Sayt test rejimida ishlamoqda

Мардонов Умиджон Тохир ўғлинингнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кесиб ишлов беришда мойловчи совитувчи суюқликка магнит майдони таъсирини тадқиқ қилиш», 05.02.05 – “Механик ва физик-техник ишлов бериш технологияларини ва жараёнлари. Станоклар ва асбоб-ускуналар”ихтисослиги.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/T1607
Илмий раҳбар: Умаров Эркин Одилович, техника фанлари номзоди, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.Т.03.04.
Расмий оппонентлар: Файзиматов Шухрат Нуманович, техника фанлари доктори, профессор; Нугманов Икров Нугманович, техника фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Металларни кесиб ишов беришда мойловчи совитувчи суюқликларга магнит майдони таъсирини тадқиқ қилиш асосида тезкесар пўлатдан ясалган кесувчи асбобларнинг ейилишга бардошлилигини оширишдан иборат.  
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
металларни кесиб ишлов беришда кесувчи асбобнинг ейилишга бардошлилигини тадқиқот қилиш учун мойловчи-совитувчи суюқликларни оқим ҳолатида магнитлаш ҳамда магнит майдон индуксиясини назорат қилишни соддалаштириш имкониятини берувчи схема ва технология ишлаб чиқилган;
мойловчи-совитувчи суюқликларга тинч ҳолатида ва оқим ҳолатида магнит майдонини таъсир эттириш асосида суюқликларнинг физик хоссаларининг ўзгариш механизми ва бу ўзгаришнинг магнит маён индуксиясига боғлиқлик даражаси аниқланган;
металларни кесиб ишлов беришда мойловчи-совитувчи суюқлик муҳитига магнит майдонини таъсири натижасида суюқликларнинг физик-механик хоссаларининг ўзгариши асосида кесувчи асбобнинг орқа юзаси бўйича ейилишининг камайиши аниқланган;
танланган мойловчи-совитувчи суюқлик муҳитиларида металларни кесиб ишлов беришда кесувчи асбоб орқа юзаси бўйича ейилишини кесиш тезлигига боғлиқлиги асосида кесувчи асбоб ейилишини назорат қилувчи математик модел ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Машинасозликда металларга магнитланган мойловчи-совитувчи технологик муҳитларда кесиб ишлов беришда кесувчи асбобларни эйилишга бардошлилигини оширишни таъминлаш бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида олинган назарий ва эхперимент натижалари асосида:
мойловчи-совитувчи суюқликни совутиш хусусиятини ошириш учун уни оқиб турган ҳолатда магнитловчи қурилма АЖ “СУВСАНОАТМАШ” ишлаб чиқариш заводига жорий қилинган (АЖ “ЎЗБЕКГИДРОЕНЕРГО” нинг 2022 йил 18-январдаги 03-21/176 сонли маълумотномаси). Натижада мойловчи совитувчи суюқликнинг кинематик қовушқоқлиги 15–20% га камайди ва совутиш хусусияти 15% га ошган;
тезкесар пўлатдан тайёрланган кесувчи асбобларнинг ейилишини камайтириш мақсадида АЖ “СУВСАНОАТМАШ” заводидаги токарлик дастгоҳларида металларни кесиб ишлов бериш жараёнига магнитланган мойловчи-совитувчи суюқиклар жорий қилинган (АЖ “ЎЗБЕКГИДРОЕНЕРГО” нинг 2022 йил 18-январдаги 03-21/176 сонли маълумотномаси). Натижада, токарлик кесувчи асбобининг ейилишга бардошлилиги 1,18-1,22 марта ошишининг имконияти яратилган;
мойловчи совитувчи суюқликни магнитлаш схемаси ва режимлари АЖ “СУВСАНОАТМАШ” заводидаги токарлик дастгоҳларига жорий қилинган (АЖ “ЎЗБЕКГИДРОЕНЕРГО” нинг 2022 йил 18-январдаги 03-21/176 сонли маълумотномаси). Натижада, мойловчи-совитувчи суюқликнинг ишқорий муҳити (пҲ) 15 фоизга ошди ва суюқликнинг ишлаш муддати 15 фоизга ошириш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish