Мадрахимова Феруза Рузимбаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Глобаллашув жараёнида «оммавий маданият» таҳдидларининг олдини олиш масалалари», 09.00.04–Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.Phd/Fal160.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.27.06.2017.F.01.05.
Илмий раҳбар: Тўйчиев Бердиқул Тўрақулович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Абилов Ўрол Муродович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Нарзулла Жўраев Қосимович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: «оммавий маданият» кўринишидаги таҳдидларни очиб бериш ҳамда унинг олдини олиш усул ва воситаларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
«оммавий маданият»нинг структуравий-функционал моҳиятининг (кўнгилочарлик, тижорат, компенсаторлик, инсонни реал ҳаётдан узоқлаштириш, алдовга ишонадиган оммани вужудга келтириш) миллий идентификацияга таъсири очиб берилган;
«оммавий маданият» таҳдидларининг хусусиятлари (жинс, ёш, миллат, макон танламаслик; миллийликдан узоқлаштириш; ахлоқсизлик, эгоцентризм, шахсий манфаат тамойилларининг устунлиги) очиб берилган;
сунъий интеллект ва виртуал реалликнинг миллий қадриятларга зид жиҳатларини олдини олиш ҳамда медиа таълим асосида медиа маданиятни шакллантириш усуллари (таълим тизимида телевизион маҳсулотлар, видеолавҳалар, матбуот ва интернет саҳифаларида эълон қилинган материаллардан фойдаланиш; масофали ва мустақил медиа таълим) илмий асосланган;
«оммавий маданият»нинг сунъий равишда «объективлаштириш», «стандартлаштириш» каби ғояларининг олдини олиш (оммавий онг стеротипларининг миллийликка зид жиҳатларини аниқлаш, мафкуравий иммунитетни шакллантириш, миллий маданиятни ривожлантириш бўйича тарғибот ва ташвиқотни кучайтириш) механизмлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Глобаллашув жараёнида «оммавий маданият» таҳдидларининг олдини олишбўйича ишлаб чиқилган ижтимоий-фалсафий таклифлар асосида:
«оммавий маданият»нинг сунъий равишда «объективлаштириш», «стандартлаштириш» каби ғояларининг олдини олиш механизмларига оид таклифлардан «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонуннинг 5-моддаси – Ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий йўналишларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2016 йил 31 октябрдаги 05/01-07-181-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий қилиниши ёшларни ахлоқий негизларни бузишга олиб келадиган хатти-ҳаракатлардан ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилган;
миллий маданият ривожи; ёшлар маънавиятини юксалтириш; «оммавий маданият»нинг структуравий-функционал моҳиятининг миллий идентификацияга таъсирига оид таклифлардан Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тизимлари томонидан ўтказилган «Хуш кайфият» қизиқчи ҳамда сўз усталари республика танлови (01.04.2015), «Онам айтган аллалар» фестивали (19.05.2015), шунингдек Тошкент шаҳри, вилоятлар ва Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилган «Нима қилдик Ватан учун?», «Биз ёшлар гиёҳвандлик ва терроризмга қаршимиз!» шиорлари остидаги ёшлар фестиваллари (18.08-10.09. 2015) ҳамда «Ёшлар ўртасида оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишни такомиллаштириш усуллари» мавзусидаги семинар-тренинг (10-12.04.2015) сценарийсини тузишда фойдаланилган (Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг 2016 йил 9 ноябрдаги 01-11-07-6026-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий қилиниши маданият тизимида «оммавий маданият» таҳдидларини олдини олишнинг концептуал йўналишларини белгилаш ва ёшлар фестивалини юқори савияда ўтказиш имконини берган;
сунъий интеллект ва виртуал реалликнинг миллий қадриятларга зид жиҳатларини олдини олиш; медиа таълим асосида медиа маданиятни шакллантириш; «оммавий маданият» кўринишидаги таҳдидлардан ҳимоя қилишда оммавий ахборот воситаларининг ўрнига оид таклифлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси томонидан тайёрланадиган «Муносабат», «Нигоҳ», «Қорачиқ», «Биз учун муҳим», «Суҳбатдош», «Ўзбекистон умумий уйимиз» кўрсатувлари сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «O‘zbekiston» телеканалининг 2016 йил 11 ноябрдаги 01-14-1455-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф ва тавсияларнинг амалиётга жорий қилиниши ёшларни «оммавий маданият» таъсиридан ҳимоялаш ҳамда миллий-маънавий қадриятларни ривожлантириш имконини берган$
«оммавий маданият» таҳдидларининг хусусиятлари ҳамда уларни бартафар этишнинг миллий парадигмал асосларига оид таклифлардан Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши тизимларида ўтказилган «Оммавий маданият» – маънавиятимиз кушандаси», «Ёшларни ёт ғоялар ва турли қарашлар таъсиридан асраш мақсадимиз», «Интернет ва ёшлар», «Тинчлик ва хавфсизлик учун бирга курашамиз» номли тадбирларнинг сценарийларида фойдаланилган (Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг 2016 йил 22 ноябрдаги 1-1107-сон маълумотномаси). Таклиф ва тавсияларнинг амалиётга жорий этилиши «оммавий маданият» кўринишидаги таҳдидларнинг миллийликдан узоқлаштириш, эгоцентризм, ахлоқсизлик каби кўринишларининг ёшлар онгига салбий таъсирининг олдини олишга асос бўлган.