Sayt test rejimida ishlamoqda

Худоёрова Гулрух Нормурод қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Абдулла Орипов шеъриятида лирик кечинма ва поэтик тасвир уйғунлиги (Хориж сафарларидаги асарлари мисолида)”, 10.00.02 – Ўзбек  адабиёти  (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Fil2078.
Илмий раҳбар: Жабборов Нурбой Абдулҳакимович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган   муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01.
Расмий оппонентлар: Қувватова Дилрабо Ҳабибовна филология фанлари доктори, профессор;  Ҳамдамов Улуғбек Абдуваҳобович, филология фанлари доктори, професссор   Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Абдулла Ориповнинг хорижда яратилган шеърларида лирик кечинма ва поэтик тасвир уйғунлиги масаласининг поэтик шакл, мазмун ҳамда образда намоён бўлиш хусусиятларини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Абдулла Ориповнинг хорижда яратилган шеърлари асосида тузилган 8 та тўплами – “Москва сафари”, “Арманистон сафари”, “Ҳаж дафтари”, “Женева дафтари”, “Италия дафтари”, “Япон оҳанглари” ҳамда “Туркия дафтари”га кирган шеърлари лирик кечинма ва поэтик тасвир уйғунлиги кесимида текширилиб, шоирнинг хорижда яратилган 277 та шеъридан 135 таси мисолида ижодкор назмий асарларида лирик кечинманинг ўрни, унинг ранг ва оҳанг билан синтези усуллари исботланган;
Абдулла Орипов шеърлари мисолида лирик кечинмага доир мавжуд назарий қарашлар бойитилиб, унинг антитезис  лирик кечинма ва турғун лирик кечинма каби янги турлари аниқланган; 
лирик кечинма тасвирида поэтик образнинг ўрнини ёритиш жараёнида адабиётшуносликда мавжуд детал образларнинг икки тури – умумий детал образлар ҳамда миллий менталитетга хос детал образлар фарқланиб, уларнинг лирик, ижтимоий, биографик ҳамда адабий-назарий хусусиятлари очиб берилган;
Абдулла Ориповнинг хорижда яратилган асарларида лирик кечинма ва бадиий тасвир уйғунлиги кесимида поэтик образнинг кашфиёт образлар, турғун ва ўзгарувчан образлар, восита образлар сингари хоссалари далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Абдулла Орипов шеьриятида лирик кечинма ва поэтик тасвир уйғунлиги бўйича олиб борилган тадқиқот асосида олинган натижалар асосида: 
Абдулла Орипов асарлари ва мумтоз шеъриятнинг қиёсий таҳлили мисолида лирик кечинманинг янги аниқланган антитезис  лирик кечинма, турғун лирик кечинма каби турлари, шоир шеърлари тадқиқи асосида адабиётшуносликда мавжуд детал образларнинг умумий детал образлар ҳамда миллий менталитетга хос детал образлар тарзидаги таснифи, ранг ва оҳанг бадиий синтези воситасида ижтимоий, лирик, ишқий, диний-ахлоқий лирик кечинмалар тасвири акс этгани ҳамда бунда анъанавийлик ва новаторликнинг ўрнига доир таҳлилий фикр ва хулосалардан OT-Ф1-030 рақамли “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографияни (7-жилд) чоп этиш” (2017-2020) мавзусидаги фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022 йил 16 мартдаги 04/1-481-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа ўзбек шеъриятида лирик кечинма ва поэтик тасвир уйғунлигига доир илмий хулосалар янги назарий қарашлар билан бойитилган; 
Абдулла Ориповнинг лирик кечинмани ифодалашда поэтик мазмун ва шакл уйғунлигига эришуви Алишер Навоий адабий-эстетик қарашларининг таъсири билан боғлиқ экани, Навоийнинг “Лайли ва Мажнун”, “Сабъаи сайёр”, “Фусули арбаъа” асарларидаги ранг ва оҳанг тасвирига доир бадиий кашфиётлар лирик кечинма тасвирида Абдулла Орипов учун маҳорат мактаби вазифасини ўтагани, шоирнинг хорижда ёзилган шеърларидаги ахлоқий-маърифий мазмун Алишер Навоийнинг “Ҳайрату-л-аброр” ва “Арбаъин” асарларидаги қарашлар билан уйғунлиги ҳақидаги илмий хулосалардан “ПЗ-20170926459 рақамли  “Навоийшунослик тарихи” (ХХ-ХХI асрлар)” (2018-2020) мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022 йил 16 мартдаги 04/1-480-сон маълумотномаси). Натижада Абдулла Ориповнинг хорижда яратилган асарларида лирик кечинма ифодасида поэтик мазмун, шакл ва образ такомилида буюк салафи Алишер Навоий ижод концепциясининг таъсирига доир илмий-назарий тамойиллар аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish