Sayt test rejimida ishlamoqda

Утаева Ирода Баходировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Мустақил таълим жараёнида талабаларнинг грамматик компетенцияларини ривожлантириш», 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Ped3050
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Ахмедова Лайло Толибжоновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Ахмедова Нодира Мухторжоновна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мустақил таълим жараёнида талабаларнинг грамматик компетенцияларини ривожлантириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
талабаларнинг грамматик компетенциялари ёзма матнларнинг синтактик жиҳати ҳамда дидактик имкониятларининг ягона мураккаб ҳаракатига ҳамда устувор фаол омилларнинг педагогик жараённинг ривожлантирувчи таъсирига мувофиқлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг мустақил нутқий фаолияти шахс онгида мавжуд бўлган грамматик қоидалар мазмунини синхрон тарзда бошқа шахсларнинг ҳаракатларига репрезентатив киритиш ҳамда ижодий-дидактик топшириқларни трансформациялаш асосида такомиллаштирилган;
талабаларнинг грамматик тил фаоллиги даражаси грамматик компетенцияларни умумлаштириш ва босқичма-босқич ўзлаштириладиган субъект-субъект кўринишидаги ўзаро муносабатлар ҳамда ўз-ўзини ривожлантиришнинг қиймат-семантик усулини киритиш орқали такомиллаштирилган;
талабалар мустақил билими чет тилларини ўқитишда рағбатлантирувчи- ривожлантирувчи шахсий кўникмалари муаммоли топшириқлар бажариш ҳамда уларнинг мантиқий-маъноли контекстини тушунишга қаратилган эвристик машқларни киритиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. мустақил таълим жараёнида талабаларнинг грамматик компетенцияларини ривожлантириш натижалари:
талабаларнинг грамматик компетенциялари ёзма матнларнинг синтактик жиҳати ҳамда дидактик имкониятларининг ягона мураккаб ҳаракатига ҳамда устувор фаол омилларнинг педагогик жараённинг ривожлантирувчи таъсирига мувофиқлигини таъминлаш асосида такомиллаштиришга доир маълумотлар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тoшкент давлат педагoгика университетининг 2021 йил 10 нoябрдаги 02-07-3516/04-сoн далoлатнoмаси). Натижада тил ўрганиш истагида бўлган талабаларнинг мустақил таълим жараёнида грамматик саводхонлигини ўсишига хизмат қилган; 
талабаларнинг мустақил нутқий фаолияти шахс онгида мавжуд бўлган грамматик қоидалар мазмунини синхрон тарзда бошқа шахсларнинг ҳаракатларига репрезентатив киритиш ҳамда ижодий-дидактик топшириқларни трансформациялаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар асосида “English ” номли ўқув қўлланмаси ишлаб чиқилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 31 майдаги 237-сон буйруғи билан тасдиқланган 237-333-сон нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларнинг грамматик компетенцияларини ривожлантиришга ва нутқий мулоқотга киришиш имкониятини оширишга хизмат қилган; 
талабаларнинг грамматик тил фаоллиги даражаси грамматик компетенцияларни умумлаштириш ва босқичма-босқич ўзлаштириладиган субъект-субъект кўринишидаги ўзаро муносабатлар ҳамда ўз-ўзини ривожлантиришнинг қиймат-семантик усулини киритиш орқали такомиллаштиришга доир тавсиялар ПЗ-2017927124 рақамли “Таълим муассасаларида ҳамкорлик педагогикаси асосида педагогик фаолиятни ривожлантириш” номли амалий лойиҳа доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Тoшкент давлат педагoгика университетининг 2021 йил 10 нoябрдаги 02-07-3516/04-сoн далoлатнoмаси). Натижада, талабаларнинг мустақил таълим жараёнида грамматикани ўрганиш орқали нутқ кўникмалари ривожланишига хизмат қилган;  
талабалар мустақил билими чет тилларини ўқитишда рағбатлантирувчи- ривожлантирувчи шахсий кўникмалари муаммоли топшириқлар бажариш ҳамда уларнинг мантиқий-маъноли контекстини тушунишга қаратилган эвристик машқларни киритиш асосида такомиллаштиришга доир тавсиялар асосида “English” номли ўқув қўлланмаси ишлаб чиқилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2021 йил 31 майдаги 237-сон буйруғи билан тасдиқланган 237-333-сон нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларнинг қизиқишлари ва ижтимоий-коммуникатив, ўқув фаолияти ҳамда ўз-ўзини ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish