Sayt test rejimida ishlamoqda

Сауханов Жанибек Казиевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  “Аграр тармоқда ташқи самараларни оптимал тартиблаштириш ва трансакция харажатларини пасайтириш механизмлари (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)”, 08.00.06 – Эконометрика ва cтатиcтика (иқтисодиёти фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.4.DSc/Iqt121.
Илмий маслаҳатчи: Шодиев Турсун Шодиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Аимбетов Нагмет Каллиевич, академик, иқтиcодиёт фанлари доктори, профессор; Досчанов Тангирберген Досчанович, иқтиcодиёт фанлари доктори, профессор; Отажанов Умид Абдуллаевич, иқтисод фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот:  Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади аграр тармоқда ташқи самараларнинг таъсирини  оптимал тартиблаштириш ва трансакция харажатлари таркибини оптималаштириш асосида камайтириш механизмларини такомиллаштириш юзасидан илмий-амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аграр тармоқда ташқи самараларни оптимал тартиблаштиришда, ички ва ташқи трансакция харажатларини пасайтиришда, вертикал интеграциялашган корпоратив тузилмалардан фойдаланишнинг миқдорий баҳолашда вариацион кенглик кўрсаткичи асосида миқдор ва сифат самарадорлигини чегаравий нуқталарини аниқлаш зарурлиги асосланган;
Қорақалпоғистон Республикасида қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш жараёнига таъсир қилаётган ташқи самара (экстерналий)-ларни тартиблаштиришда солиқ юкини белгилаш имкониятлари  мустақил белгилашнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
Қорақалпоғистон Республикасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда ташқи самараларни тартиблаштиришнинг трансакция харажатлари ва рискларни камайтириш, фойда нормасини кўпайтириш, ижтимоий-иқтисодий, технологик самарадорликни оширишнинг оптимизацион моделлаш асосида мавсумий тебранишларни ҳисобга олиш таклиф этилган;  
қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришда, ташқи самарани оптимал тартиблаштиришда сув хўжалиги фаолиятини режалаштириш минтақа сув ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг барча йўналишлари: техник ва технологик, илмий-техникавий, ташкилий, ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий йўналишларни ҳисобга олган ҳолда ассиметрия кўрсаткичларини ҳисоблаш мақсадга мувофиқлиги асосланган; 
қишлоқ хўжалигида ташқи самараларни оптимал тартиблаштиришнинг истиқболли йўналишларини кўп вариантли эконометрик моделлар ёрдамида 2021-2025 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Аграр тармоқда ташқи самараларни оптимал тартиблаштириш ва трансакция харажатларини пасайтириш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
аграр тармоқда ташқи самараларни оптимал тартиблаштиришда, ички ва ташқи трансакция харажатларини пасайтиришда, вертикал интеграциялашган корпоратив тузилмалардан фойдаланишнинг миқдорий баҳолашда вариацион кенглик кўрсаткичи асосида миқдор ва сифат самарадорлигини чегаравий нуқталарини аниқлаш бўйича берилган таклиф Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 7 февралдаги №06/11-01-10/-491-сон маълумотномаси). Бу эса, ўз навбатида, қишлоқ хўжалиги ташқи самаралар мавжуд бўлган шароитда трансакция харажатларини камайтириш имкониятини яратган;
Қорақалпоғистон Республикасида қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш жараёнига таъсир қилаётган ташқи самара (экстерналий)-ларни тартиблаштиришда солиқ юкини белгилаш имкониятлари  мустақил белгилаш бўйича берилган таклиф Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг қишлоқ хўжалиги ислоҳотлари, ички озиқ-овқат барқарорлигини мувофиқлаштириш департаментининг истиқболли режалари амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 7 февралдаги №06/11-01-10/-491-сон маълумотномаси). Ерлар шўрланиш даражаларини қишлоқ хўжалигида маҳсулот етиштириш ҳажмига таъсирини аниқ миқдорий қийматларини аниқлаш усулини ишлаб чиқиш имкониятини яратган;
Қорақалпоғистон Республикасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда ташқи самараларни тартиблаштиришнинг трансакция харажатлари ва рискларни камайтириш, фойда нормасини кўпайтириш, ижтимоий-иқтисодий, технологик самарадорликни оширишнинг оптимизацион моделлаш асосида мавсумий тебранишлар бўйича ишлаб чиқилган эконометрик моделлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 7 февралдаги №06/11-01-10/-491-сон маълумотномаси). Мазкур таклифдан трансакция харажатлари ва рискларни камайтиришда технологик самарадорликни оширишнинг ташқи самаралар таъсирини аниқлашда фойдаланилган;
қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришда, ташқи самарани оптимал тартиблаштиришда сув хўжалиги фаолиятини режалаштириш минтақа сув ресурсларидан оқилона фойдаланишнинг барча йўналишлари: техник ва технологик, илмий-техникавий, ташкилий, ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий йўналишларни ҳисобга олган ҳолда ассиметрия кўрсаткичларини ҳисоблаш   бўйича берилган таклиф Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 7 февралдаги №06/11-01-10/-491-сон маълумотномаси). Мазкур таклифдан фойдаланиш қишлоқ хўжалигини сув ресурслари танқислигининг турли шароитларига мос бўлган ривожлантириш йўналишларини ишлаб чиқишга хизмат қилган.
қишлоқ хўжалигида ташқи самараларни оптимал тартиблаштиришнинг истиқболли йўналишларини кўп вариантли эконометрик моделлар ёрдамида 2021-2025 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқиш бўйича берилган таклиф Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 7 февралдаги №06/11-01-10/-491-сон маълумотномаси). Мазкур прогноз натижалари минтақада чорвачилик йўналишлари ҳамда чорвачилик маҳсулотларини етиштириш ҳажмининг истиқболдаги кўрсаткичларини ишлаб чиқишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish