Sayt test rejimida ishlamoqda

Эргашов Ғайрат Худаёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Полиз экинлари экиш учун тупроқни тайёрлайдиган комбинациялашган машина қўшкорпуси ва юмшаткичининг параметрларини асослаш”, 05.07.01 - Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация машиналари. Қишлоқ хўжалиги ва мелиорация ишларини механизациялаш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/T2715     
Илмий раҳбар: Маматов Фармон Муртозевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, PhD.03/30.06.2020.T.111.02 
Расмий оппонентлар: Норчаев Даврон Рустамович, техника фанлари доктори; Исломов Ёрқин Искандарович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университетининг Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ғалладан бўшаган далаларга полиз экинлари экиш учун тупроқни йўлакли экишга тайёрлашда меҳнат унумдорлигини ошириш ва энергия-ресурстежамкорликни таъминлайдиган комбинациялашган машинани ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
ғалладан бўшаган далаларни полиз экинлари экиш учун сифатли ва қисқа муддатларда тайёрлашда юмшаткичли қўшкорпус, ўнг ва чапга ағдарувчи корпуслар, чуқурюмшаткич ва ариқ ҳосил қилгичдан ташкил топган комбинациялашган машинанинг конструкцияси ишлаб чиқилган;
машина қўшкорпусининг қамраш кенглиги ва баландлиги палахсани белгиланган масофага тўлиқ ағдаришни таъминлаш ва ағдарилиш жараёнида корпусга тиқилиб қолмаслиги шартидан келиб чиққан ҳолда аниқланган;
юмшатгичнинг қамраш кенглиги, увалаш ва қанотларининг очилиш бурчаклари  ўсимлик қолдиқларини сирпаниб тўлиқ кесилиши ва тупроқни сифатли уваланиши шарти асосида асосланган;
машина қўшкорпуси, асосий корпуси, юмшаткичи ва чуқурюмшаткичи орасидаги бўйлама ва кўндаланг масофалар уларнинг тупроқни деформациялаш зоналари ва уни сифатли юмшатилишини ҳисобга олган ҳолда асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Полиз экинлари экиш учун тупроққа ишлов бериш комбинациялашган машинаси қўшкорпуси ва юмшаткичи параметрларини асослаш бўйича олинган натижалар асосида:
уйғунлашган тупроққа ишлов бериш қуролига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга патенти олинган («Уйғунлашган тупроққа ишлов бериш қуроли»,  № FAP 01125,  2016 й.). Натижада ғалладан бўшаган далаларни полиз экинлари экишга тайёрлайдиган машинани ишлаб чиқиш имкони яратилган; 
ғалладан бўшаган далаларни бир ўтишда полиз экинлари экишга тайёрлаш учун ишлаб чиқилган машина Қашқадарё вилояти Қарши, Қамаши ва Нишон туманлари фермер хўжаликларида жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 15 декабрдаги 02/023-5077-сон маълумотномаси). Натижада ғалладан бўшаган далаларда тупроқни полиз экинлари экиш учун тайёрлашда ёнилғи сарфи 22,3 фоизга, меҳнат сарфи 36,8 фоизга ва фойдаланишдаги харажатлар 27,7 фоизга камайган;
ғалладан бўшаган далаларни полиз экинлари экишга тайёрлайдиган машинанинг саноат нусхаларини ишлаб чиқишни ўзлаштириш учун дастлабки талаблар, техник топшириқ ва лойиҳа-конструкторлик ҳужжатлари (техникавий шартлар ва чизмалар) «BMKB-Agromash» АЖ да лойиҳалаш жараёнига жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 
2021 йил 15 декабрдаги 02/023-5077-сон маълумотномаси). Натижада ғалладан бўшаган далаларни полиз экинлари экишга тайёрлайдиган машинанинг саноат нусхаларини ишлаб чиқариш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish