Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамдамова Мухайёхон Тухтасиновнанинг

фалсафадоктори (PhD) диссертациясиҳимоясиҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Бачадон ичи контрацепцияси воситаларини қўллаш натижалари ва кечишини башорат қилиш», 14.00.01–Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.PhD/Tib160.

Илмий раҳбар: Саиджалилова Дилноза Джавдатовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент педиатрия тиббиёт институти, DSc.27.06.2017.Tib.29.01.

Расмий оппонентлар: Султанов Саидазим Носирович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Хайбулина Зарина Руслановна, тиббиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот:Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази.

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: мис таркибли бачадон ичи воситасидан фойдаланиш давомида юзага келадиган асоратларнинг хавф омилларини аниқлаш, темир танқислик анемия шаклланиши ва профилактик чора-тадбирларини такомиллаштиришдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

гипоксияга организмнинг узоқ муддатли ва муддатсиз кўникиш механизмини келтириб чиқариши, турли белгилар натижасида генетик оқсилнинг транскрипцион-ангиогипоксик омилнинг (HIF–1a) функцияси камайиши исботланган;

илк бор аёллар томонидан мис таркибли бачадон ичи воситаси (БИВ) қўлланиш давомийлиги билан генетик оқсил HIF–1a, темир танқислик анемия, липидларнинг перекисли оксидланиши ўзаро боғлиқлиги исботланган;

илк бор мис таркибли БИВдан фойдаланиш вақтида темир танқислиги касаллигининг юзага келиши ўртасида боғлиқлик мавжудлиги аниқланган;

илк бор мис таркибли БИВни олиб ташлаш муддатларини аниқлаш ва унинг натижасида юзага келган асоратлар олдини олиш, даволашни такомиллаштириш бўйича услублар ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 

Бачадон ичи контрацепциясини  қўллаш натижалари ва кечишини башорат қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

ишлаб чиқилган “Замонавий контрацепция усуллари” ва “Фертил ёшдаги аёлларда мис таркибли бачадон ичи воситасининг қўлланилиши мониторинги алгоритми” (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2012 йил 18 апрелдаги 83/66-сон маълумотномаси) ва “Аёлларда бачадон ичи спирали қўлланилиши давомида қон зардобидаги мис ва церулоплазмин ҳамда феррокинетик кўрсаткичларнинг диагностик қиймати” ва “Мис таркибли бачадон ичи воситаси қўлланилиши давомийлигида юзага келадиган асоратларнинг клиник хусусиятлари” каби услубий қўлланмалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Бухоро вилоят перинатал маркази, Бухоро вилоят скрининг марказига жорий қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 18 январдаги 77/8/Н–д/77-сон маълумотномаси). Мазкур қўлланмалар мис таркибли бачадон ичи воситасидан фойдаланиш давомида юзага келадиган асоратларнинг хавф омилларини аниқлаш, темир танқислик анемия шаклланиши ва профилактик чора-тадбирларини такомиллаштириш имконини берган;

бачадон ичи контрацепциясини қўллаш натижалари ва кечишини башорат қилиш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Бухоро шаҳар туғруқхонаси, Бухоро шаҳар 3-сон оилавий поликлиникаси тиббиёт амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 18 январдаги 77/8/Н–д/77-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларини амалиётга татбиқ этилиши умумий амалиёт шифокорига асоратлар ривожланишини ўз вақтида аниқлаш ва баҳолаш ҳамда асоратлар сонини 19,5% дан 8,6% гача камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish