Sayt test rejimida ishlamoqda

Алиназарова Дилдора Валишеровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Фарғона водийсида вақтли матбуотнинг шаклланиши ва ривожланиши (XIX аср охири – ХХ асрнинг 80-йиллари)», 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.4.PhD/Tar570.
Илмий раҳбар: Юнусова Хуршида Эркиновна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Шадманова Сановар Базарбаевна, тарих фанлари доктори, профессор; Ҳамаев Нодирбек Мўминович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ХIХ асрнинг охири-ХХ асрнинг 80-йилларида Фарғона водийсида даврий нашрларнинг шаклланиши ва ривожланиш тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
XIX аср охири – XX аср бошлари Фарғона водийсида қўқонлик тарбиркорлар ташаббуси билан илк маротаба Р.Давидбаев раҳбарлигида иврит ёзувида бухоро-яхудийларининг миллий газетаси ҳамда маҳаллий илғор кучлар томонидан бошқирд татарлари билан ҳамкорликда Қўқонда И.А.Минаков, Бельскиевский ва И.С. Шагиахметов, Фарғонада О.Махмудов, Г. А. Порцев, В. П. Дроздов, М.В.Кац-Нельсон босмахоналари ва Наманганда И.Ибратнинг “Матбааи Исҳоқия” номли илк босмахоналари ташкил этилганлиги, уларда нашр этилган матбуот халқнинг сиёсий ва маънавий қарашларига ижобий таъсир кўрсатганлиги аниқланган;
Фарғона водийсига рус тилидаги матбуот кириб келгунига қадар илк миллий даврий матбуот “Aндижон янгиликлари” (кейинчалик “Aндижоннома”), “Фарғона саҳифаси” (кейинчалик “Наманган ҳақиқати”) каби вилоят газеталари нашр этилганлиги исботланган;
 Фарғона водийсида “Садойи Фарғона”, “Тирик сўз”, “Ферганское эхо”, “Фарғона саҳифаси”, “Фарғона нидоси”, “Известие Андижана”, “Эл байроғи”, “Бирлик туғи”, “Известия Временного правительства Автономного Туркестана”, “Кенгаш”, “Юрт” каби газета ва журналлар мисолида миллий матбуотнинг шаклланганлиги ва уларда маҳаллий маърифатпарварларнинг сиёсий қарашлари акс этганлиги сабабли мунтазам таъқиб қилинганлиги аниқланган;
Иккинчи жаҳон уруши йиллари Намангандаги “За Коммунизм” ва “Сталин ҳақиқати”, Фарғонадаги “Коммунист” ва Aндижондаги “Сталинское знамя” газеталарининг умумий ҳарбий соҳадаги мавзулари, динамикаси, сиёсий-ҳарбий рукнлари ошганлиги ҳамда маҳаллий кўнгилли ҳарбий корреспондентларнинг сони кўпайганлиги аниқланган;
Иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларда халқ хўжалигига йўналтирилган тармоқ газеталар  “Совет ипаги”, “Марғилон атласи”, “Пўлат йўлларда”, “Ўрта Осиё йўли”, “Ҳаёти нав”, “Пахта ғалабаси” каби совет мафкурасига хизмат қилувчи матбуот нашрлари кўпайганлиги, уларга кадрлар тайёрлаш учун колхоз ва совхозларда кўчма редакциялар фаолият олиб борганлиги, бироқ 1970-йиллардан мамлакат бюджетини тежаш мақсадида газеталар сони ва тиражи камайиб, 1980-йилларда газета саҳифаларида жамият сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаёти акс этган рукнлар кўпайганлиги аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХIХ аср охири - ХХ асрнинг 80-йилларида Фарғона водийсида вақтли матбуотнинг шаклланиши ва ривожланишига оид олиб борилган тадқиқотлар, олинган илмий натижалар ҳамда берилган таклиф ва тавсиялар:
илк хусусий ва расмий даврий нашрлар, шунингдек, 1917 йилгача Фарғона водийси миллий матбуотининг шаклланиши, совет ҳокимиятининг ўрнатилиши ва мустаҳкамланиши йилларидаги, яъни ХХ асрнинг 30-йилларнинг иккинчи ярмидаги даврий матбуот фаолияти ҳақидаги материаллар, шунингдек, Иккинчи Жаҳон уруши йилларида босмахона ходимларининг жанг майдонларида кўрсатган қаҳрамонликлари, вилоят, шаҳар ва қуйи ташкилот газеталарининг адади, мавзулари ва янги рукнларидан иборат бўлганлиги ҳақидаги натижалардан Наманган вилояти тарих ва маданият давлат музейи экспозицияларини жиҳозлаш ва шакллантиришда фойдаланилган (Маданият вазирлигининг 2021 йил 17 мартдаги 05-12-08-1452-сон маълумотномаси). Бу маълумотлар музейга ташриф буюрувчиларда Фарғона водийсида шаклланган миллий матбуот, унинг иккинчи жаҳон уруши йилларидаги фаолияти ҳақидаги маълумотларга эга бўлишларига имкон берган;  
ХХ асрнинг 30-йилларидаги коллективлаштириш, жамоалаштириш, “катта террор” даврида матбуот ходимлари, айниқса, Фарғона водийси матбуоти ходимларининг қатағонга тортилиши, матбуот органларининг бу йиллардаги фаолияти ҳақидаги натижалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейининг “1937-1938 йиллардаги сиёсий қатағонлар” бўлимини тўлдиришда фойдаланилган (Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейининг 2021 йил 12 апрелдаги 89-сон маълумотномаси). Музей экспозицияларидан жой олган ХХ асрнинг 30-йилларида Ўзбекистонда қатағон сиёсатининг янги тўлқини бошлангани ва бу жараёнларда матбуот органларининг иштироки ҳақидаги маълумотларни ўрганилиши совет ҳокимияти йилларида Ўзбекистонда бўлган ижтимоий-сиёсий жараёнларга нисбатан янги тарихий онгни шакллантиришга хизмат қилган;
XIX аср охири – XX аср бошлари Фарғона водийсида қўқонлик тарбиркорлар ташаббуси билан илк маротаба Р.Давидбаев раҳбарлигида иврит ёзувида бухоро-яхудийларининг миллий газетаси ҳамда маҳаллий илғор кучлар томонидан бошқирд татарлари билан ҳамкорликда Қўқонда И.А.Минаков, Бельскиевский ва И.С. Шагиахметов, Фарғонада О.Махмудов, Г. А. Порцев, В. П. Дроздов, М.В.Кац-Нельсон босмахоналари ва Наманганда И.Ибратнинг “Матбааи Исҳоқия” номли илк босмахоналари ташкил этилганлиги, уларда нашр этилган матбуот халқнинг сиёсий ва маънавий қарашларига ижобий таъсир кўрсатганлиги, Иккинчи жаҳон уруши йиллари Намангандаги “За Коммунизм” ва “Сталин ҳақиқати”, Фарғонадаги “Коммунист” ва Aндижондаги “Сталинское знамя” газеталарининг умумий ҳарбий соҳадаги мавзулари, динамикаси, сиёсий-ҳарбий рукнлари ошганлиги ҳамда маҳаллий кўнгилли ҳарбий корреспондентларнинг сони кўпайганлиги, Иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларда халқ хўжалигига йўналтирилган тармоқ газеталар  “Совет ипаги”, “Марғилон атласи”, “Пўлат йўлларда”, “Ўрта Осиё йўли”, “Ҳаёти нав”, “Пахта ғалабаси” каби совет мафкурасига хизмат қилувчи матбуот нашрлари кўпайганлиги, уларга кадрлар тайёрлаш учун колхоз ва совхозларда кўчма редакциялар фаолият олиб борганлиги, бироқ 1970-йиллардан мамлакат бюджетини тежаш мақсадида газеталар сони ва тиражи камайиб, 1980-йилларда газета саҳифаларида жамият сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаёти акс этган рукнлар кўпайганлиги ҳақидаги натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O’zbekiston tarixi” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувининг сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2022 йил 25 майдаги 06-31-741-сон маълумотномаси). Бу томошабинларни Туркистонда дастлабки шаклланган матбуот, айниқса миллий матбуот, қолаверса Фарғона водийсида етишиб чиқган муҳаррирлар, муҳбирлар, фотомуҳбирлар, харбий мухбирлар ва жамоатчи мухбирлар ҳақида маълумотларга эга бўлишларига имкон берди.
Туркистон  Россия империяси томонидан босиб олингач, Тошкентга олиб келинган кичик босмахоналар, Ўрта Осиёда биринчи газета бўлган – “Туркестанские ведомости” Туркистон генарал-губернаторлигининг расмий органи бўлганлиги, ўлкада расмий газеталар билан бир қаторда рус тилида хусусий газеталар нашр этилганлиги, жадид маърифатпарварларининг ташаббуси билан нашр этилган газеталар ўзбек маданияти тарихида муҳим воқеа бўлиб, миллий матбуот яратилганлиги ҳамда Фарғона водийсининг биринчи расмий нашри «Ферганские областные ведомости» бўлганлиги, матбуот шаклланишида Фарғона водийси матбуоти, ўз тараққиёти учта йирик босқични босиб ўтганлиги ҳақидаги натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O’zbekiston tarixi” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатувининг сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2021 йил 28 январдаги 02-40-125-сон маълумотномаси). Бу томошабинларни Туркистонда дастлабки шаклланган матбуот, айниқса миллий матбуот ҳақида маълумотларга эга бўлишларига имкон берган.   
   

Yangiliklarga obuna bo‘lish