Sayt test rejimida ishlamoqda

Холмуродова Дилноза Холмурод қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Тиббиёт таълим муассасаси талабаларининг тил қобилиятларини замонавий таълим технологиялари асосида такомиллаштириш», 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3 PhD /Ped565. 
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Ахмедова Лайло Толибжоновна,  педагогика фанлари доктори, профессор; Қодирова Фазилат Шукуровна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тиббиёт таълим муассасалари талабаларининг тил қобилиятларини замонавий таълим технологиялари воситасида такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тиббиёт таълим йўналиши талабаларининг нутқ ўстириш технологияси рефлексив машқлар, нутқнинг эстетик сифати, вазиятни вербал шаклда тасаввур қила олиш, суҳбатдошига мослашиб олишнинг индивидуаллигини эътиборга олган ҳолда такомиллаштирилган;
талабаларнинг тиббиёт соҳасига оид матн устида ишлаш самарадорлиги нутқни ўстириш жараёни интенсивлиги, касбий тафаккурни ривожлантиришнинг таълимий-дидактик имкониятлари ҳамда диагностик лойиҳалаш кўникмаларни эгаллаш қобилиятига кўра саралаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг аудитория машғулотларида нутқни ривожлантириш босқичлари ўқитишнинг дидактик устувор тамойилларини эвристик ҳамда продуктив фаолиятли таълим технологияларига тил бирликларининг ўзлаштирилиши, ясалиши, қайта яратилиши ва адекват идрок қилиниши мослиги натижадорлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
талабалар нутқини ўстириш жараёни мустақил таълимда оғзаки (speaking) ва ёзма (writing) нутқни ривожлантиришга йўналтирилган амалий курс топшириқлари тил бирликларининг ташқи шаклини уларнинг мазмун жиҳати, умумий маъноси, семантикаси билан мантиқий боғлай олиш кўникмасини ривожлантириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тиббиёт таълим муассасалари талабаларининг тил қобилиятларини замонавий таълим технологиялари асосида такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқот натижалари: 
тиббиёт таълим йўналиши талабаларининг нутқ ўстириш технологияси рефлексив машқлар, нутқнинг эстетик сифати, вазиятни вербал шаклда тасаввур қила олиш, суҳбатдошига мослашиб олишнинг индивидуаллигини эътиборга олган ҳолда такомиллаштиришга оид таклифлар асосида “Textbook for medical students” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 237-сонли буйруғи асосида берилган 237-373 рақамли рухсатномаси). Натижада тиббиёт таълим муассасалари талабаларининг касбий эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда таълим жараёнини ташкил қилиб, натижанинг самарали бўлишига эришилган;
талабаларнинг тиббиёт соҳасига оид матн устида ишлаш самарадорлиги нутқни ўстириш жараёни интенсивлиги, касбий тафаккурни ривожлантиришнинг таълимий-дидактик имкониятлари ҳамда диагностик лойиҳалаш кўникмаларни эгаллаш қобилиятига кўра саралаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Textbook for medical students” номли ўқув қўлланмада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 237-сонли буйруғи асосида берилган 237-373 рақамли рухсатномаси). Натижада, тил ўрганиш истагида бўлган бўлажак  мутахассисларнинг нутқ кўникмалари интегрaцияси асосида касбий тайёргарлиги ўсишига хизмат қилган; 
талабаларининг аудитория машғулотларида нутқни ривожлантириш босқичлари ўқитишнинг дидактик устувор тамойилларини эвристик ҳамда продуктив фаолиятли таълим технологияларига тил бирликларининг ўзлаштирилиши, ясалиши, қайта яратилиши ва адекват идрок қилиниши мослигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга доир таклифлар асосида “Textbook for medical students” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 237-сонли буйруғи асосида берилган 237-373 рақамли рухсатномаси). Натижада, талабаларнинг нутқ фаолияти турлари интегрaцияси асосида эркин мулоқот қила олиш қобилияти ўсишига хизмат қилган;  
талабалар нутқини ўстириш жараёни мустақил таълимда оғзаки (speaking) ва ёзма (writing) нутқни ривожлантиришга йўналтирилган амалий курс топшириқлари тил бирликларининг ташқи шаклини уларнинг мазмун жиҳати, умумий маъноси, семантикаси билан мантиқий боғлай олиш кўникмасини ривожлантириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар А-1-197 рақамли “Инглиз ва немис тилларини ўрганиш бўйича ўқув-услубий модуллардан (ЎУМ) фойдаланиш ва уларни такомиллаштиришнинг назарий ва амалий асослари” номли грант доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 10 ноябрдаги 02-07-3512/04-сон далолатномаси) Натижада,  талабалар ўзаро коммуникaцияга киришиши ва касбий компететнлиги ривожланишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish