Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупова Гулширахан Зинатдиновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси  ҳақида эълон

I.  Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бошланғич синф ўқувчиларида креатив фаолликни шакллантириш тизими”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/Ped586. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Сафарова Рохат Гайбиллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Нукус давлат педагогика институти, DSc.03/30.12.2019.Ped.34.01. 
Расмий оппонентлар: Юзликаев Фарит Рафаилович, педагогика фанлари доктори, профессор; Ходжаниязов Сардор Умарович, педагогика фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика институти. 
Диссертация йўналиши: назарий  ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: бошланғич синф ўқувчиларида креатив фаолликни шакллантиришнинг назарий асослари ва дидактик тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич синф ўқувчиларида креатив фаолликни шакллантириш жараёни бир қатор  педагогик шарт-шароитлар яратиш асосида, дидактик воситалар ва дидактик вазиятларга оид ёндашувлар ижодий тафаккур билан бир неча руҳий ҳолатларни ҳам ўзида мужассамлаштириб, ҳиссий-иродавий ва интеллектуал ижодий лаёқатлилик ва шахсга йўналтирилганлик параметрлари бўйича такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида креатив фаолликни шакллантиришга йўналтирилган дидактик тизим таркиби ички психологик қизиқиш, идрок, характер, мулоқот, хотира ва ташқи педагогик китобхонлик, мустақил ўқиб ўрганиш, матн ва кичик лойиҳалар устида ишлаш, ўз-ўзини мустақил ижодий ривожлантириш омилларга устиворлик бериш асосида  аниқлаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида креатив фаолликни шакллантиришга йўналтирилган когнитив фаолиятни ривожлантириш технологиялари бойитувчи, инновaцион, эстетик, динамик, муаммоли, мавжуд объектларни такомиллаштирувчи креативлик каби таркибий ташкил этувчилар орасидаги алоқадорликни таъминлаш шахснинг ижодий тафаккурини ривожлантириш асосида аниқлаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида креатив фаолликни шакллантиришга йўналтирилган педагогик жараён модели ўқув жараёнини индивидуаллаштириш, ўқувчиларнинг мустақил билим олишларини рағбатлантириш, ижодий имкониятлари кўламини кенгайтириш, ижтимоий тажрибанинг шахсий характер касб этишига эришиш принципларга устиворлик бериш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчиларида креатив фаолликни шакллантириш юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
бошланғич синф ўқувчиларида креатив фаолликни шакллантиришнинг ҳиссий-иродавий (ўз-ўзини назорат қилиш) ва интеллектуал (ўқувчиларнинг билиш фаолиятлари, ижодий қобилятларини ривожлантириш), ижодий лаёқатлилик ва шахсга йўналтирилганлик параметрларини аниқлашга доир таклиф ва тавсиялари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 187-сонли қарори   3-иловаси билан тасдиқланган “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг умумтаълим фанлари бўйича малака талаблари”да белгиланган ўзини ўзи ривожлантириш таянч компетенциясини шакллантиришга хизмат қилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2020 йил 2 ноябридаги 02-02/4-1037-сон маълумотномаси). Натижада бошланғич синф ўқувчиларида креатив фикрлаш кўникмалари, мулоқот ва ўз-ўзини ривожлантириш, ижодий имкониятлари кўламини кенгайтириш, ижтимоий тажрибанинг шахсий характер касб этишига эришиш кўникмларининг ҳосил бўлишига эришилган;
ички психологик ва ташқи педагогик омиллар асосида бошланғич синф ўқувчиларида креатив фаолликни шакллантиришга йўналтирилган дидактик тизимнинг таркибини аниқлаштиришга доир илмий асосланган таклиф ва тавсиялардан ПЗ-2014-0903160552-рақамли “Умумий ўрта таълим мактабларида модулли ўқитиш жараёнини технологик таъминлаш механизмлари” номли амалий (2015-2017 йй.) тадқиқот лойиҳасини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг     2020 йил 2 ноябридаги 02-02/4-1037-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларни креатив фаолликка ундовчи дидактик вазиятлардан модулли ўқитиш жараёнида фойдаланиш имкониятларининг кенгайишига, ўқувчиларнинг ахборотларни саралаш ва ўзлаштириш, ўқув материалларини ўз тажрибаларига сингдириш, ўз фаолиятларига масъулиятли муносабатда бўлиш ва ўз-ўзини бошқариш сингари ижодий фаолиятларини ривожлантиришга эришилган; 
бошланғич синф ўқувчиларида креатив фаолликни шакллантиришга йўналтирилган когнитив фаолиятни ривожлантириш технологиялари асосида шахснинг ижодий тафаккурини ривожлантириш, ўқувчиларнинг мустақил билим олишларини рағбатлантириш, ижодий имкониятлари кўламини кенгайтириш ва ижтимоий тажрибанинг шахсий характер касб этишига эришишга доир таклиф ва тавсияларидан  “Дарсликлар ва ўқув адабиётлари мазмунига Шарқ педагогик тафаккури дурдоналарини сингдириш орқали ўқувчиларга оммавий маданиятга қарши курашчанлик кўникмаларини шаллантириш механизмлари”  мавзусидаги фундаментал лойиҳасини (2016-2019 йй.) бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Низомий номидаги Тошкент давлат университетининг 2022 йил 11 майдаги    02-07-1280/04-сон маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг ўз имкониятлари, майллари, ҳусусиятлари, лаёқатлари, кечинмалари, фикрлари, мақсадлари, қўлга киритган натижаларни ҳиссий-фикрий баҳолаш асосида жамиятда ўрнатилган ижтимоий-маданий меъёрларга амал қилиш кўникмаларини ривожлантиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish