Sayt test rejimida ishlamoqda

Нурмаханов Кайрат Ерпайызовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Электрон таълим муҳитида GeoGebra дастури воситасида ўқитиш методикасини такомиллаштириш», 13.00.06 - Электрон таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.PhD/Ped1564. 
Илмий раҳбар: Aбдуллaевa Бaрнo Caйфутдинoвнa, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Хакимова Мухаббат Файзиевна,  педагогика фанлари доктори, профессор, Эргашев Жамшид Бахтиёрович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади электрон таълим муҳитида GeoGebra дастури воситасида ўқитишни такомиллаштириш методикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
электрон таълим муҳитида GeoGebra дастурининг ривожлантирувчи-таълимий имкониятлари алгебрага оид ва геометрик масалаларни узлуксиз моделлаштириш, тенгламага киритилган параметрларнинг ўзгариши ва бевосита чизмаларни намойиш етишнинг 3D таъсири анимациясини киритиш асосида аниқланган;
электрон таълим муҳитида GeoGebra дастури самарадорлиги дастур интерфейси ва унда ишлаш усулларини ўзлаштириш ҳамда теоремаларни исботлаш усулларининг когнитив-функционал имкониятлари муҳитнинг маконий-предметли, ижтимоий компонентлари асосида такомиллаштирилган;
электрон таълим муҳитида GeoGebra дастури воситасида ўқитиш методикаси нуқталарнинг координаталарини трансформацион моделлаштириш ҳамда динамик чизмалар ёрдамида масалаларни визуализация қилиш асосида такомиллаштирилган.
электрон таълим муҳитида GeoGebra дастури воситасида ўқитиш жараёни таълим жараёни интенсивлиги ҳам таҳсил олувчиларнинг модалли характеристикаларини ҳисобга олиш ҳамда проекцион геометрия курслари мазмунини ташқи факторлар таъсирига адаптив уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Электрон таълим муҳитида GeoGebra дастури воситасида ўқитиш методикасини такомиллаштиришга оид олинган илмий натижалар:
электрон таълим муҳитида GeoGebra дастурининг ривожлантирувчи-таълимий имкониятлари алгебрага оид ва геометрик масалаларни узлуксиз моделлаштириш, тенгламага киритилган параметрларнинг ўзгариши ва бевосита чизмаларни намойиш етишнинг 3D таъсири анимациясини киритиш асосида аниқланган таклифлар асосида “Аналитикалық геометриядан мәселелер жыйнағы” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 1 мартдаги 110-сонли буйруғи билан берилган 110-074-сонли нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларда ахборот-коммуникатив компетенцияларини шакллантиришнинг интегратив дастурий таъминоти самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
электрон таълим муҳитида GeoGebra дастури самарадорлиги дастур интерфейси ва унда ишлаш усулларини ўзлаштириш ҳамда теоремаларни исботлаш усулларининг когнитив-функционал имкониятлари муҳитнинг маконий-предметли, ижтимоий компонентлари асосида такомиллаштиришга оид таклифлар ОТ-Ф1-118 рақамли “Бошланғич синф ўқитувчиларининг замонавий ахборот компетентлигини шакллантириш тамойилларини тадқиқ этиш” номли грант доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тошкент давлат педагогика университетининг 2021 йил 11 ноябрдаги 02-07-3542/04-сон далолатномаси). Натижада GeoGebra дастури ва унинг имкониятларидан таълим сифатини ошириш жараёнида фойдаланишига эришилган;
электрон таълим муҳитида GeoGebra дастури воситасида ўқитиш методикаси нуқталарнинг координаталарини трансформацион моделлаштириш ҳамда динамик чизмалар ёрдамида масалаларни визуализация қилиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар асосида “Аналитикалық геометриядан мәселелер жыйнағы” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 1 мартдаги 110-сонли буйруғи билан берилган 110-074-сонли нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларда касбий компетентликни ривожлантиришнинг методик тизимини қўллаш самарадорлигини оширишга эришилган;
электрон таълим муҳитида GeoGebra дастури воситасида ўқитиш жараёни таълим жараёни интенсивлиги ҳам таҳсил олувчиларнинг модалли характеристикаларини ҳисобга олиш ҳамда проекцион геометрия курслари мазмунини ташқи факторлар таъсирига адаптив уйғунлаштириш асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар асосида “Аналитикалық геометриядан мәселелер жыйнағы” номли ўқув қўлланма ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 1 мартдаги 110-сонли буйруғи билан берилган 110-074-сонли нашр рухсатномаси). Натижада математика ва информатика таълим йўналиши талабаларида GeoGebra дастуридан фойдаланиш методикасини шакллантириш методикасини такомиллаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish