Sayt test rejimida ishlamoqda

Джумамбетова Дилфуза Конгратбаевнаинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Филолог талабаларга стилистика фанини ўқитишда миллий-маданий ёндашув», 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Ped1798.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Хаджиева Дилбар Таджимуратовна, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/30.04.2021.Fil.20.01 (бир марталик илмий кенгаш).
Расмий оппонентлар: Ахмедова Лайло Толибжановна, педагогика фанлари доктори, профессор; Эрметова Джамиля, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади филологик олий ўқув юртларида талабаларни «инглиз тили стилистикаси»ни миллий-маданий ёндашув асосида ўқитишда стилистик компетенцияни такомиллаштиришдан иборат. 
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:    
филологик олий ўқув юртлари талабаларининг стилистик компетенциясини ривожлантиришга қаратилган дидактик таъминот талабаларга миллий-маданий ёндашув асосида шахсий-услубий, мазмуний-маъновий ва матнларни танлаш мезонларини ўз ичига олган инглиз тили стилистикасига ўқитишни ташкил этилиш тамойилларини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган; 
талабаларнинг ёзма ишларидаги стилистик хатолар типологиясини функционал, семантик ва эстетик мезонлар асосида аниқлаштириш орқали уларнинг ижодий ишларида услубий хатоларни бартараф этишга қаратилган дидактик таъминот такомиллаштирилган; 
фанни ўзлаштиришнинг максимал самарадорлигига хизмат қилувчи услубий шартлар филолог талабаларнинг маънавий-ахлоқий контекстда инвидуал таълим траекториясини белгилашга хизмат қилувчи стилистик кўникмаларни шакллантиришнинг муҳим омили сифатида далилланган;
«инглиз тили стилистикаси»ни ўқитишда нутқ вазиятларини моделлаштирувчи лисоний воситаларнинг функционал-услубий даражалари ҳамда бадиий ва публицистик матнлари миллий-маданий ёндашувга кўра Қорақалпок контекстига мослаштирилган ўқув-дидактик материалларни лойиҳалаштириш  асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Филолог талабаларга «Инглиз тили стилистикаси» фанини миллий-маданий ёндашув асосида ўргатиш бўйича олиб борилган натижалар асосида: 
талабаларга стилистик компетенцияни ривожлантириш мақсадида инглиз тилида нутқ вазиятларини моделлаштирувчи (the belles-lettres and the publicistic functional style) ўқув-дидактик материаллар асосидаги миллий-маданий ёндашув асосида коммуникатив-услубий билимларни ўз ичига олувчи стилистик кўникмаларини эгаллашга қаратилган хулосалардан “English Stylistics” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 14 августдаги 418-сон маълумотномаси). Натижада 4-босқич филология йўналишидаги талабалар стилистик компетенциясини ривожлантиришнинг дидактик компонентлари такомиллаштирилган;
миллий-маданий ёндашув асосида инглиз тили стилистикасини ўқитиш ва уни такомиллаштириш дидактик таъминотини (масофавий таълим контенти, когнитив топшириқлар, ўқув лойиҳалари) такомиллаштириш, талабаларнинг индивидуал таълим траекториясини белгилашга хизмат қилувчи таклиф ва тавсиялардан 2012-2016 йилларда бажарилган Ф1-ФА-0-13229 рақамли «Ҳозирги замон қорақалпоқ адабий тилида функционал сўз ясалиши» фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 28 майдаги 128/1-сон маълумотномаси). Натижада филолог талабаларга инглиз тили стилистикасини миллий-маданий ёндашув асосида ўқитиш самарадорлигини оширишга эришилган; 
«Инглиз тили стилистикаси» фанини ўқитиш тамойилларини такомиллаштиришга доир амалий таклиф ва тавсиялардан Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида 2017-2020 йилларда бажарилган ФЗ-2016-0908165532 рақамли «Қорақалпоқ тилининг янги алфавити ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётини ривожлантириш методикаси» мавзусидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2021 йил 27 майдаги 89-сон маълумотномаси). Натижада филолог талабаларга стилистика фанини ўқитишда миллий-маданий ёндашув ва уларни ўқув жараёнига қўллай билиш малакасини ривожлантиришга эришилган;
олий таълимда филолог талабаларга стилистика фанини ўқитишда миллий-маданий ёндашувга боғлиқ диссертация иши натижаларидан Қорақалпоғистон радиоканалининг «Тилга эътибор – элга эътибор» эшиттиришини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг 2021 йил 25 майдаги 01-02/271-сон маълумотномаси). Натижада маънавий-ахлоқий ўзини англаш, миллий ва маданий дунёнинг хилма-хиллигини англашга доир илмий хулосалар жамоатчилик, асосан, ёшлар орасида оммалаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish