Sayt test rejimida ishlamoqda

Юсупов Улуғбек Карим ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Ўзбекистоннинг баъзи доривор ўсимликлари эндофит замбуруғларининг антибактериал хусусиятлари», 03.00.04 – Микробиология ва вирусология  (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/B656.
Илмий раҳбар: Абдулмянова Лилия Илясовна, биология фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Микробиология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Микробиология институти, DSc.02/30.12.2019.В.38.01.
Расмий оппонентлар: Ташмухаммедова Шохиста Собировна, биология фанлари доктори, профессор; Пулатова Озода Мансуровна, биология фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ботаника институти.
Диссертация йўналиши: назарий  ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: барқарор антибактериал хусусиятга эга биологик фаол моддалар синтез қилувчи эндофит замбуруғларни ажратиб олиш ҳамда антибактериал метаболитлар ҳосил қилиш хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон ҳудудида ўсувчи айрим доривор ўсимликлар ҳамда уларда яшовчи эндофит замбуруғларнинг антибактериал хусусиятлари ўртасидаги алоқадорлиги аниқланган. 
илк бор Ўзбекистон ҳудудида ўсувчи Peganum harmala доривор ўсимлигидан Penicillium авлодига мансуб юқори антибактериал фаолликга эга моддалар синтезловчи Penicillium roqueforti 12Ph эндофит замбуруғ штамми ажратиб олинди ва идентификация қилинган; 
илк бор Ўзбекистон ҳудудида ўсувчи айрим доривор ўсимликларнинг эндофит замбуруғлари иккиламчи метаболитлари таркибида антибактериал хусусиятга эга гексадекан кислотасининг метил эфири; н-гексадекан кислота; 9,12-октадекадиен кислота (З,З) ва карбендазим каби моддалар асосланган;
эндофит замбуруғ Penicillium roqueforti 12Ph штаммидан ажратиб олинган иккиламчи метаболитларининг патоген микроорганизмлар, жумладан, метициллинга чидамли Staphylococcus aureus нинг биоқатлам ҳосил қилишига юқори ингибирловчи ҳамда ҳосил бўлган биоқатламга парчаловчи таъсирлари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбекистон доривор ўсимликлари эндофит замбуруғларининг антибактериал бирикмалар ҳосил қилиш хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
микробларга қарши фаолликка эга бўлган Thielavia microspora mouchacca- MO46L эндофит замбуруғи штамми учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан фойдали моделга патент олинган (№ FAR 01513, 2020 й). Натижада, Melissa officinalisдан ажратиб олинган Thielavia microspora mouchacca- MO46L штамми Ўзбекистон худудида ўсувчи доривор ўсимликлар эндофит замбуруғларининг антибактериал хусусиятларини аниқлаш имконини берган;
Melissa officinalis (доривор мелисса) баргидан ажратиб олинган Thielavia microspora mouchacca-MO46L эндофит замбуруғи иккиламчи метаболитларининг қуруқ экстрактидан №ВА-ФА-А6-005 “Ўзбекистон баъзи доривор ўсимликлардаги эндофит замбуруғларни сунъий ўстиришда биофаол иккиламчи метаболитлари ҳосил қилиши шароитларини ишлаб чиқиш” амалий лойиҳасида шартли патоген микроорганизмлар қарши антибактериал фаоллигини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2022 йил 2 февралдаги 4/1255-234-сон маълумотномаси). Натижада, антибактериал моддаларнинг продуценти Thielavia microspora -MO46L доривор ўсимликлар эндофит замбуруғларини аксеник шароитида култивация қилиш учун тавсиялар ишлаб чиқиш имконини берган;

Yangiliklarga obuna bo‘lish