Sayt test rejimida ishlamoqda

Сайдақулов Равшан Алибоевич
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида ижтимоий хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари”, 08.00.05 – “Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Iqt623.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти. 
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Тошкент давлат транспорт университети, DSc.15/31.12.2020.I.09.04.
Илмий раҳбар: Муродова Нодира Куллиевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Иватов Ирисбек, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рахмонов Норим Раззакович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиётни модернизациялаш шароитида аҳолига ижтимоий хизматлар, жумладан, олий таълим хизматлари кўрсатиш тизимини тубдан ислоҳ этиш, қамров даражасини ошириш ва  сифатини яхшилашга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аҳолига ижтимоий хизматлар кўрсатиш қамровини ошириш учун ижтимоий хизматлар рўйхати, ҳажми, ҳисобини юритиш ва уларни бюджет ҳисобидан тўлаш ҳамда қўшимча хизматлар қийматини ҳисоблаш услубиётини Voucher (ваучер) тақдим этиш орқали молиялаштириш таклиф этилган; 
олий таълим муассасалари таъсисчилигида масъулияти чекланган жамиятларни ташкил этиш, бўш турган бино ва иншоотларни имтиёзли – ўрта  (3-5 йилгача) ва узоқ (6-10 йилгача) муддатга талабаларга ёки ўзини-ўзи банд қилган шахсларга ижарага бериш асосида “давлат-хусусий шериклик” тизимини такомиллаштириш асосланган;
олий таълим муассасаларида ўқиётган талабалар сони, ишсизлик даражаси ва аҳоли жон бошига тўғри келувчи реал даромадларнинг ўзаро боғлиқлигидан келиб чиққан ҳолда ижтимоий хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг 2026 йилгача бўлган кўп вариантли прогноз сценарийлари ишлаб чиқилган;
талабаларнинг мустақил ўзлаштириши, якуний ва давлат аттестациясидан ўтиши, алоҳида таълим эҳтиёжлари, индивидуал ва тенг имкониятларни ривожлантириш борасида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг “Таълим туғрисида”ги қонунига “таълим соҳасига инвестицияларни жалб этиш”, “инклюзив таълим”, “масофавий таълим” тушунчаларини киритишнинг мақсадга мувофиқлиги ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида ижтимоий хизматларни жумладан, таълим хизматларини ривожлантириш жиҳатлари ва йўналишлари борасида ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
аҳолига ижтимоий хизматлар кўрсатиш қамровини ошириш учун ижтимоий хизматлар рўйхати, ҳажми, ҳисобини юритиш ва уларни бюджет ҳисобидан тўлаш ҳамда қўшимча хизматлар қийматини ҳисоблаш услубиётини Voucher (ваучер) тақдим этиш орқали молиялаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 майдаги ПҚ-5113-сон «Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 6 августдаги 89-04-1593-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалда қўллаш олий таълим муассасаларининг ўз-ўзини молиялаштириш амалиётига ўтишини таъминлашга қаратилган ислоҳотлар натижасида олий таълим муассасаларига ажратилган маблағларда давлат бюджетининг улуши 38 фоиздан 29 фоизгача қисқаришига хизмат қилган;
олий таълим муассасалари таъсисчилигида масъулияти чекланган жамиятларни ташкил этиш, бўш турган бино ва иншоотларни имтиёзли – ўрта   (3-5 йилгача) ва узоқ (6-10 йилгача) муддатга талабаларга ёки ўзини-ўзи банд қилган шахсларга ижарага бериш асосида “давлат-хусусий шериклик” тизимини такомиллаштириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 259-сонли қарори билан тасдиқланган “Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низомни ишлаб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 6 августдаги 89-04-1593-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларни амалиётда қўллаш таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш асосида олий таълим муассасалари даромадларини ошириш ҳамда таълим муассасаларининг талабалар турар жойларига талабини камайтиришга хизмат қилган; 
олий таълим муассасаларида ўқиётган талабалар сони, ишсизлик даражаси ва аҳоли жон бошига тўғри келувчи реал даромадларнинг ўзаро боғлиқлигидан келиб чиққан ҳолда ижтимоий хизматлар соҳасини ривожлантиришнинг 2026 йилгача бўлган кўп вариантли прогноз сценарийларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5847-сон фармонини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 6 августдаги 89-04-1593-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни амалда қўллаш натижасида мамлакатимизда ишсизлик даражасини 2026 йилда 2020 йилга нисабатан 6,2 фоизга камайтириш, аҳоли жон бошига тўғри келувчи реал умумий даромадлар ҳажмини 45 фоизгача ошириш мумкинлиги аниқланган;
талабаларнинг мустақил ўзлаштириши, якуний ва давлат аттестациясидан ўтиши, алоҳида таълим эҳтиёжлари, индивидуал ва тенг имкониятларни ривожлантириш борасида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг “Таълим туғрисида”ги қонунига “таълим соҳасига инвестицияларни жалб этиш”, “инклюзив таълим”, “масофавий таълим” тушунчаларини киритиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳририни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг 2020 йил 25 февралдаги 04/5-05-7а-сон маълумотномаси). Мазкур тавсияларни амалда қўллаш натижасида Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги қонунининг янги таҳрирдаги 20, 21, 31 ва 64-моддалари таҳрирланди ҳамда мазкур амалдаги қонуннинг 29-моддаси, яъни таълим соҳасидаги давлат бошқаруви органлари билан нодавлат таълим муассасалари ўртасидаги муносабатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish