Sayt test rejimida ishlamoqda

Режаббоев Сохиб Тожимирзаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Пахта тозалаш корхоналарида тола чиқишини кўпайтириш мақсадида чигит саралаш қурилмасини такомиллаштириш” 05.02.03 - Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № В2021.4.PhD/Т792. 
Илмий раҳбар: Мурадов Рустам Мурадович, техника фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти PhD.03/30.12.2019.Т.66.01
Расмий оппонентлар: Мадумаров Илхом Дадаханович, техника фанлари доктори, профессор; Хусанов Сади Махаммадхонович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори РhD.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахта тозалаш корхоналарида тола чиқишини кўпайтириш мақсадида жиндан чиққан чигитларни бир меъёрда фракцияларга саралайдиган, шнекли-конвейерли саралагич яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
жин машинасидан чиққан чигитларни ташувчи шнекли конвейерни самарадорлигини ошириш мақсадида шнекли конвейерга тўрли барабан ўрнатиб, уларни қарама қарши томонга айлатириш орқали 4 хил фракцияларга ажратувчи чигит саралаш қурилмаси яратилган.
чигит ташувчи барабан ҳамда шнекли конвейернинг ишчи параметрларини аниқлашда тўла омилли регрессион тенгламалардан фойдаланиб шнек тезлиги 20 айл/мин ҳамда тўрли юза тезлиги 20 айл/мин эканлиги аниқланган; 
саралаш қурилмаси ишчи органларининг конструктив параметрларини аниқлашда олинган синов натижаларини математик таҳлил қилиш орқали оптимал қийматлар яъни конвейер винти ҳисоби бўйича винт диаметри 350 мм, винт қадами 280 мм ва айланиш частотаси 20,7 мин-1, винтнинг қуввати 2,2 кВт бўлиши аниқланган;  
барабан айланиш сонига боғлиқ ҳолда янги шнекли барабанни қўллаб, сараланаётган пуч чигитлар 0,4% ни, тукдорлиги паст бўлган чигитлар 20,8% ни, линтерлашга мойил бўлган чигитлар 78,3% ни ва толаси бор чигитлар эса 0,5 % ни ташкил этиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Пахта чигитини турли фракцияларга ажратиш, чигитларни ажратиб берадиган технологияни ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
Янги чигит саралаш қурилмаси “Наманган пахта текс” МЧЖ га қарашли “Косонсой пахта тозалаш” корхонасида ишлаб чиқаришга жорий этилган. («Ўзбекистон пахта–тўқимачилик кластерлари» уюшмасининг 22.10.2021. 03/12-252-сон маълумотномаси). Натижада толадор чигитларни ушлаб қолиш самарадорлигини 0,1% дан ÷ 0,2 % га ошган ва электр энергия сарфини 10% га камайтиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish