Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамедова Мадина Ашуралиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Умумтаълим мактаблари ўқувчиларини инглиз тили омонимларига ўқитишдаги компьютeр тeхнологиялари», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:В2021.3.PhD/Ped625.
Илмий раҳбар: Ахмедова Лайло Толибжоновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллар университети,  DSc.03/30.12.2019.Fil/Ped.27.01.
Расмий оппонентлар:Тухтасинов Илхом Мадаминович,педагогика фанлари доктори, профессор;Саматова Барнохон Равшанхановна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумтаълим мактаблари ўқувчиларига инглиз тили омонимларини компьютер технологиялари асосида ўргатиш методикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
рус тилида омоформалар доимий бўлиши ва сўзларнинг грамматик шаклларни ҳамда лексик-грамматик категорияларни ажратиб турадиган морфологик оппозицияга айланиши,   инглиз тилида эса тарихий-анъанавий тамойил етакчи эканлиги ҳисобига омографлар ва омофонларнинг генезисида фарқлар мавжудлиги аниқланган;
омонимияни семантик вариантлилик аспектда лексик-семантик фарқ ва нутқий кўп маънолилик тамойилларини аниқлаш орқали умумтаълим мактабларининг 10-11-синфлари учун мўлжалланган инглиз тили дарсликларида хорижий тил коммуникатив компетенциясини ривожлантиришда кам қўлланиладиган омонимларни қамраб олган пассив луғат заҳирасини шакллантиришга қаратилган лингводидактик таъминот такомиллаштирилган; 
инглиз тили омонимларини компьютер технологиялари ёрдамида ўқитишнинг  омонимлар семантизацияси, омонимларни қўллашни машқ қилиш, омонимлар ўзлаштирилишини назорат қилиш каби уч босқичли механизмининг самарадорлиги омонимларни ўргатиш учун компьютер дастури – электрон тренажёр шаклида амалга ошириладиган машқлар мажмуини ишлаб чиқиш орқали исботланган;
умумтаълим мактабининг 10-11 синфлари учун мактаб дарсликлари луғатидаги омонимик гуруҳлар сонини аниқлаш орқали (омографлар – 18 та, тўлиқ омонимлар – 297 та, омофонлар – 42 та) анъанавий инглиз тили бўйича дарслик (English 10, 11)даги  омонимик контент ва структурал тафовутни бартараф этиш самарадорлиги асосланган.      
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумтаълим мактаблари ўқувчиларига инглиз тили омонимларини компьютер технологиялари асосида ўргатишнинг илмий асосланган ва амалда қўлланган методикани тaдқиқ этиш бўйичa oлингaн нaтижaлaр асосида:
умумтаълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчиларига инглиз тили омонимларини ўқитиш жараёнида компьютер технологияларидан фойдаланишга қаратилган методиканинг назарий жиҳатларини такомиллаштиришга қаратилган натижалардан И-ОТ-2019-42-сонли “Ўзбек ва инглиз тилларининг электрон поэтик луғатини яратиш (инсон қиёфаси, феъл-атвори, табиат ва миллий тимсоллар тасвири)” мавзусидаги инновацион лойиҳа доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2021 йил 29 мартдаги 011/1-565-сон маълумотномаси). Натижада ўқув жараёни учун ўзбек ва инглиз тилларининг электрон шеърий луғати яратилишига хизмат қилган;
    
рус тилида омоформалар доимий бўлиши ва сўзларнинг грамматик шаклларни ҳамда лексик-грамматик категорияларни ажратиб турадиган морфологик оппозицияга айланиши,   инглиз тилида эса тарихий-анъанавий тамойил етакчи эканлиги ҳисобига омографлар ва омофонларнинг генезисида фарқлар мавжудлиги таҳлилларидан Набережночелнин институтининг 19-013-00679-сонли  “Таълим соҳасида маълумотлар таҳлили” мавзусидаги лойиҳа доирасида фойдаланилган (Набережночелни институтининг 2021 йил 7 июндаги 1.3.1.29-08/629-сон маълумотномаси). Натижада таълим соҳасида ўқув аналитикасининг назарий асосларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
омонимияни семантик вариантлилик аспектда лексик-семантик фарқ ва нутқий кўп маънолилик тамойилларини аниқлаш орқали умумтаълим мактабларининг 10-11-синфлари учун мўлжалланган инглиз тили дарсликларида хорижий тил коммуникатив компетенциясини ривожлантиришда пассив луғат заҳирасини шакллантиришга қаратилган лингводидактик таъминотга оид хулосалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясида 2021 йил январь ойида эфирга узатилган "Ассалом Бухоро", "Ўзига ўхшайди ўзбек", "Тил миллат кўзгуси" каби теледастурларни тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2021 йил 18 январдаги 1/14-сон маълумотномаси). Натижада 10-11-синф ўқувчиларининг инглиз тили бўйича ўз-ўзини ривожлантириш жараёни такомиллашган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish