Sayt test rejimida ishlamoqda

Норқобилова Феруза Абдуҳомидовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  “Миллий иқтисодиётда ҳунармандчиликни ташкилий-иқтисодий  механизмини такомиллаштириш”, 08.00.15 – Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.PhD/Iqt1854.
Илмий раҳбар: Мухитдинов Худоёр Суюнович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Муротова Нодира Қуллиевна, иқтиcодиёт фанлари доктори, профессор; Худойберганов Дилшод Тухтабоевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот:  Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади миллий иқтисодиётга ҳунармандчиликнинг ролини ошириш, ҳунармандчилик маҳсулотлари сифатини яхшилаш, ҳунармандчиликда соғлом рақобат муҳитини шакллантириш мақсадида рақамлаштиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш юзасидан илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқаришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
миллий иқтисодиётда ҳунармандчиликни маҳаллий ва глобал тармоқларда назарий-институционал асосларини тартибга солишда  сунъий интеллект, blockchein технологиясини татбиқ қилиш усули таклиф қилинган; 
миллий иқтисодиётда ҳунармандчилик муҳитини  шакллантиришда “оила функциялари - тадбрикорлик – фаровонлик” тузилмаси интеграциясининг назарий модели таклиф этилган; 
миллий иқтисодиётда ҳунармандчиликни ривожлантиришни кўрсаткичлари тизимини баҳолашда ортиқча меҳнат, вақт, сарф-харажатни қисқартиришни рақамлаштиришда тармоқ алгоритми таклиф қилинган;
Қашқадарё вилоятида ҳунармандчилик корхоналари томонидан ишлаб чиқилган маҳсулот ҳажми ва унга таъсир этувчи омилларнинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган кўп вариантли прогнозлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Миллий иқтисодиётда ҳунармандчиликни ташкилий-иқтисодий  механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалари асосида:
миллий иқтисодиётда ҳунармандчиликни маҳаллий ва глобал тармоқларда назарий-институционал асосларини тартибга солишда  сунъий интеллект, blockchein технологиясини татбиқ қилиш усули таклиф қилинган. (Ўзбекистон савдо-саноат палатаси 2022 йил 7 февралдаги 11/01-15-864-сон маълумотномаси). Натижада ҳудудларда ҳунармандчилик муҳитининг шаклланишини, ҳудудий-иқтисодий ўсиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли даромадини ошириш имкониятини берган;
миллий иқтисодиётда ҳунармандчилик муҳитини  шакллантиришда “оила функциялари - тадбрикорлик – фаровонлик” тузилмаси интеграциясининг назарий модели бўйича таклифи Қашқадарё вилоятидаги ҳунармандчилик субъектлари фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон савдо-саноат палатаси 2022 йил 7 февралдаги 11/01-15-864-сон маълумотномаси). Натижада Қашқадарё вилоятидаги ҳунармандчилик фаолиятининг ривожланиши тадбиркорлик салоҳиятининг самарадорлик кўрсаткичларини баҳолаш соғлом рақобат муҳити шаклланиш имкониятини берган;
миллий иқтисодиётда ҳунармандчиликни ривожлантиришни кўрсаткичлари тизимини баҳолашда ортиқча меҳнат, вақт, сарф-харажатни қисқартиришни рақамлаштиришда тармоқ алгоритми бўйича таклифи Қашқадарё вилоятидаги ҳунармандчилик субъектлари фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон савдо-саноат палатаси 2022 йил 7 февралдаги 11/01-15-864-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётда жорий қилиниши натижасида келгуси илмий тадқиқот ишларда ҳунармандчиликнинг ривожланиш баҳолашда ҳунармандчилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни тарғибот қилиш ва сотиш, маҳсулотни экспорт қилиш тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган;
Қашқадарё вилоятида ҳунармандчилик корхоналари томонидан ишлаб чиқилган маҳсулот ҳажми ва унга таъсир этувчи омилларнинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган кўп вариантли прогнозлари ишлаб чиқилган. (Ўзбекистон савдо-саноат палатаси 2022 йил 7 февралдаги 11/01-15-864-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида Қашқадарё вилоятида ҳунармандчиликнинг истиқболдаги ривожланишини ҳисобга олиб, ҳудудлардаги ҳунармандчиликнинг ишлаб чиқариш ҳажми 2026 йилга бориб 2020 йилга нисбатан 1,99 баробарга ошиши прогноз қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish