Sayt test rejimida ishlamoqda

Сатторов Фарход Рахматиллоевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Симментал зотли турли ишлаб чиқариш типидаги сигирларнинг Зарафшон воҳаси шароитида маҳсулдорлик ва мослашувчанлик хусусиятлари”, 06.02.03-Хусусий зоотехния. Чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.РhD/Qх650.
Илмий раҳбар: Аширов Мурадилла Ишанкулович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд ветеринария медицинаси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти, PhD05/12.2019.Qx.75.01.
Расмий оппонентлар: Турганбаев Рузимбай Уразбаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори; Мадрахимов Шодлик Назарович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Зарафшон воҳаси шароитида симментал зотли сигирларнинг мақсадга мувофиқ бўлган зот ичидаги типини аниқлаш, турли ишлаб чиқариш типидаги сигирларнинг сут маҳсулдорлиги ҳамда мослашувчанлик ҳусусиятларини турли омилларга боғлиқлигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Зарафшон воҳаси шароитида симментал зотли сигирларнинг    III лактацияда сут типидаги сигирларда озуқани сутга айлантириш хусусияти юқори бўлганлиги сабабли, сут маҳсулдорлиги 4077,0 кг ни ташкил этиб, сут-гўшт типига нисбатан 672,5 (3404,5) кг ва гўшт типига нисбатан 958,5 кг юқори бўлганлиги аниқланган; 
тирик вазн ва сут маҳсулдорлиги ўртасида ижобий корреляцион боғлиқлик бўлганлиги сабабли, симментал зотли I лактациядаги 471 килограммдан юқори тирик вазндаги сигирларнинг сутдорлик коэффициенти сут типида 699,9 кг ни, сут-гўшт типида 650,5 кгни ва гўшт-сут типида 591,8 кг ни ташкил этиши аниқланган; 
сигирларнинг озуқани сут махсулоти билан қоплаш даражасини кўрсатувчи 1 кг табиий сут ишлаб чиқаришга сарфланган озуқа бирлиги сут, сут-гўшт ва гўшт-сут типида тегишлича 0,86; 0,93 ва 0,97 кг ни ташкил қилиши аниқланган; 
Зарафшон воҳаси шароитидаги фермер хўжаликларида симментал зотли сигирлардан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлиги баҳоланганда, озуқани маҳсулот бирлигига айлантириш хусусияти юқори бўлганлиги сабабли, рентабеллик даражаси сут типида энг юқори бўлиб, 39,5 фоиз, сут-гўшт типида 36,7 фоиз ҳамда гўшт-сут типида 33,9 фоиз бўлиши аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Зарафшон воҳаси шароитида симменталь зотли турли ишлаб чиқариш  типидаги сигирларнинг маҳсулдорлик ва мослашувчанлик хусусиятлари йўналишида олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
“Симментал зотли сут ишлаб чиқариш типидаги сермаҳсул сигирлар гуруҳини яратиш” усули Самарқанд вилоятининг Пастдарғом тумани “К.Элдор” фермер хўжалигида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2021 йил 2 февралдаги 02/23-62-сон маълумотномаси). Натижада бир бош сигирдан олинган маҳсулотларнинг рентабеллик даражаси 39,2 фоиздан 45,5 фоизга ошиши кузатилган;
“Симментал зотли сут ишлаб чиқариш типидаги сермаҳсул сигирлар гуруҳини яратиш” усули Самарқанд вилоятининг Пастдарғом тумани “Севар” фермер хўжалигида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2021 йил 2 февралдаги 02/23-62-сон маълумотномаси). Натижада I-лактацияда бир бош сигирдан олинадиган соф фойда 4150000 сўмни ташкил қилган;
“Симментал зотли сут ишлаб чиқариш типидаги сермаҳсул сигирлар гуруҳини яратиш” усули Самарқанд вилоятининг Ургут тумани “Муллақишлоқ насл чорва” фермер хўжалигида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2021 йил 2 февралдаги 02/23-62-сон маълумотномаси). Натижада бир бош сут типидаги сигирдан олинадиган соф фойда 9905000 сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish