Маматқулов Хуршид Абдурашидовичнинг
фалсафа доктори (PhD)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Педагогларда хорижий тиллар бўйича касбий компетентликни ривожлантиришнинг ахборот-методик таъминотини такомиллаштириш», 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.Рhd/Ped63.
Илмий раҳбар: Боқиева Гуландом Хисамовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.27.06.2017.Ped.27.01.
Расмий оппонентлар: Хошимова Дилдора Уринбоевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Собирова Гулноза Садиковна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: педагогларда хорижий тиллар бўйича касбий компетентликни ривожлантиришнинг ахборот-методик таъминотини такомил-лаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мутахассислиги чет тиллар бўлмаган педагогларнинг мустақил таълимини ташкил этиш орқали инглиз тилини ўзлаштириш ва касбий компетентлигини ривожлантиришга хизмат қилувчи дастурий платформа ва ахборот-методик таъминот мазмуни такомиллаштирилган;
мотивацион ва когнитив омилларни ҳисобга олган ҳолда педагогларнинг инглиз тилини ўзлаштириш самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи ахборот-методик таъминот тизимидан фойдаланиш механизми такомиллаштирилган;
замонавий онлайн технологияларини жорий этган ҳолда педагогларнинг хорижий тиллар бўйича билим ва кўникмаларини шакллантиришга асосланган мустақил ўқитиш ва баҳолаш тизимлари такомиллаштирилган;
педагогларнинг касбий компетентлигини чет тилини билишнинг умумевропа компетенциялари (ўрганиш, ўқитиш ва баҳолаш) талаблари ҳамда дифференциялашган ёндашув асосида ривожлантириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Педагогларда хорижий тиллар бўйича касбий компетентликни ривожлантиришнинг ахборот-методик таъминотини такомиллаштиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш таълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш ва таълим сифатини оширишга доир таклифлардан Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 августдаги 242-сон «Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан тасдиқланган «Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тўғрисида»ги низомнинг 1-иловасидаги меъёрий ҳужжатларни тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 5 октябрдаги 89-03-2867-сон маълумотномаси);
мутахассислиги чет тиллар бўлмаган профессор-ўқитувчиларининг чет тили бўйича билим ва кўникмаларини шакллантириш таклиф ва тавсиялардан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2014 йил 17 июлдаги 281-сон буйруғи билан тасдиқланган «Олий таълим муассасалари мутахассислиги чет тиллар бўлмаган профессор-ўқитувчиларининг чет тили бўйича билим ва кўникмаларини шакллантириш дастури (минимал талаблар)»ни тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 5 октябрдаги 89-03-2867-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг жорий қилиниши олий таълим муассасалари педагог кадрларининг чет тил бўйича билим ва кўникмаларини шакиллантириш механизмини такомиллаштиришга хизмат қилган;
қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълим муассасаларида ички ва ташқи назоратни ягона ёндашув асосида амалга ошириш бўйича таклифлардан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 15 августдаги «Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказларида ўқитиш сифатини назорат қилиш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги 343-сон буйруғи билан тасдиқланган Йўриқномани тайёрлашда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил 5 октябрдаги 89-03-2867-сонли маълумотномаси). Мазкур Йўриқнома қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқитиш сифати ички назоратини cамарали амалга ошириш имкониятини яратган;
мутахассислиги чет тиллар бўлмаган профессор-ўқитувчиларнинг чет тилини билишнинг умумевропа компетенциялари: ўрганиш, ўқитиш ва баҳолаш тизими бўйича ВI даражасини эгаллаши, “Cooperative learning” технологияси ёрдамида таълим жараёнини такомиллаштиришга доир таклифлари қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига татбиқ этилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2015 йил 26 июлдаги 89-03-2215-сон маълумотномаси). Ушбу таклифлар олий таълим муассасалари ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишга қўйилган замонавий талаблар асосида таълим муассасалари педагогларининг касбий маҳорат ва малакасини ривожлантиришга хизмат қилган.