Sayt test rejimida ishlamoqda

Пардаев Рўзибой Гулмурод ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Сут йўналишидаги қорамол зотларидан гўшт ишлаб чиқаришда фойдаланиш самарадорлиги”, 06.02.03-Хусусий зоотехния. Чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.РhD/Qх591.
Илмий раҳбар: Бойбулов Бурхон Шодиевич, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд ветеринария медицинаси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қоракўлчилик ва чўл экологияси илмий-тадқиқот институти, PhD05/12.2019.Qx.75.01.
Расмий оппонентлар: Рўзибоев Нураддин Раҳимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори; Абдузоирова Дурдонахон Юнусовна, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Ипакчилик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзига хос табиий иқлим ва экологик шароит ҳисобланган Республикамизнинг жанубий ҳудудларида урчитилаётган сут йўналишидаги қорамоллардан сифатли гўшт маҳсулоти ишлаб чиқаришда фойдаланиш самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор сутдор қорамоллардан гўшт маҳсулоти ишлаб чиқаришда самарали фойдаланиш орқали қора-ола тусли 21 ойлик голштин зотли буқачаларнинг тирик вазни 528,7 кг ни ташкил этиб, соф зотли қора-ола ва қизил ола тусли голштин тенгқурларига нисбатан 60,3 кг ва 31,6 кг га юқори бўлганлиги аниқланган; 
Республикамизнинг жанубий ҳудудлари иқлим шароитига мослашувчанлиги нисбатан юқори бўлган соф зотли қора-ола буқачаларида иссиққа чидамлилик индекси 84,80 га тенг бўлиб, қизил ола ва қора-ола тусли голштин буқачалариникидан тегишли равишда 1,0 бирликка устунлиги аниқланган;
турли зотдорликдаги буқачаларнинг озуқани тирик вазн билан қоплаш хусусиятлари бўлиши ҳисобига голштин зотига мансуб қора-ола тусли буқачаларда 1 кг семириш учун 8,52 озуқа бирлигини ташкил этиб, соф зотли қора-ола ва қизил ола тусли голштин зотли тенгқурларига қараганда 0,45 ва 0,26 озуқа бирлиги кам сарфлаганлиги аниқланган;
ўсиш хусусиятинг юқори бўлиши, бир килограмм қўшимча тирик вазн учун кам озуқа бирлиги сарфланганлиги сабабли, ҳар хил зотга мансуб буқачаларни бўрдоқилаб гўшт маҳсулоти олиш учун 18 ойликда сўйиш 21 ойликка нисбатан 0,8-1,4 фоиз самарали эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сут йўналишидаги қорамол зотларидан гўшт ишлаб чиқаришда фойдаланиш самарадорлиги йўналишида олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
дунё генофондига хос бўлган голштин зотининг қора-ола тусли буқачаларидан гўшт ишлаб чиқаришда фойдаланиш усули Сурхондарё вилояти Термиз туманидаги “Наврўз-наслчилик” чорвачилик мажмуасида жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2021 йил 25 октябрдаги 02/23-343-сон маълумотномаси). Натижада олинган йиллик соф фойда бир бош буқача ҳисобига 335 минг сўмга ошган, рентабеллик даражаси 37,8 фоизни ташкил қилган;
қора-ола тусли голштин буқачаларидан фойдаланиш усуллари Сурхондарё вилояти Шеробод туманидаги «Тошпўлатов Баходир Жўраниёзович» фермер хўжалигида жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2021 йил 25 октябрдаги 02/23-343-сон маълумотномаси). Натижада олинган йиллик соф фойда бир бош буқача ҳисобига 286 минг сўмга ошган, рентабеллик даражаси 32,0 фоизга тенг бўлган;
сут йўналишидаги қорамол зотларидан гўшт ишлаб чиқаришда фойдаланиш ҳамда хўжалик шароитида қора-ола тусли голштин буқачаларидан гўшт ишлаб чиқаришда фойдаланиш усуллари Қашқадарё вилояти Миришкор туманидаги «Тошатов Нормўмин–М-» фермер хўжалигида жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 25 октябрдаги 02/23-343-сон маълумотномаси). Натижада олинган йиллик соф фойда бир бош буқача ҳисобига 260 минг сўмга ошган, рентабеллик даражаси 31,2 фоизга тенг бўлган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish