Sayt test rejimida ishlamoqda

Ходжаниязова Умида Кулмагамбетовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Қорақалпоғистон Республикаси А2 даражасидаги ўқувчиларининг чет тили ёзув компетенциясини шакллантириш», 13.00.02 – «Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси» (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Ped1010.
Илмий раҳбар: Ахмедова Лайлохон Толибжоновна педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами Қорақалпоқ давлат университети, DSc.03/30.04.2021.Fil.20.01.
Расмий оппонентлар: Хашимова Дильдархон Уринбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Курбанбаев Джавод Аминбаевич, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон Республикасида А2 даражасидаги ўқувчиларнинг чет тили ёзув компетенциясини шакллантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
А2 даражасидаги қорақалпоқ ўқувчиларининг чет тили ёзув компетенсиясини шакллантиришга қаратилган методик таъминот «ЎЁТФР» технологиясига асосланган индивидуал ижодий ўқитиш шаклларини киритиш орқали такомиллаштирилган;
 изчиллик, мулоқот, онг ва вазият тамойилларига асосланган, мустақил-таҳлилий ўқиш, фикр юритиш, тушунтириш ва хулоса чиқариш кўникмаларини ва чет тили ёзма нутқини ривожлантиришга мўлжалланган «FAN (Fiction Analysis Notebook)» номли ишчи дафтарлари миллий хусусиятлар контекстида ишлаб чиқилган;
чет тили ёзув компетенциясини шакллантиришда инглиз ва қорақалпоқ тилларини морфология нуқтаи назаридан қиёслаш асосида махсус ўрганишни талаб қилувчи тиллараро интерференция (синтетик-грамматик услубнинг устунлиги, урғунинг грамматикада аҳамиятсизлиги, қатъий сўз тартиби) ҳодисалари ҳамда ижобий транспозиция ҳодисалари аниқланиб, нутқ кўникмаларининг бошқариладиган транспозиция механизми такомиллаштирилган;
инглиз тилида мантиқий-изчил аргументли матнларни яратиш кўникмаларини шакллантиришда «ЎЁТФР» технологиясининг асосий дидактик босқичлари («Чақириқ», «Мазмунни тушуниш» ва «Фикрлаш») асосида ҳақиқий-нутқий (иншо, савол-жавоб, репродуктив, продуктив) машқлар ва топшириқлар комплекси такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистон Республикасида А2 даражали ўқувчиларнинг чет тилидан ёзув компетенциясини шакллантириш бўйича олинган назарий-методологик ва амалий натижалар асосида:
А2 даражасидаги қорақалпоқ ўқувчиларининг чет тили ёзув компетенсиясини шакллантиришга қаратилган методик таъминотига оид диссертация материаллари Нукус давлат педагогика институтида Ўзбекистон Республикасидаги АҚШ элчихонаси томонидан таклиф этилган SUZ-800-13- GR133 рақамли «Access English Microscholarship Programm» мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган (Нукус давлат педагогика институтининг 2021 йил 16 октябрдаги 01-21-09/858-сон маълумотномаси). Натижада Қорақалпоғистон Республикаси умумтаълим мактаблари ўқувчиларига инглиз тилини ўқитишнинг методик таъминоти янада бойиди ва бу уларнинг ёзма нутқини ривожлантиришига имкон берган;
изчиллик, мулоқот, онг ва вазият тамойилларига асосланган, мустақил-таҳлилий ўқиш, фикр юритиш, тушунтириш ва хулоса чиқариш кўникмаларини ва чет тили ёзма нутқини ривожлантиришга мулжалланган «FAN (Fiction Analysis Notebook)» номли ишчи дафтарларини амалий қўллаш бўйича тавсия ва кўрсатмалар Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги 22-сонли мактабнинг таълим қозоқ тилида олиб бориладиган 7-, 8-, 9-синф ўқувчилари учун «I Love Writing» фан тўгараги материалларини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 26 октябрдаги 01-01/5-4812-сон маълумотномаси). Натижада ишчи дафтарларидан фойдаланиш орқали А2 даражасидаги ўқувчиларнинг чет тили ёзув компетенциясини шакллантириш самарадорлигининг ошишига эришилган;
чет тили ёзув компетенциясини шакллантиришда инглиз ва қорақалпоқ тилларини морфология нуқтаи назаридан қиёслаш асосида махсус ўрганишни талаб қилувчи тиллараро интерференция (синтетик-грамматик услубнинг устунлиги; урғунинг грамматикада аҳамиятсизлиги; қатъий сўз тартиби) ходисалари, шунингдек, ижобий транспозиция натижалари Т.Н.Қори-Ниёзий номидаги ЎзПФИТИ Қорақалпоғистон филиалида Ф3-2016-0908165532 рақамли «Қорақалпоқ тилининг янги алифбоси ва имло қоидаларига мувофиқ она тили ва адабиётни ривожлантириш методикаси» мавзусидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон педагогика фанлари илмий тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2021 йил 25 октябрдаги 205-сон маълумотномаси). Натижада таълим қорақалпоқ тилида олиб бориладиган умумтаълим мактабларининг 7-9-синф ўқувчиларининг инглиз тилидан лингвистик компетенциясини шакллантириш жараёнини такомиллаштиришга хизмат қилган;
инглиз тилида мантиқий-изчил аргументли матнларни яратиш кўникмаларини шакллантиришда «ЎЁТФР» технологиясининг асосий дидактик босқичлари («Чақириқ», «Мазмунни тушуниш» ва «Фикрлаш») асосида ҳақиқий-нутқий (иншо, савол-жавоб, репродуктив, продуктив) машқлар ва топшириқлар комплексини такомиллаштиришга оид диссертация материаллари Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказининг «2.1. Тил кўникмаларини ривожлантиришда замонавий ёндашув ва инновациялар» модули бўйича дарс жараёнини ташкил этишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказининг 2021 йил 28 октябрдаги 01/1-243-сон маълумотномаси). Натижада халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш ҳудудий маркази тингловчилари инглиз тили (таълим қорақалпоқ тилида олиб бориладиган мактаблар) ўқитувчиларининг зарур касбий компетенциялари такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish