Sayt test rejimida ishlamoqda

Жаббаров Улуғбек Абдурахмановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Бўлажак инглиз тили ўқитувчиларини тайёрлаш жараёнини Англия педагогик тажрибаси асосида такомиллаштириш», 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Ped300.
Илмий раҳбар: Нурманов Абдиназар Ташбаевич, педагогика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSс.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Ахмедова Лайло Талибжановна,  педагогика фанлари доктори, профессор; Кадирова Мунира Расуловна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак инглиз тили ўқитувчиларини тайёрлаш жараёнини Англия педагогик тажрибаси асосида такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг касбий-педагогик компетенцияси даражалараро лингвоэтномаданий хусусиятлар, вербал ва новербал хулқ-атворидаги нутқий мукаммаллик, билим олиш ҳамда мулоқотга интилиш фаоллигини ошириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг касбий-педагогик компетенциясини ривожлантириш модели ўқитувчининг шахсий кўникмалари ва малакаларини манзилли ривожлантиришга қаратилган адекват эмоционал-қадриятли мотивларга мутаносиб миқдорий ҳамда сифат кўрсаткичларни ошириш асосида такомиллаштирилган; 
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг касбий-педагогик компетенцияси бир-бирини тушунишга бўлган реал тайёрлик ҳамда мулоқот мақсадларига корпоратив валидлигини декларатив билимлар ва шахсий хусусиятларга идентивлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг мустақил таълим олиш фаолияти ташкилий-методик ёрдам тизими ривожланишига қаратилган эркин дискуссия элементлари ҳамда муаммоли интерфаол маърузаларни киритиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак ўқитувчиларнинг касбий-педагогик компетенцияларини Англия педагогик тажрибаси асосида такомиллаштириш бўйича илмий натижалар:
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг касбий-педагогик компетенцияси даражалараро лингвоэтномаданий хусусиятлар, вербал ва новербал хулқ-атворидаги нутқий мукаммаллик, билим олиш ҳамда мулоқотга интилиш фаоллигини ошириш асосида такомиллаштириш бўйича маълумотлар асосида “ESP PART 1” номли дарслик ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 4 майдаги 285-сон буйруғи билан берилган 285-110-рақамли нашр рухсатномаси) Натижада бўлажак ўқитувчиларни тайёрлашнинг сифатини оширишга эришилган;
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг касбий-педагогик компетенциясини ривожлантириш модели ўқитувчининг шахсий муҳим кўникмалари ва малакаларини манзилли ривожлантиришга қаратилган адекват эмоционал-қадриятли мотивларга мутаносиб миқдорий ҳамда сифат кўрсаткичларни ошириш асосида такомиллаштиришга доир тавсиялар асосида “Нутқ малакалари интеграцияси” дарслиги ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2020 йил 20 декабрдаги 676-сонли буйруғи билан берилган 676-149-сонли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак инглиз тили ўқитувчиларини тайёрлаш жараёни сифатини баҳолаш самарадорлигига эришилган; 
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг касбий-педагогик компетенцияси бир-бирини тушунишга бўлган реал тайёрлик ҳамда мулоқот мақсадларига корпоратив валидлигини декларатив билимлар ва шахсий хусусиятларга идентивлигини таъминлаш асосида такомиллаштириш бўйича тавсиялар асосида “ESP PART 1” номли дарслик ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 4 майдаги 285-сон буйруғи билан берилган 285-110-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг индивидуал таълим дастурларини лойиҳалаштириш технологияларини такомиллаштириш имкони оширилган:
бўлажак инглиз тили ўқитувчиларининг мустақил таълим олиш фаолияти ташкилий-методик ёрдам тизими ривожланишига қаратилган эркин дискуссия элементлари ҳамда муаммоли интерфаол маърузаларни киритиш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар асосида “Нутқ малакалари интеграцияси” дарслиги ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2020 йил 20 декабрдаги 676-сонли буйруғи билан берилган 676-149-сонли нашр рухсатномаси). Натижада, талабаларга инглиз тилини ўргатишнинг дидактик таъминотини такомиллаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish