Sayt test rejimida ishlamoqda

Рашидова Гулноза Ғуломовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак тарих ўқитувчиларининг ижтимоий-маданий компетенциясини ривожлантириш технологиялари”, 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Дисcертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Ped1805.  
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Мардонов Шукрулло Қўлдошевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, DSc.03/30.04.2021.Ped.82.01.
Расмий оппонентлар: Эркабоева Нигора Шерматовна, педагогика фанлари доктори, доцент; Қуронов Мухаммаджон, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак тарих ўқитувчиларининг ижтимоий-маданий компетенциясини ривожлантириш технологияларини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак тарих ўқитувчиларида ижтимоий-маданий компетенцияларни ривожлантиришнинг назарий аспектлари ёшлар ўртасида миллий ва умуминсоний  меъёрларни фаол ўзлаштиришнинг ижодий буклетлар, ҳаётий кейслар таҳлили каби мослашувчан оммабоп йўлларини тарғиб этиш жараёнига ворисийлик тамойилини қадриятли тан олиш муносабатида қўллашга устуворлик бериш асосида аниқлаштирилган;
талабаларнинг ижтимоий-маданий компетенциясини ривожлантириш модели тарихий ва ижтимоий-маданий саводхонликка комплекс таъсир этувчи вебинар, брифинг каби усулларни когнитив мустақиллик, хронологик тартибга асосланган ўқув муҳити, қайта хотирлаш каби тарих дарслари компонентлари интеграциялашувини узвий таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг ижтимоий-маданий компетентлилигини ривожлантириш технологиялари тарихий контекстда мўлжал олиш кўникмаларини ривожлантирувчи “Тime history”, “Brifing”, “Tarixiy qarmoq” каби блиц топшириқларни ўзаро тинглаш ва таҳрир муҳитида мақбуллаштириш орқали такомиллаштирилган;
талабаларнинг ижтимоий-маданий компетенциясини ривожлантиришнинг дидактик таъминоти таълим олувчиларда касбий амалиётга йўналган ўқув-амалий кўникмаларни ривожлантирувчи тарихий маълумотлардан ташкил топган педагогик жараён моделларини вариативлаштириш асосида такомиллаштирилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак тарих ўқитувчиларининг ижтимоий-маданий компетенциясини ривожлантириш технологиялари борасида олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак тарих ўқитувчиларида ижтимоий-маданий компетенцияларни ривожлантиришнинг назарий аспектлари ёшлар ўртасида миллий ва умуминсоний  меъёрларни фаол ўзлаштиришнинг мослашувчан оммабоп йўлларини тарғиб этиш бўйича илмий таклиф ва назарий хулосалардан ИТД-1-148 рақамли “Касб таълим мазмунини модернизациялаш асосида ўқитувчилар касбий компетентлигини ривожлантириш технологияси” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 3 февралдаги 02-07-44/04-сон далолатномаси).  Натижада, бўлажак тарих фани ўқитувчиларида ижтимоий ва касбий жиҳатдан замон талабларига мос касбий фазилатларни шакллантириш ва талабаларни мулоқот ва таълим фаолиятининг янги шаклларига йўналтиришга хизмат қилган;
талабаларнинг ижтимоий-маданий компетенциясини ривожлантириш модели тарихий ва ижтимоий-маданий саводхонликка комплекс таъсир этувчи усулларни когнитив мустақиллик, хронологик тартибга асосланган ўқув муҳитида  қиёсий таҳлил, қайта хотирлаш каби тарих дарслари компонентлари интеграциялашуви борасидаги илмий хулосалар Ё0-А1-009 рақамли “Олий таълим муассасаларидаги фанларни ўқитишнинг методик системасини ишлаб чиқиш ва шу асосида инновацион электрон ўқув-услубий мажмуасини яратиш” мавзусидаги (2017-2018 йй.) амалий лойиҳанинг мазмунига сингдирилган  (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 28 декабрдаги 02-07-4148/04-сон далолатномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг ижтимоий-маданий компетенцияларини ривожлантириш тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг ижтимоий-маданий компетентлилигини ривожлантириш технологиялари касбий амалиёт учун зарур бўлган тарихий контекстда мўлжал олиш кўникмаларини ривожлантирувчи “Тime history”, “brifing”, “Tarixiy qarmoq” каби блиц топшириқларга оид конструктив (кўп томонлама манфаатли) тавсиялар ИТД-1-148 рақамли “Касб таълим мазмунини модернизациялаш асосида ўқитувчилар касбий компетентлигини ривожлантириш технологияси” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 3 февралдаги 02-07-44/04-сон далолатномаси). Натижада, интеллектуал-англаш фаолиятини фаоллаштирувчи, турли ижтимоий-коммуникатив соҳаларга мослашувини таъминловчи интерфаол амалий машғулот ишланмаларини яратишга хизмат қилган. 
талабаларда маънавий, ахлоқий сифатларни касбий ривожланиш функциялари ҳамоҳанглигида ривожлантирувчи дарсгача, дарсда ва дарсдан кейинги ўқув фаолият траекториясини амалиёт билан боғлиқ талаба шахсининг касбий тайёргарлик даражасига қўйиладиган талаблар бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар ҳақида Жиззах вилояти телерадиокомпанияси “Диёр янгиликлари” информацион дастурида маъруза қилинган  (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси 2022 йил 18 январдаги 10-12/33-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг ижтимоий-маданий компетентлигини шакллантириш тизимининг педагогик шарт-шароитлар, усул ва воситаларининг оммалашишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish