Sayt test rejimida ishlamoqda

Ваисова Нодирабегим Авазовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Буюк ипак йўлида суғд манзилгоҳлари ва унинг тарихий ахамияти”, 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Tar455.
Илмий раҳбар: Кобзева Ольга Петровна, тарих фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Атаходжаев Азимхўжа Музаффарович, тарих фанлари доктори; Бабаяров Ғайбулла Боллиевич, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади илк ўрта асрларда суғдийларнинг Буюк Ипак йўлида манзилгоҳлар яратиши контекстида сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва этномаданий жараёнлардаги ўрнини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Суғдийлар Марказий Осиёнинг ўзига хос этноси (халқи) бўлиб, ижобий савдо-воситачилик қобилиятлари туфайли асрлар давомида Евроосиё қитъасида дипломатик, иқтисодий, маданий муносабатларда боғловчи бўғинга айланланганлиги исботланган;
Суғд давлатчилиги  шаклланган даврдан VIII аср бошларигача сўғдийларда ягона пул бирлиги ва солиқ тизимининг мавжуд бўлганлиги, суғд ҳарбий кучларининг ташқи душманларга қарши бирлаша олганлиги, диний бағрикенглиги дастлабки даврдан суғдийларнинг асосий қароргоҳи ҳисобланган Самарқанднинг пойтахт сифатида тан олинишига асос бўлганлиги аниқланган; 
Буюк Ипак йўли бўйлаб жойлашган суғд қабилалари давлат бошқарувидаги бағрикенглик, ўзаро қўллаб -қувватлашдаги ташаббускорлик, жамоавий бирлашганликлари сабабли қадимги турк қабилалари ҳамда хитойликларнинг давлат бошқарувини тизимлаштиришда цивилизаторлик вазифасини ўтаганлиги аниқланган; 
Суғдийларнинг Хитой билан дипломатик алоқалари Шарқий Туркистон минтақасида савдо, давлат бошқаруви, шаҳарсозлик, ёзув маданиятининг ривожланишига таъсир кўрсатганлиги суғд конфедерациясининг хитой-суғд рақобатчилигида етакчилик ролини бажаришга асос бўлганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Буюк Ипак йўлида Суғд манзилгоҳлари ва унинг тарихий аҳамиятини тадқиқ қилиш жараёнида ишлаб чиқилган хулоса ва таклифлар асосида:   
суғдийлар тарихи ва суғд маданиятини ўрганиш масалалари билан боғлиқ натижалар ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қанунчилик палатаси Фан, таълим, маданият ва спорт масалари қўмитаси фаолиятида, хусусан, улардан ХХР билан алоқаларни мустаҳкамлаш, Миллий маданият марказлари, Дўстлик жамиятлари фаолиятида ҳам фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2020 йил 18 ноябрдаги 04/5-05-34-сон маълумотномаси). Натижада дунёда суғдийлар тарихи ва маданиятини ўрганиш, халқаро туризмни ривожлантиришда Буюк Ипак йўлида суғдийлар манзилгоҳлари тарихи ҳақидаги материаллардан фойдаланиш бўйича тавсиялар илгари сурилган;
Буюк Ипак йўлида Суғд манзилгоҳлари тарихини, хусусан, суғдийларнинг Ўзбекистон ҳудудида чой савдоси билан шуғулланганларини ўрганиш натижаларидан Ўзбекистон Республикаси миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2019 йил 12 октябрда эфирга узатилган “Хайрли кун” номли илмий-маърифий дастурини тайёрлашда манба сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” давлат унитар корхонасининг 2019 йил 12 октябрдаги 01-14-464-сон маълумотномаси). Натижада ушбу дастур мазкур мавзуга қизиқишни оширишга ва ўзбек чой ичиш анъанасининг ўзига хос хусусиятларини оммалаштиришга хизмат қилган;
Суғдийлар томонидан шаҳарсозлик анъаналари, ёзув, бадиий образларни минтақанинг турк ва хитой аҳолиси ўртасида тарқатилиши жараёнини ўрганиш бўйича материаллардан Ўзбекистон Республикаси миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2021 йил 31 майда эфирга узатилган “Тақдимот” номли кўрсатувида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” давлат унитар корхонасининг 2021 йил 31 майдаги 02-40-863-сон маълумотномаси). Натижада ушбу кўрсатув телетомошабинларнинг Ўзбекистон халқлари савдо тарихининг таркибий қисмларидан бири бўлган суғдийлар савдо фаолияти мавзусига қизиқишини оширишга хизмат қилган;
Суғдийлар Марказий Осиёнинг ўзига хос этноси (халқи) бўлиб, ижобий савдо-воситачилик қобилиятлари туфайли асрлар давомида Евроосиё қитъасида дипломатик, иқтисодий, маданий муносабатларда боғловчи бўғинга айланланганлиги, суғд давлатчилиги  шаклланган даврдан VIII аср бошларигача сўғдийларда ягона пул бирлиги ва солиқ тизимининг мавжуд бўлганлиги, суғд ҳарбий кучларининг ташқи душманларга қарши бирлаша олганлиги, диний бағрикенглиги дастлабки даврдан суғдийларнинг асосий қароргоҳи ҳисобланган Самарқанднинг пойтахт сифатида тан олинишига асос бўлганлиги материаллардан Ўзбекистон Республикаси миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2022 йил 25 майда эфирга узатилган “Тақдимот” номли кўрсатувида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” давлат унитар корхонасининг 2022 йил 25 майдаги 06-31-744-сон маълумотномаси). Бу томошабинларни Ўзбекистон халқлари савдо тарихининг таркибий қисмларидан бири бўлган суғдийлар хитой билан савдо фаолияти мавзусига қизиқишини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish