбонович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, PhD.03/30.06.2020.B.70.03.
Расмий оппонентлар: Кучкарова Любов Салижановна, биология фанлари доктори, профессор; Кузиев Мирзоҳид Садуллаевич, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий  ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикаси жанубий вилоятларидаги қишлоқларда яшайдиган ҳомиладор аёлларнинг амалдаги овқатланиш ҳолатини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон Республикасининг жанубидаги (Қашқадарё вилояти) қишлоқларда яшовчи ҳомиладор аёллар рационида оқсил, ёғ, углеводлар нисбати углеводлар улушининг ошиши ҳисобига бузилганлиги очиб берилган;   
қишлоқ шароитида истиқомат қиладиган ҳомиладор аёлларни оқсил (18-29 ёш гуруҳида ёғ), D, В9 ва В12 витаминлари, Са, Р макроэлементлари, йод ва темир микроэлементлари билан таъминланиш даражаси меъёрдан пастлиги  асосланган;
қишлоқ шароитида истиқомат қиладиган ҳомиладор аёлларда қон зардобидаги D витамин, Fe ва Ca концентрацияси ҳомиладорлик муддатининг ошиб бориши билан камайиши исботланган;
қишлоқ шароитида яшаётган ҳомиладор аёлларда тана массасининг ортиш динамикаси меъёр даражасида сақланганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ҳомиладор аёлларнинг амалдаги овқатланиши ва унинг физиологик таҳлили бўйича олинган илмий натижалар асосида:
текширилувчиларнинг кунлик овқати таркибида оқсил (18-29 ёш гуруҳида ёғ) миқдорининг белгиланган меъёрга нисбатан камлиги, углеводларнинг эса кўплиги, шунингдек, С, В1, В9, Е, D ва В12 витаминларнинг меъёрдан камлиги, Mg нинг меъёридалиги, қон зардобидаги микронутриентлар концентрацияси бўйича олинган натижалар Қорақалпоғистон Республикасининг даволаш муассасалари тизимининг амалдаги фаолиятида ва аҳоли саломатлигини сақлаш бўйича олиб бориладиган тарғиботларда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 20 апрелдаги 01/4119-сон маълумотномаси). Натижада, экологик ноқулай шароитда яшайдиган аҳоли орасида тарғибот-ташвиқот ишлари ва бу борадаги тадбирлар самарадорлигини ошириш имконини берган;
ҳомиладор аёлларнинг кунлик овқатидаги С, В1, В9, Е, D, В12 витаминларнинг миқдори меъёр даражасидан (12,8-50,0 % гача) кам эканлиги, Ca, P, Fe, ва йоднинг ўртача миқдори физиологик меъёрга нисбатан (18,4-25,3 % гача) камлиги юзасидан олинган натижалар АҚШ нинг VetVittles LLC компаниясида биологик фаол қўшимчаларни ишлаб чиқиш амалиётида жорий қилинган (VetVittles LLC компаниясининг (Brooklyn NY) 2022 йил 8 февралдаги маълумотномаси). Натижада, микронутриент танқислигининг олдини олишда қўлланиладиган биологик фаол қўшимчаларни ишлаб чиқариш спектрини янада ошириш имконини берган;
қишлоқ шароитида яшайдиган ҳомиладор аёлларнинг асосий ва қўшимча озиқ моддалар билан таъминланишини аниқлаш бўйича олинган натижалардан Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг амалий фаолиятида фойдаланилган, шунингдек, экологик ноқулай шароитда яшайдиган аҳолининг рационал овқатланишини ташкил этишда ва уни тарғиб қилишда жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2022 йил 24 январдаги 01-204-сон маълумотномаси). Натижада, аҳоли турли гуруҳларининг, хусусан, ҳомиладор аёлларнинг овқатланиш маданияти борасидаги тушунчаларини 7-9 % гача ошириш ҳамда уларнинг жисмоний ривожланиш кўрсаткичларини яхшилаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish