Sayt test rejimida ishlamoqda

Султанова Шаҳноза Акмал қизининг 
фалсафа доктори (PhD)диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Грамматик терминлар электрон луғатини яратишнинг лингвистик асослари” мавзусидаги 10.00.11 – Тил назарияси, амалий ва компьютер лингвистикаси (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Fil1911.
Илмий раҳбар: Лайло Рахимовна Раупова, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети,  DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01 (бир марталик илмий кенгаш).
Расмий оппонентлар: Шаҳобиддинова Шоҳида Ҳашимовна, филология фанлари доктори, профессор; Якубов Жамолиддин Абдувалиевич, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат  университети.        
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади грамматик терминлар, уларнинг хусусиятлари, грамматик терминлар базасини шакллантиришнинг назарий-амалий асосларини ишлаб чиқиш ва электрон луғатда  грамматик   терминларни лингвистик аннотациялашнинг ўзига хос тамойилларини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек тилшунослигидаги грамматик терминлар базаси шакллантирилиб, тил корпусида тегишли терминларнинг лексик-семантик, структур жиҳатларини аниқлаш орқали, маълумотларни марказлаштириш, қайта ишлаш имконияти очиб берилган ҳамда грамматик терминлар электрон луғатининг замонавий, қиёсий, таснифий тамойиллари  аниқланган;
электрон луғатларнинг мавжуд луғат шаклларидан сўз миқдори бўйича, луғавий-мавзуий, луғавий-маъновий,  луғавий-мазмуний жиҳатдан тафовутлари ва имкониятлари далилланган;  
электрон луғатда ўз ва ўзлашган қатламдаги термин билан унинг инглиз тилидаги эквиваленти ҳамда манбасини кўрсата оладиган маълумотлар базаси учун грамматик шаклларнинг корпусга жойлашувини тизимлаштиришнинг лингвистик асослари исботланган;
грамматик терминларнинг электрон луғатини лойиҳалашнинг таълимий корпусда берилишига алоқадор лингвистик тамойиллари аниқланиб, грамматик терминларнинг электрон  луғатини яратиш учун қиёсий-типологик методдан фойдаланишнинг афзалликлари далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Грамматик терминлар электрон луғатини яратишнинг лингивистик асослари тадқиқи асосида олинган натижалар асосида: 
тилшуносликда грамматик терминлар базасини тўплаш, таҳлил қилиш орқали корпус, унинг лингводидактика ва лингвистикадаги грамматикага тегишли маълумотларни марказлаштириш, қайта ишлаш имконияти ҳамда корпусдан фойдаланиш аҳамиятини очиб беришга доир илмий хулосаларидан ФА-Ф1-Г003 рақамли “Ҳозирги қорақалпоқ тилида функционал сўз ясалиши” мавзусидаги (2016-2020) фундаментал лойиҳанинг назарий қисмида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 13 октябрдаги 17.01/247-сон маълумотномаси). Натижада грамматик терминларнинг электрон луғатини лойиҳалаш ва тузиш технологик жараёнларини ривожлантириш имкони яратилган;
грамматик терминларнинг электрон луғатини лойиҳалаш ва тузиш технологик жараёнларини ўрганиш, тег сўз шаклларнинг грамматик белгиларини кўрсатиш ҳақидаги илмий хулосалардан ФА-А1-Г007 рақамли “Қорақалпоқ нақл-мақоллари лингвистик тадқиқот объекти сифатида” мавзуcидаги (2016-2020)  фундаментал лойиҳанинг назарий қисмида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2021 йил 13 октябрдаги 17.01/247-сон маълумотномаси). Натижада грамматик терминларга доир муаммоларга ечимлар таклиф қилиш орқали ўзлашма ва ўз қатламга доир грамматик терминларнинг электрон луғатини тузиш тамойилларини ишлаб чиқишга хизмат қилган;  
лексикография, терминология, терминография электрон корпус, электрон луғат тушунчаларини тавсифлаш, лингвистик терминларни аниқлаш юзасидан берилган тавсиялардан инсон қиёфаси, феъл-атвори, табиат ва миллий тимсоллар тасвирининг лексикографик тавсифларини яратишга оид илмий хулосалардан I-OT-2019-42 рақамли “Ўзбек ва инглиз тилларининг электрон (Инсон қиёфаси, феъл-атвори, табиат ва миллий тимсоллар тасвири) поэтик луғатини яратиш” мавзусидаги (2020-2021) фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2021 йил 23 октябрдаги 04/1-75-сон маълумотномаси).  Натижада граматикага доир терминологик тизимнинг шаклланишига, луғат тушунчаларини тавсифлашга, лингвистик терминларни аниқлаш имкониятига асос бўлган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish