Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдашимов Зафар Бахтияровичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Оғриқ синдромининг фармакотерапиясини оптималлаштиришнинг клиник ва фармакологик ёндашувлари (фармакокинетик ва клиник жиҳатлари)», 14.00.17 – Фармакология ав клиник фармакология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.DSc/TIb546.
Илмий маслаҳатчи: Даминова Лола Тургунпулатовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат стоматология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент тиббиёт академияси, DSc 04/30.12.2019.Тиб 30.02.
Расмий оппонентлар: Зуфаров Пулат Соатович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Аминов Саллахиддин Джураевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Гельдиева Маргарита Сабировна, биология фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: С.Д. Асфендияров номидаги  Қозоғистон Миллий тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ностероид яллиғланишга қарши дориларни биотрансформация фаолиятида фармакогенетик тадқиқотлар натижаларини ҳисобга олган ҳолда оғриқ синдромининг фармакотерапиясини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор MDR1 генининг С3435Т полиморф маркерининг ТТ генотипи ва Т аллели оғриқ синдромида дори воситаларининг салбий реакциялари ривожланиши билан боғлиқлигининг ривожланишига мойил бўлган генетик хавф омиллари аниқланган;
CYP 2C19  G аллелининг мавжудлиги эндоскопик тасдиқланган ностероид яллиғланишга қарши дорилар таъсирида гастропатия билан ишончли боғлиқлиги ва уларнинг ривожланиши учун хавф омили сифатида қаралиши мумкинлиги асосланган;
CYP 2C19 ташувчилар метаболизмни тезлаштирганлиги ва протон насос ингибиторларининг шиллиқ қаватнинг агрессив омилларга ностероид яллиғланишга қарши дорилар қарши туриш қобилиятини клиник самарадорлигини пасайишига олиб келиб ва гастропатиялар пайдо бўлишига мойил бўлиши исботланган;
ностероид яллиғланишга қарши дорилардан фойдаланган ҳолда гастропатиялар билан оғриган беморларда асоратларни ривожланишини башорат қилувчи CYP2C9*3 аллелик вариантининг ташувчиси прогностик натижанинг ижобий қиймати 100%, салбий 25%да аниқланган; 
оғриқ синдромини даволаш учун ишлатиладиган дорилар воситалари А, В, С  синфлари бўйича нотўғри тақсимланиб селектив бўлмаган ЦОГ ингибиторлари (А синф) асосан ишлатилиши; энг кам сарфланадиган селектив ЦОГ-2 ингибиторлари камдан-кам қўлланилиши асосланган;
оғриқ синдромини бўлган беморларда селектив ЦОГ-2 ингибитори иккала гуруҳнинг ўхшаш клиник самарадорлигига эга бўлган селектив бўлмаган ЦОГ ингибитори билан таққослаганда самарадорлигини аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Оғриқ синдромини ҳисобга олган ҳолда фармакотерапиясини оптималлаштиришга клиник ва фармакологик ёндашувларни ўрганиш бўйича илмий тадқиқот натижаларига кўра:
оғриқ синдромида қуланиладиган дори воситаларининг салбий реакциялари ҳосил бўлиш хавфи буйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Оғриқ синдромини самарадорлик ва хавфсизлик нуқтаи назаридан даволаш алгоритми» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 ноябрдаги 8н-р/1077-сон маълумотномаси). Ушбу услубий тавсиялар дори воситаларининг салбий реакциялари ривожланишини башорат қилишни такомиллаштиришга имконини берган;
оғриқ синдроми фармакотерапиясини буйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Оғриқ синдроми фармакотерапиясини оптималлаштириш алгоритми» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 ноябрдаги 8н-р/1077-сон маълумотномаси). Ушбу кўрсатмалар бизга асоратлар хавфи тузилишини аниқлашда имконини берган;
неврологик беморларда оғриқ синдроми фармакотерапиясини буйича тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Неврологик беморларда ностероид яллиғланишга қарши дорилар ва аналгетикларни танлашда оптималлаштирилган ёндашув» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 12 ноябрдаги 8н-р/1077-сон маълумотномаси). Ушбу кўрсатмалар неврологик амалиётда энг кўп ишлатиладиган ностероид яллиғланишга қарши дорилар, аналгетик гуруҳларини ва уларнинг терапевтик самарадорлигини аниқлашга имконини берган.
Оғриқ синдромининг ташхиси ва оқибатини такомиллаштиришни ҳисобга олган ҳолда тадқиқотнинг олинган илмий натижалари бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг амалий фаолиятига, хусусан, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказининг неврология бўлимида, Тошкент тиббиёт Академияси 3-сонли клиникасининг неврология бўлимида, 1-сонли Самарқанд Давлат тиббиёт институти клиникасида, Бухоро шаҳридаги "Азизмед Шифо" хусусий клиникасида, Тошкент шаҳри 5-сонли шаҳар клиник шифохонасида ва 2 сонли Республика клиник шифохонада амалиёти умумий амалиёт шифокорлари фаолиятига киритилди. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 13 июн 8н-з / 08-16817-сонли маълумотномаси). Тадқиқот натижаларини бирламчи амалий бажарилиши оғриқ синдроми бўлган беморларга тиббий ёрдам сифатини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга имкон берди, бу эса юқори самарадорлик ва хавфсизликка эга замонавий дори-дармонлардан фойдаланишга асосланган ушбу нозологиянинг фармакотерапияси сифати ва мавжудлигини оширишни таъминлайди. Фармакоэкономик ҳисоб-китоблар кўра неврологик беморларни даволашнинг йиллик иқтисодий харажатлардан  22,3 фоизга камайиши кўзатилди, бу эса беморларнинг ҳаёт даври сифати ва давомийлигини яхшилайди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish