Sayt test rejimida ishlamoqda

Рўзметова Дилдора Адилбековнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Талабаларга инглиз тили потенциал лексикасини ўргатиш”, 13.00.02-Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Ped1668.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети. 
Илмий раҳбар: Жалолов Жамол Жалолович, педагогика фанлари номзоди, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01. 
Расмий оппонентлар: Джумабоева Жамила Шариповна, филология фанлари доктори, профессор; Икрамхонова Фируза Икромовна, филология фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади талабаларда инглиз тили потенциал лексикасини шакллантиришнинг замонавий лингвотехнологиялари асосида машқлар тизимини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
олий таълим муассасалари иқтисодиёт йўналиши талабаларига инглиз тилидаги адаптивлаштирилган ва аутентик матнларни ўқиш жараёнида профессионал лексик субкомпетенцияга эга шахснинг ривожланишига таъсир қилувчи етарлилик ва зарурийлик (necessity and sufficiency) каби принциплари аниқланган; 
талабаларнинг чет тилда лингвистик компетенциясини ривожланишига  тўсқинлик қилувчи интерференцион қийинчиликларни бартараф этишнинг структуравий автоматизмлари парадигматик, синтагматик контекстуализация ва антисипация (тахминий фаҳмлаш) механизмларини киритиш асосида ишлаб чиқилган;
талабаларнинг потенциал лексикани ўрганганлик даражасини аниқловчи мезонлар, соҳага йўналтирилганлик (narrowing) ва аутентик ўқув материалидаги касбий терминларни ўзлаштиришга оид илмий ғоялар - “Pre-, While-, Post-“ матн олди, матнни ўқиш жараёнида ва матн ўқилгандан кейинги лингводидактик машқлар туркумини ажратиш орқали такомиллаштирилган;
 инглиз тилида соҳавий потенциал лексикани шакллантиришга адаптивлаштирилган “Лисоний топқирлик” (Language guessing), “Cўз харитасини яратиш” (Сreat a Word Map), “Потенциал лексик рўйхат” (Personalized lists), “Контекстли тавсиялардан фойдаланиш” (Use context Clues) каби интерактив лингвотехнологиялар орқали лексик субкомпетенция ривожлантирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз тилини ўргатишда талабаларнинг потенциал лексик субкомпетенциясини ривожлантиришга қаратилган илмий натижалар асосида:
чет тил ўргатишнинг коммуникатив-когнитив методи асосида ОТМларнинг иқтисодиёт факультетлари талабаларининг потенциал луғат заҳирасини шакллантиришга оид илмий асосланган назариялардан А-1-197 рақамли “Инглиз ва немис тилларини ўрганиш бўйича ўқув-услубий модуллардан (ЎУМ) фойдаланиш ва уларни такомиллаштиришнинг назарий ва амалий асослари” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети-2021 йил 17 майдаги 02-07-1259/04-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг потенциал луғат заҳирасини ривожланишига эришилган;
иқтисодиётга оид терминлар асосида талабаларнинг чет тилда лингвистик компетенциясини ривожлантиришга таъсир қилувчи интерференцион қийинчиликларни бартараф этишнинг структуравий автоматизмларига оид хулосалардан МУЗ-2015-0908164325–рақамли “Коммуникатив-кумулятив метод асосида умумтаълим мактаби талабаларига инглиз тилини самарали ўқитиш технологиялари” мавзусидаги ёш олимлар амалий лойиҳасида фойдаланилган (Т.Н. Қори Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институтининг 2021 йил 17 майдаги 01/15-09/90-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг потенциал луғат бойлигини оширишга қаратилган машқлар тизими ва инглиз тили ўқитувчилари учун таклиф-тавсиялари таълим сифатини оширишга хизмат қилган;
инглиз тилида соҳавий лексик субкомпетенцияни шакллантиришни таъминлайдиган лисоний топқирлик, сўз харитасини яратиш, потенциал лексик рўйхат, контекстли тавсиялардан фойдаланиш, каби интерактив лингвотехнологиялар ва потенциал лексикани ривожлантиришга оид методик тавсиялардан “O`zbekiston” телерадиоканали ДУК “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Бедорлик” номли эшиттиришларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси 2021 йил 13 апрелдаги 04-25-558-сон маълумотномаси). Натижада, шахс эрки миллий маданий тушунчасини шахс онгига сингдириш ва сўз бойлигини ривожлантириш методикасини оммалаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish