Sayt test rejimida ishlamoqda

Бобожонов Исломбек Усмоналиевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда ёш авлодни тарбиялаш жараёнида маҳалла институтининг роли (Тошкент шаҳри маҳаллалари мисолида. 1991-2019 йй.)”, 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Tar280.
Илмий раҳбар: Муртазаева Раҳбархон Ҳамидовна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Эргашева Юлдуз Алимовна, тарих фанлари доктори, профессор; Жамолдинова Одинахон Расуловна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 1991-2019 йиллар давомида Тошкент шаҳри маҳаллаларида ёш авлодни тарбия соҳасида тўплаган тажрибасини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ривожлантириш тўрт босқич (1991-2000 йй. – фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг конституциявий-ҳуқуқий, ташкилий асосларини шакллантириш даври, 2001-2010 йй. – фаол демократик янгиланишлар даври, 2010-2016 йй. – вазифаларини кенгайтириш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари билан яқин муносабатларини таъминлаш даври, 2017 йилдан ҳозирги кунгача – маҳалла тизимини ривожлантириш ва жамиятда «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида фаолиятини янада такомиллаштириш даври)да амалга оширилганлиги очиб берилган;
жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатлари содир этилишини олдини олишда  ёшларни вақтинчалик ва мавсумий ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш (Шайхонтохур, Учтепа туман маҳаллаларида), интернет клублар ва тунги кўнгилочар масканларда жамоатчилик назоратини кучайтиришда (Юнусобод, Мирзо Улуғбек туман маҳаллаларида) маҳалла нститутининг давлат ва нодавлат ташкилотлар билан ҳамкорликда бош бўғин вазифасини ўтаганлиги далилланган;
ёшлар орасида «оммавий маданият», диний экстремизм ва терроризм ғоялари тарқалишини олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича Тошкент шаҳридаги «Кўкча-оқтепа», «Дегрезчи», «Аҳил» каби намунали маҳаллаларининг «ота-оналар университети – имом-хатиблар – ёшлар» лойиҳаси ёшларнинг илм – маърифатга асосланган диний саводхонлигини оширишда тўплаган тажрибасини бошқа маҳаллаларда оммалаштириш орқали юқори самарадорликка эришиш мумкинлиги исботланган;
маҳалла институтининг давлат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлигининг мустаҳкамланиши етим болалар, ёрдамга мухтож оила фарзандларини кафолатланган ижтимоий муҳофаза ва ҳуқуқий ҳимоясини таъминланганлиги, тадбиркорлик билан шуғулланишига шароит яратганлиги (Шайхонтохур, Учтепа, Юнусобод туман маҳаллаларида) орқали амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда ёшларни тарбиялаш жараёнида маҳалла институтининг ролига оид илмий хулоса ва амалий таклифлардан:
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини ривожлантириш ва такомиллаштириш босқичлари, унинг ҳуқуқий асосларини ривожланиши ҳамда вазифа ва ваколатларининг кенгайиб боришига кўра 4 босқич (1991-2000, 2001-2010, 2010-2016, 2017 йилдан ҳозирги кунгача) да амалга оширилгани аниқланиб, Тошкент шаҳри маҳаллаларида ёшлар тарбияси йўналишида фаолият олиб борган тизимнинг шаклланиши ва ривожланишига оид натижалардан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2021 йил давомида амалга оширилиши режалаштирилган Иш режасининг шаклланишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг 2021 йил 10 августдаги 02-04/1973-сон далолатномаси). Натижада маҳалла бошқаруви тизимида янги ташкил этилган ёшлар ишлари бўйича маслаҳатчилар фаолиятининг ютуқ ва камчиликлари аниқланишига хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги  «Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорида келтирилган оила, маҳалла, таълим муассасалари ва меҳнат жамоаларида ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ва соғломлаштиришга қаратилган фаолиятда иштирок этиш, «маҳалла - туман - вилоят - республика» принципи асосида маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар иштирокида «Оила - муқаддас даргоҳ», «Билиб қўйки, сени Ватан кутади», «Авлодларга муносиб ворис бўлайлик», «Биз буюк алломалар фарзандларимиз», «Маърифатли ёшлар - миллат фахри» каби мавзуларда Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2019-2020 йилларда ўтказилган тарғибот ва ташвиқот тадбирларини ташкил этишда тадқиқот натижаларидан самарали фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 16 августдаги 02/08-970-сон далолатномаси). Натижалар ушбу тарғибот ва ташвиқот тадбирларини илмий асосда ташкил этишга хизмат қилган.
Мустақиллик йилларида маҳалла институтининг қайтадан тикланиши, соҳа доирасида сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, маҳалла институтининг тарихий илдизлари ва ривожланиш босқичлари, унинг ҳуқуқий асосини янада такомиллаштириш масаласи, ёшлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларини содир этилиш сабаблари, ёшларни иш билан таъминлашда маҳалла институтининг иштироки таҳлилига бағишланган натижалардан «O‘zbekiston tarixi» телеканалида эфирга узатилган «Mavzu» кўрсатуви сценарийсини тузиш ва тайёрлашда фойданаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Oʻzbekiston» телерадиоканали» ДУК қошидаги «Oʻzbekiston tarixi» телеканалининг 2021 йил 4 январдаги 02-40-04-сон маълумотномаси). Натижаларнинг қўлланилиши телетомашабинлардаги маҳалла институтининг ривожланиш босқичлари ҳамда амалга оширилган сўнгги ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятига доир билимларини янада оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish