Sayt test rejimida ishlamoqda

Низомова Шохиста Шодиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Замонавий шеъриятда сув ва олов образларининг рамзий-тимсолий талқинлари”, 10.00.02-Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.PhD/Fil1106.
Илмий раҳбар: Ўраева Дармон Саидахмедовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса: Бухоро давлат  университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Fil.70.01.
Расмий оппонентлар: Тўраев Дамин, филология фанлари доктори, профессор; Жабборов Нурбой Абдулҳакимович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот:  Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади  замонавий шеъриятда сув ва олов билан боғлиқ образларнинг мазмун-моҳияти, ҳаётий-мифологик асослари, бадиий-эстетик вазифалари, турли аналоглари, анъанавий ҳамда янгича рамзий-тимсолий талқин хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
замонавий ўзбек шеъриятида сув ва олов билан боғлиқ образларнинг ўрни, ҳаётий-мифологик асослари, поэтик янгиланиши, бадиий структураси, инсон умри, вақт, поклик, ёруғлик, меҳр ва ҳақиқатга ташналик сингари турли рамзий-тимсолий маънолари аниқланган;
фольклор ва замонавий шеъриятда сув ҳамда олов образларини қўллашда инсон ҳаёти, тирикчилиги учун зарур ҳисобланган сув, олов, тупроқ, ҳаво каби тўрт унсурни қадимдан ҳозирги кунгача қўлланилишида ўзига хос поэтик анъана мавжудлиги исботланган;
замонавий шеъриятдаги сув ва олов билан боғлиқ рамзий-тимсолий образларнинг генезиси сув ва олов культига бориб тақалиши, бадиий эволюцияси, динамикаси миф-маросим-фольклор-ёзма адабиёт босқичида тадрижий ўсиб борганлиги далилланган;
замонавий шеъриятда сув ва олов образларининг сифатловчилари, семантик типлари, бадиий-эстетик вазифалари, истиоравий ҳамда метафорик образли иборалар талқини очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек адабиётида шоирларнинг анъанавий образлардан фойдаланиш маҳоратини аниқлаш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
замонавий ўзбек шеъриятида қўлланилган сув ва олов билан боғлиқ образларнинг ўрни, анъанавийлиги, ҳаётий-мифологик асослари, поэтик янгиланиши, бадиий структураси, рамзий-тимсолий маънолари аниқланганлигига доир хулосалардан Ф1-ФА-0-43429, ФА-Ф1, ГОО2 «Қорақалпоқ фольклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш»  мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 5 октябрдаги 17.01/263-сон маълумотномаси). Натижада замонавий шеъриятда ўзбек фольклоридаги сув ва олов культига ишонч асосида пайдо бўлган анъанавий рамзий образларни таснифлаш, фольклорий манбалардан ижодий таъсирланиб шаклий-услубий янгилашда замонавий шоирларнинг поэтик маҳоратини асослаш имконини берган;
замонавий шеъриятдаги сув ва олов билан боғлиқ рамзий-тимсолий образларнинг генезиси, бадиий эволюцияси, динамикаси миф-маросим-фольклор-ёзма адабиёт босқичида тадрижий ўсиб борганлиги далилланганлигиа оид хулосаларидан ФА-Ф1-ОО5 «Қорақалпоқ фольклоршунослиги ва адабиётшунослигини тадқиқ этиш» мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 5 октябрдаги 17.01/263-сон маълумотномаси). Натижада бадиий матнда миллий руҳни ифодалашдаги поэтик моҳияти ҳамда вазифаларини аниқлаш доирасида эришилган хулосалар қорақалпоқ адабиётшунослигидаги худди шундай масалаларни қиёсий ёритиш имконини берган;
ўзбек халқ оғзаки ижодида шаклланган сув ва олов культига алоқадор эътиқодий қарашлар поэтик талқини, бу билан боғлиқ эстетик тажрибалар, анъанавий образ ва мотивларнинг ёзма адабиётга кўчирилиши ҳамда ижтимоий ҳаёт воқеликлари билан боғлаб ифодаланиши, уларнинг инсон маънавиятини юксалтиришдаги ўрни ва роли, бунда ижодкорларнинг бадиий-услубий маҳорати ҳақидаги илмий хулосалардан «Бухоро» телеканалининг «Долзарб мавзу», «Интервью плюс», «Ассалом, Бухоро», «Саккизинчи мўъжиза» кўрсатувларида фойдаланилган (Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг 2021 йил 6 октябрдаги 1/257-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукамаллашуви, илмий далилларга бой бўлиши ва кўрсатувнинг илмий-оммабоплиги таъминланишига эришилган. Келтирилган таҳлиллар эса телетомошабинларнинг билими, китобхонликка қизиқишини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish