Sayt test rejimida ishlamoqda

Назаров Азизбек Ёкубжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Миллий архивидаги Туркистон илмий жамиятлари фондлари ҳужжатлари (XIX аср иккинчи ярми-ХХ аср бошлари)”, 05.01.09 – Ҳужжатшунослик. Архившунослик. Кутубхонашунослик (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Tar383.
Илмий раҳбар: Саидбобоев Зокиржон Абдукаримович, тарих фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон миллий университети, DSc.03/30.12.2019.Tar.01.04.
Расмий оппонентлар: Эргашев Бахтиёр Эргашевич, тарих фанлари доктори, доцент; Мирзаев Насриддин Мухритдинович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Миллий архивидаги Туркистонда фаолият юритган илмий жамиятларга тегишли архив фондлари ҳужжатларининг тарихий аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Туркистон илмий жамиятлари фондларидаги Россия империясининг ўлкада мустамлакачилик сиёсатини олиб боришдаги воситачилиги акс этган марказий ҳукумат ва маҳаллий идораларнинг ҳужжатлари муассасалар фаолиятини тартибга солувчи ҳуқуқий ҳужжатлар тарзида жамланганлиги аниқланган; 
Туркистондаги илмий жамиятлар ўлкани империя давлатчилик тизимига тезроқ интеграция қилиниши, уни империянинг ажралмас бўлаги сифатида сақланиб қолиши, маҳаллий халқларни империянинг содиқ фуқароларига айланишида воситачилик қилувчи ғоявий марказ сифатида шаклланганлиги, уларга маҳаллий амалдорлар таъсисчи этилиб, кейинчалик номинал равишда жамиятларга бошлиқ (раис) этиб тайинланганлиги аниқланган; 
Императорлик шарқшунослик жамияти Тошкент бўлими (И-361) ҳужжатларида ўлкада Шарқшунослик институтини очишга зиёлилар томонидан бўлган ҳаракатлар Туркистон-генерал губернаторлигининг аҳоли яшаш шароити ва машғулотлари, ижтимоий аҳволи ўрганилиб, ўлкада таълим, тил ва маданий сиёсатни  олиб боришда маҳаллий халқ учун фақат қуйи таълимни етарли эканлиги ва шу билан чегаралаганлиги исботланган; 
Императорлик Рус география жамияти Туркистон бўлими (И-69) ва Туркистон қишлоқ хўжалиги жамияти ҳужжатларида (И-103) ер ости ва ер усти бойликларини ўрганиш мақсадида ўлка географияси ҳамда топографиясига оид табиий ва тарихий хариталар, ҳудудларнинг тарихий топонимлари, Орол экспедицияси, мудофаа жиҳатидан Сарез кўли, Айгун шаҳри режаси, қалъаларнинг жойлашуви ва Тошкент–Красноводск темир йўлига оид маълумотлар жамланганлиги аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ЎзМАдаги Туркистон илмий жамиятлари фондлари ҳужжатлари (XIХ аср иккинчи ярми–XХ аср бошлари) тадқиқоти давомида олинган илмий натижалар асосида:
Туркистон илмий жамиятлари фондларидаги Россия империясининг ўлкада мустамлакачилик сиёсатини олиб боришдаги воситачилиги акс этган марказий ҳукумат ва маҳаллий идораларнинг ҳужжатлари муассасалар фаолиятини тартибга солувчи ҳуқуқий ҳужжатлар тарзида жамланганлигига оид натижалардан Ўзбекистон Миллий архивида янги йўлкўрсаткичларни ишлаб чиқиш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси “Ўзархив” агентлигининг 2021 йил 17 сентябрдаги 01-26/1187-сон маълумотномаси). Натижаларни қўлланилиши архивчи мутахассислар, тадқиқотчиларга тегишли фондлар ҳужжатларидан фойдаланишлари учун қулайликлар яратишга хизмат қилган;
Туркистондаги илмий жамиятлар ўлкани империя давлатчилик тизимига тезроқ интеграция қилиниши, уни империянинг ажралмас бўлаги сифатида сақланиб қолиши, маҳаллий халқларни империянинг содиқ фуқароларига айланишида воситачилик қилувчи ғоявий марказ сифатида шаклланганлиги, уларга маҳаллий амалдорлар таъсисчи этилиб, кейинчалик номинал равишда жамиятларга бошлиқ (раис) этиб тайинланганлигига оид  натижалардан “Архив иши назарияси ва амалиёти” ўқув қўлланмасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 14 июндаги гувоҳномаси, рўйхатга олиш рақами: 531-022). Ушбу ўқув қўлланма олий ўқув юрти талабаларини архившунослик соҳасидаги билим ва кўникмаларни янада оширишга хизмат қилган; 
Императорлик шарқшунослик жамияти Тошкент бўлими (И-361) ҳужжатларида ўлкада Шарқшунослик институтини очишга зиёлилар томонидан бўлган ҳаракатлар Туркистон-генерал губернаторлигининг аҳоли яшаш шароити ва машғулотлари, ижтимоий аҳволи ўрганилиб, ўлкада таълим, тил ва маданий сиёсатни  олиб боришда маҳаллий халқ учун фақат қуйи таълимни етарли эканлиги ва шу билан чегаралаганлиги оид натижалардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги томонидан “2021 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар” дастури доирасидаги  жойлардаги тарихий обидалар, муҳофаза этиладиган ҳудудларни тарғиб қилишга қаратилган  “Юртим тарихини ўрганаман” лойиҳасини амалга ошириш банди ижросида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2021 йил 14 сентябрдаги 4-09-23-2288-сон маълумотномаси). Натижаларининг жорий этилиши ёшларни маънавий-маърифий билимлари ва дунёқарашини юксалтириш, ўлкани ўрганишнинг таҳлил этилиши орқали янги ёндашувларини ишлаб чиқишда хизмат қилган;
Императорлик Рус география жамияти Туркистон бўлими (И-69) ва Туркистон қишлоқ хўжалиги жамияти ҳужжатларида (И-103) ер ости ва ер усти бойликларини ўрганиш мақсадида ўлка географияси ҳамда топографиясига оид табиий ва тарихий хариталар, ҳудудларнинг тарихий топонимлари, Орол экспедицияси, мудофаа жиҳатидан Сарез кўли, Айгун шаҳри режаси, қалъаларнинг жойлашуви ва Тошкент–Красноводск темир йўлига оид маълумотлар жамланганлигига оид натижалардан ЎзМТРК “O‘zbekiston tarixi” телеканалида эфирга ўзатилган “Тақдимот” кўрсатувининг сценарийсини тайёрлашда фой-даланилган (ЎзМТРК нинг 2020 йил 12 ноябрдаги 02-40/1281-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши телетомошабинларда мустамлака давр тарихига оид тасаввурларини  кенгайтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish