Sayt test rejimida ishlamoqda

Сулаймонов Маъруф Абдухоликовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Юқори маҳсулдор сигирларнинг алиментар бепуштликларини олдини олишда витамин-минералли озуқавий аралашмаларни қўллаш», 16.00.01 - Ҳайвонлар касалликлари диагностикаси, терапияси ва хирургияси (ветеринария фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/V11.
Илмий раҳбар: Норбоев Қурбон Норбоевич, ветеринария фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети, DSc.06/30.12.2019V.12.01.
Расмий оппонентлар: Салимов Юнус, ветеринария фанлари доктори, доцент; Турсагатов Жаҳонгир Маматович, ветеринария фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Ветеринария илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади юқори маҳсулдор сигирларда алиментар бепуштликларнинг этиологияси, иқтисодий зарари, симптомлари, эртачи ташхис қўйиш усулларини ўрганиш ҳамда олдини олишда витамин-минералли озуқавий аралашмаларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Самарқанд вилоятининг қорамолчилик хўжаликлари шароитидаги маҳсулдор сигирларда алиментар бепуштликларнинг клиник-биокимёвий статуси аниқланган;
маҳсулдор сигирларда бепуштликларнинг этиологияси алиментар характерга эга эканлиги ва қондаги гемоглобин, глюкоза, умумий кальций, анорганик фосфор, кобальт, марганец, рух миқдорининг камайиши билан кечиши тажрибаларда исботланган;
сигирларда бўғозликни 15-кунидан бошлаб аниқлашнинг экспресc-тест усули такомиллаштирилган;
маҳсулдор сигирларда алиментар бепуштликларни олдини олиш учун овариотропин гормонол – витаминли препаратини 4,5 мл/100 кг миқдорда қўллаш усули ишлаб чиқилган;
гранула шаклидаги бойитилган омухта емнинг сигирлар организмига ва маҳсулдорлик кўрсаткичларига ижобий таъсир этиши ҳамда уруғланиш самарадорлигини 86,64 фоизгача ошириши тажрибаларда исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Юқори маҳсулдор сигирларнинг алиментар бепуштликларини олдини олишда витамин-минералли озуқавий аралашмаларни қўллаш бўйича олинган илмий-тадқиқот натижалари асосида:
«Юқори маҳсулдор сигирларда алиментар бепуштликларнинг олдини олиш бўйича тавсиялар» тасдиқланган ва ветеринария амалиётига жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2021 йил 25 октябрдаги №02/23-342-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиялар асосида витамин ва минерал моддалар билан бойитилган гранула шаклидаги омухта емнинг берилиши ва овариотропин препаратининг қўлланилиши сигирларда репродуктив хусусиятларнинг яхшиланиши, сут маҳсулдорлигининг ўртача 30-40% га ошиши, улардан туғилган бузоқларнинг ҳаётчанлиги юқори ва соғлом бўлишига эришиш имконини берган;
Самарқанд вилоятининг қорамолчилик фермер хўжаликларида сигирларнинг алиментар бепуштликларини олдини олиш учун уларнинг рационига 0,84% монокальцийфосфат ва 0,042% Introvit A+WS қўшиб тайёрланган бойитилган гранула шаклидаги омухта емни 1 кг/100 кг тана вазни ҳисобида 90 кун давомида бериш усули ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2021 йил 25 октябрдаги №02/23-342-сон маълумотномаси). Бунда сигирлар организмида витамин ва минерал моддалар алмашинуви  даражасининг физиологик меъёрлар даражасида яхшиланиши ҳамда алиментар бепуштликларнинг олдини олишда 86,64% самарадорликка эришилган.
Самарқанд вилоятининг Булунғур тумани «Мустафоқул полвон даласи» ва Жомбой туманидаги «Дона бобо» қорамолчилик хўжаликларидаги юқори маҳсулдор сигирларнинг сервис даври 60 кундан ўтганларига овариотропин гормонол – витаминли препаратини 4,5 мл/100 кг миқдорда қўллаш усули ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2021 йил 25 октябрдаги №02/23-342-сон маълумотномаси). Натижада маҳсулдор сигирларда жинсий циклнинг тўлиқ кузатилишига ҳамда куйикишнинг 93,33% бўлишига эришилган, бунда иқтисодий самара 1 бош сигир учун сарфланган 1 сўм ҳисобига олинган фойда ўртача 15,0 сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish