Sayt test rejimida ishlamoqda

Мартазаев Абдурасул Шукириллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Базальт толалари билан дисперс арматураланган кўндаланг эгилишдаги темирбетон тўсиннинг мустаҳкамлиги ва кучланганлик-деформацияланувчанлик ҳолати”, 05.09.01 – “Қурилиш конструкциялари, бино ва иншоотлар”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Т2722.
Илмий раҳбар: Раззақов Собиржон Жўраевич, техника фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш институти, DSc.26/30.12.2019.Т.11.01.
Расмий оппонентлар: техника фанлари доктори, профессор Шаумаров Саид Санатович, техника фанлари номзоди, доцент Холмирзаев Саттор Абдужабборович. 
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кўндаланг эгилишдаги фибротемирбетон тўсин конструкцияларининг мустаҳкамлигини базальт толалари билан дисперс арматуралаш орқали оширишдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
фибротемирбетон тўсин конструкциялари учун базальт толаларнинг оптимал миқдори (0,1÷0,3 %) ва узунликлари (5÷30 мм) экспериментал тадқиқотлар орқали аниқланган; 
маҳаллий базальт толалари билан дисперс арматураланган фибробетоннинг сиқилишдаги мустаҳкамлиги -Rfb,n ҳамда чўзилишдаги қолдиқ қаршиликлари - Rfbt2,n ва Rfbt3,n қийматлари экспериментал синов натижалари орқали аниқланган ва тадқиқотларда B25 синфдаги бетон дисперс арматураланганда мустаҳкамлиги жиҳатидан B30 синфга яқинлашиши ишлаб чиқилган;
маҳаллий базальт толалари асосида дисперс арматураланган фибротемирбетон тўсинларнинг кучланганлик-деформацияланганлик ҳолати ва мустаҳкамлиги 40 тн ли вертикал юк бера оладиган махсус ишлаб чиқилган стенд қурилмаси ёрдамида аниқланган, илмий натижалар олинган ва фибротемирбетон тўсинларнинг мустаҳкамлиги оддий тўсинларга нисбатан 10÷19 % га ортиши ишончли экспериментал синовлар ёрдамида асосланган;
материалларнинг чизиқли бўлмаган деформациясини ҳисобга олган ҳолда, АВАQUS дастурий таъминот тўпламида чекли элементлар усули орқали базальт толалари асосида дисперс арматураланган фибротемирбетон тўсин конструкцияларининг кучланганлик-деформациянувчанлик ҳолати, мустаҳкамлиги, нормал дарзларнинг ҳосил бўлиши ва кенгайиши ҳисобланган ҳамда янги амалий ҳисоблаш дастурлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Базальт толалари билан дисперс арматураланган кўндаланг эгилишдаги темирбетон тўсиннинг кучланганлик-деформацияланувчанлик ҳолати, мустаҳкамлиги бўйича олинган илмий натижалар асосида:
базальт толалари билан дисперс арматураланган фибробетон ва фибротемирбетон ишлаб чиқариш “Best profil” МЧЖ, “Оқтош темир-бетон маҳсулотлари” МЧЖ қурилиш корхоналарида жорий қилинган (Ўзсаноатқурилишматериаллари уюшмасининг 2022 йил 07 мартдаги 05/15-616-сон маълумотномаси). Натижада базальт толалари билан дисперс арматуралаш мустаҳкамликни ортишига олиб келган ва шу билан бирга цемент сарфини 10-15 % га қисқартириш имконини берган;
фибробетон ишлаб чиқариш “Бунёдкор-3” МЧЖда жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2022 йил 16 мартдаги 09-06/2561-сон маълумотномаси). Натижада кутилаётган йиллик иқтисодий самарадорлик 483 950 000 (тўрт юз саксон уч миллион тўққиз юз эллик минг) сўмни ташкил этган;
базальт толалари билан дисперс арматураланган эгилувчи фибротемирбетон тўсинларни мустаҳкамликка ҳисоблаш дастури “Коммуналтаъмирлойиҳа” МЧЖда лойиҳалаш ишлари учун жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2022 йил 16 мартдаги 09-06/2561-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳалаш ва ҳисоблаш жараёнларига сарфланадиган меҳнат сарфи-вақтни 15% гача тежалишига эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish