Sayt test rejimida ishlamoqda

Кулдашев Отамурод Уразовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Сигирлар бепуштлиги, эндометритларни даволаш ва олдини олиш усулларини такомиллаштириш», 16.00.02 – Ҳайвонлар патологияси, онкологияси ва морфологияси. Ветеринар акушерлиги ва ҳайвонлар репродукцияси биотехникаси (ветеринария фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.DSc/V19.
Илмий раҳбар: Элмуродов Бозорбой Актамович, ветеринария фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ветеринария илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети, DSc.06/30.12.2019V.12.01.
Расмий оппонентлар: Эшбуриев Бахтияр Маматқулович, ветеринария фанлари доктори, профессор; Хамдамов Хабибуло Облақулович, ветеринария фанлари доктори, профессор; Тешаев Шухрат Жумаевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади сигир ва таналарнинг бепуштлиги ҳамда эндометритларнинг учраш даражаси, сабаблари, тарқалиши, кечиш турларини аниқлаш, иқтисодий зарари ва этиологиясини таҳлил қилиш, даволаш ва олдини олишда маҳаллий юқори самара берувчи махсус воситаларни яратишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
республиканинг қорамолчилик фермер хўжаликлари шароитида маҳсулдор сигирлар ва уруғлантириш ёшидаги таналарда бепуштликларни йил фасллари бўйича тарқалиши, туққандан кейинги эндометритнинг турлари, тарқалиши, касалликларнинг хўжаликларга келтирадиган (куйга келмаслиги, сервис даврини узоқ бўлиши, сут маҳсулдорлигини 15-20% камайиши) иқтисодий зарари аниқланган;
сигирлар ва таналарда бепуштликлар ва эндометритларнинг сабаблари алиментар, симтоматик ва микроиқлимга боғлиқ омиллар эканлиги тадқиқотларда исботланган;
эндометрит билан касалланган сигирлар жинсий органларида кузатиладиган патоморфологик ва қондаги морфологик ўзгаришларни аниқлаш, замонавий текшириш усулларини қўллашга асосланган диагностик мезонлар ишлаб чиқилган; 
сигирларда гинекологик касалликларни, жумладан эндометритларни даволашда умумий ва махсус таъсир қилувчи маҳаллий препаратларни (Плацентин, Карбоказ ва Ихглюковет) қўллаш билан даволаш усуллари такомиллаштирилган;
сигирларда бепуштликлар ва туққандан кейинги эндометритларни олдини олишда махаллий (Плацентин, Карбоказ ва Ихглюковет) препаратларни қўллаб, сигирларда сервис даврини қисқартиришга асосланган профилактик тадбирлар мажмуаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сигирлар бепуштлиги, эндометритларни даволаш ва олдини олиш усулларини такомиллаштириш бўйича бажарилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида:
Ўзбекистон Республикаси Интелектуал мулк агентлигидан «Сигирларда йўлдош ушланиб қолишини даволовчи восита» учун 1 ихтирога Патент олинган (№IAP 06296) ва ветеринария амалиётига жорий қилинган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил 27 октябр №02/23-356-сон маълумотномаси). Натижада сигирларда бепуштликни ва эндометритларни эрта ташҳислаш, даволаш ва олдини олишга эришилган;
сигирлар бепуштлигини камайтириш учун «Сигирларни сунъий қочириш, бўғозлигини аниқлаш ва акушер-гинекологик касалликларини даволаш бўйича» қўлланма ишлаб чиқилган ҳамда «Сигирлар туққандан кейинги гинекологик касалликларни даволаш ва олдини олиш бўйича» ва «Сигирлар эндометрит касаллигини олдини олиш ва даволаш бўйича» тавсиялар тасдиқланиб, ветеринария амалиётига жорий қилинган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил октябрдаги №02/23-356-сон маълумотномаси). Ушбу тавсияларни қўллаш натижасида хўжаликларда сигирларни туққандан кейинги касалликлар билан касалланиш 25-30 фоизга, сервис даври эса 20 кунга қисқарган ва биринчи куйга келиб оталаниш 75-79 фоизни ташкил этган.
«Плацентин», «Карбоказ» ва «Ихглюковет» препаратларини сигирларнинг бепуштлик ва эндометритларини даволашда мускул орасига 20-25 мл миқдорда икки марта 3 кун оралиғи билан қўллаш усули ишлаб чиқилиб Қашқадарё вилояти Китоб тумани «Сора инвест», Самарқанд вилояти Пайариқ тумани «Чорвадор», «Бахт», Навоий вилояти Кармана туманидаги «Шўркўл», Жиззах вилояти Бахмал туманидаги «Рўзи бобо», «Асадбек Холмухаммедов МЧЖ», Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманидаги «Асадбек имом макс», Қорақалпоғистон Республикаси Элликқалъа туманидаги «Жаҳонгир чашмаси» каби бир қатор фермер хўжаликларига жорий қилинган (Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2020 йил октябрдаги №02/23-356-сон маълумотномаси). Натижада сигирлар туққандан кейинги эндометритларни даволаш муддати 8-10 кунга қисқарган, ҳайвонлар соғайгандан сўнг 4-5 кун ўтгач сигирларни куйга келиши ва оталанишига эришилган, сарфланган 1 сўм харажат қоплами 9,8 сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish