Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдимуротов Ойбек Ураловичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Табиий география курсларида амалий машғулотларни ташкил этиш технологиясини такомиллаштириш (педагогика олий таълим муассасалари мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (география) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Ped1318.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Ражабов Фуркат Туракулович, география фанлари бўйича фалсафа доктори  (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти,  DSc.03/30.04.2021.Ped.82.03. 
Расмий оппонентлар: Тожиева Зулхумор Назаровна, география фанлари доктори, профессор; Хамроева Феруза Асроровна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади табиий география курсларида амалий машғулотларни ташкил этиш технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
табиий география курсларида амалий машғулотларни ташкил этишнинг дидактик ва методик хусусиятлари географик таълим мазмунини вертикал ва горизонтал йўналишда кенгайтириш, фанга оид хусусий кўникмаларнинг таянч компетенциялар билан интегратив қайта алоқасини белгилаш, табиий-илмий саводхонликка қўйиладиган минимум талабларнинг репродуктивлигини таъминлаш орқали аниқлаштирилган;
табиий география курсларидан амалий машғулотни ташкил этиш технологиясини педагогик лойиҳалашнинг методик тизими амалий йўналтирилган таълим муҳитини ташкилий, диагностик, мазмунли, баҳолашга доир босқичлар бўйича технологизацион жараённи синтезлаш орқали такомиллаштирилган;
 амалий машғулотларни ташкил этиш жараёнида талабаларнинг фанга оид компетенцияларини ривожлантиришнинг тузилмавий-функционал модели мотивацион, когнитив, фаолиятли компонентларга йўналтирилган вариатив ва инвариатив таълим мазмунини структуралаштириш, фаол ва интерфаол ўқитиш шаклларининг дидактик имкониятларини ички интеграллашув даражаси барқарорлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
табиий география курсларида амалий машғулотларни ташкил этишнинг тактик ва стратегик технологиялари маҳорат дарслари, интерактив вебинарлар, кейс топшириқлари, сўров ва овоз бериш, ижодий топшириқлар, кичик гуруҳларда ишлаш каби шаклларини “олти қоида”га асосланган мақсадлар дарахти билан идентивлик мувозанати продуктивлигини таъминлаш орқали такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Табиий география курсларида амалий машғулотларни ташкил этиш технологиясини такомиллаштириш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
табиий география курсларида амалий машғулотларни ташкил этишнинг дидактик ва методик хусусиятларини географик таълим мазмунини вертикал ва горизонтал йўналишда кенгайтириш, фанга оид хусусий кўникмаларнинг таянч компетенциялар билан интегратив қайта алоқасини белгилаш, табиий-илмий саводхонликка қўйиладиган минимум талабларнинг репродуктивлигини таъминлаш орқали аниқлаштириш, табиий география курсларидан амалий машғулотни ташкил этиш технологиясини педагогик лойиҳалашнинг методик тизимини амалий йўналтирилган таълим муҳитини ташкилий, диагностик, мазмунли, баҳолашга доир босқичлар бўйича технологизацион жараённи синтезлаш орқали такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар “Географиядан масала ва машқлар” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 18 августдаги 356-сон буйруғи); Натижада, педагогика йўналишлари географик таълим мазмунини такомиллаштиришга хизмат қилган;
амалий машғулотларни ташкил этиш жараёнида талабаларнинг фанга оид компетенцияларини ривожлантиришнинг тузилмавий-функционал модели мотивацион, когнитив, фаолиятли компонентларга йўналтирилган вариатив ва инвариатив таълим мазмунини структуралаштириш, фаол ва интерфаол ўқитиш шаклларининг дидактик имкониятларини ички интеграллашув даражаси барқарорлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялар асосида яратилган “Географиядан масала ва машқлар” номли ўқув қўлланма Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, Тошкент давлат педагогика университети, Жиззах давлат педагогика институти ўқув жараёнида татбиқ этилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 18 августдаги 356-сон буйруғи). Натижада, педагогика олий таълим муассасаларида табиий география курсларида амалий машғулотларни педагогик лойиҳалашнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
табиий география курсларида амалий машғулотларни ташкил этишнинг тактик ва стратегик технологияларини маҳорат дарслари, интерактив вебинарлар, кейс топшириқлари, сўров ва овоз бериш, ижодий топшириқлар, кичик гуруҳларда ишлаш каби шаклларини “олти қоида”га асосланган мақсадлар дарахти билан идентивлик мувозанати продуктивлигини таъминлаш орқали такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан “O‘zbekiston tarixi” телеканалида эфирга узатилган “Taqdimot” маънавий-маърифий кўрсатувлари сценарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзбекистон” телерадиоканали ДУКнинг 2022 йил 17 мартдаги 06-31-608-сон маълумотномаси). Натижада, география таълимининг оммалашуви ва аудиториясининг кенгайишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish