Sayt test rejimida ishlamoqda

Ваисов Искандар Адхамджановичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳакидаги эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Наслсиз никоҳ. Урогенитал инфекцияга чалинган эркаклар репродуктив функциясининг патогенетик хусусиятларини хисобга олган холда даволашни такомиллаштириш», 14.00.11–Дерматология ва венерология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган ракам: B2017.1.DSc/Tib76.

Илмий маслаҳатчи: Хаитов Қахрамон Нажмитдинович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент педиатрия тиббиёт институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.27.06.2017.Tib.29.01.

Расмий оппонентлар: Заславский Денис Владимирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Набиев Талат Абдувахабович, тиббиёт фанлари доктори; Исхакова Халида Ильхамовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: С.М.Киров номидаги Ҳарбий-тиббиёт академияси (Россия Федерацияси).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсадиэр-хотин жуфтликларида бепуштлик хавф омиллари, таркиби ва ташхислаш хусусиятлари, шунингдек эркаклар бепуштлигида жинсий аъзолар патологик ва физиологик хусусиятларини аниқлаш орқали даволашни такомиллаштириш.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

касалликнинг илк юқиши ва бепуштликнинг ривожланишида эркаклар ва аёлларда репродуктив аъзолар шикастланиши даражаси аниқланган;

аёллар бепуштлигида обтурацион асоратлар, бирламчи бепуштликда ЖАОЮИ, иккиламчи бепушликда эса туғруқдан ва абортдан кейинги асоратлар аниқланган;

бепушт эркаклар инфертиллигида сперманинг патологик ўзгаришлари, варикоцеле, уруғ чиқарувчи йўллар обструкцияси, қўшимча жинсий безлар касалликлари эканлиги исботланган;

бепушт эр-хотинлар микст-инфекциялари ичида трихомонада ва хламидия қўзғатувчиларининг учраш даражаси аниқланган;

уруғда сперматозоидлар миқдорининг камайиши, айниқса аралаш инфекцияли беморларда эса уларнинг ҳаракатчанлигининг кескин сустлашуви аниқланган;

илк бор бепушт эркакларда паст интенсив лазер нурлантириш усулини қўллаш орқали яллиғланиш жараёнини, дориларга боғлиқликнинг, сперма меъёрлашувининг ва репродутив фаолиятни тикланиши аниқланган;

илк бор бепуштликда ПИЛН таъсирида сперматозоидларнинг фаол-ҳаракатчан, морфологик нормал, яшашга қобилиятли шакллари миқдорининг ортиши исботланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Бепушт никоҳ, урогенитал инфекцияли эркаклар репродуктив функциясининг патогенетик хусусиятларини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

ЖАОЮИни эрта аниқлаш, никоҳда бепуштлик ривожланишини прогнозлаш, шунингдек даволашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида ишлаб чиқилган «Эр-хотинларни ЖАОЮИга дастлабки текширувларнинг тамойиллари» номли услубий қўлланма тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 1 февралдаги 8Н-д/1-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма ЖАОЮИни эрта ташхислаш, клиник кечишини ва асоратлари ривожланишини аниқлаш ҳамда олдини олишга имкон яратган;

ЖАОЮИ ва бепуштликнинг ташхис мезонлари, уларни даволаш ва олдини олишни такомиллаштириш бўйича тадқиқот натижалар соғлиқни сақлаш тизимига, жумладан Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт маркази клиникаси, Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази клиникаси, Республика тери-таносил клиник шифохонаси ва Тошкент вилоят тери-таносил диспансери амалиётига татбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 1 февралдаги 8Н-д/1-сон  маълумотномаси). Жорий қилинган натижалар бирламчи бўғин шифокорлари томонидан ЖАОЮИни олдини олиш ва эрта ташхислаш ҳамда даволашни оптималлаштиришда кенг фойдаланилмоқда. Инфекцияларни эрта ташхислаш, даволашда антибиотикларга сезгирликни аниқлаш орқали бепушт эр-хотинларда репродуктив асоратларидан даволаш муддатини 3–4 кунгача қисқартириш, фарзанд кўриш имкониятини оширган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish