Sayt test rejimida ishlamoqda

Хайдарова Дилрабо Рахимжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Lamiасeae ўсимликларининг айрим турларидан шифобахш озиқ-овқат қўшилмалари олиш», 02.00.09 – Товарлар кимёси, 14.00.41 – Халқ табобати (кимё фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/К74.
Илмий раҳбарлар: Асқаров Иброҳим Раҳмонович, кимё фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Шавкат Вохидович кимё фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/29.10.2021.К.60.05.
Расмий оппонентлар: Хўжаев Вахобжон Умарович, кимё фанлари доктори, профессор; Абдуллоев Обиджон Шахобидинович, кимё фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Lamiасeae оиласига мансуб Phlomoides nuda ва Scutellaria comosa ўсимликларининг таркибидаги биологик фаол моддалар, микро- ва макроэлементлар миқдорини аниқлаш ҳамда улар асосида янги озиқ-овқат қўшилмаларини ишлаб чиқиш ва ТИФ ТН бўйича синфлашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Наманган вилояти ҳудудларида ўсувчи  Phlomoides nuda ва Scutellaria comosa ўсимликларининг гуллашдан олдинги ва гуллаган давридаги микро- ва макроэлементлар миқдори аниқланган; 
Phlomoides nuda ўсимлигининг сувли суммаси in vitro тажрибада концентрацияга боғлиқ равишда мембрана тикланишига самарали таъсир этувчи гепатопротектор хусусияти мавжуд эканлигини исботланган; 
Наманган вилоятида ўсувчи Phlоmoides nuda ва Scutellaria comosa ўсимликларининг гуллашдан олдинги ва гуллаш давридаги учувчан бирикмалар таркиби аниқланган;
Наманган вилоятининг ҳудудида ўсувчи  Phlоmoides nuda ва Scutellaria comosa ўсимликлари асосида биологик фаол озиқ-овқат қўшилмалари яратилган ва ташқи иқтисодий фаолиятдаги товарлар номенклатураси (ТИФ ТН) бўйича  товар коди ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: 
Lamiасeae оиласига мансуб Рhlomoides nuda ва Scutеllaria comоsa ўсимликларининг кимёвий таркиби ва шифобахш хусусиятларини аниқлаш, улар асосида янги озиқ-овқат қўшилмаларини ишлаб чиқиш ва кимёвий таркиби асосида синфлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Асихон” ва “Кўкамарон” янги озиқ-овқат қўшилмаларини ишлаб чиқариш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан Санитария-эпидемиологик хулоса олинган (№386077, 2022 й., Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматининг 2022 йил 18 январдаги 31-8/279-сон ва 2022 йил 24 январдаги 31-8/399-сон хатлари). Натижада, табиий биологик фаол озиқ-овқат қўшилмаларини ишлаб чиқариш имконини берган;
“Асихон”  ва “Кўкамарон” озиқ-овқат қўшилмаларига ТИФ ТН бўйича “Кўкамарон (Scutellaria comоsa) ва Оловли ўт (Phomoides nuda) ўсимликлари асосида тайёрланган табиий биологик фаол озиқ-овқат қўшилмалари” учун – 1212300007 товар коди божхона амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 
22 январдаги 02/16-0027-сон маълумотномаси). Натижада, шу каби озиқ-овқат қўшилмаларини экспорт ва импорт қилишда улардан ундириладиган бож тўловларини назорат қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish