Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдулҳакимова Ойбарчин Нурбой қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Абдулла Орипов адабий-эстетик қарашлари”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/Fil517.
Илмий раҳбар: Жўрақулов Узоқ Ҳайдарович, филология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.19.01.
Расмий оппонентлар: Милиев Сувонқул, филология фанлари доктори; Афоқова Нодира Маҳмудовна, филология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Абдулла Ориповнинг адабий-эстетик қарашларини илмий-назарий аспектда очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Абдулла Орипов бадиий-эстетик тафаккури юксалишида фольклорнинг таъсири ижодининг илк даврида ва бадиий тафаккури такомилида фольклор мотивлари бадиий синтези, умр сўнгида яратилган шеърларида халқ оғзаки ижоди анъаналарининг поэтик янгиланиши босқичларида кечгани аниқланган;
шоир эстетикаси такомилида Аҳмад Яссавий, Алишер Навоий, Бобур, Машраб, Фурқат сингари мумтоз шоирлар ҳамда Чўлпон, Абдулла Қодирий, Абдулла Қаҳҳор, Усмон Носир, Ғафур Ғулом, Миртемир ва Эркин Воҳидов каби ХХ аср ижодкорлари фалсафий-ирфоний ва бадиий-эстетик қарашларининг поэтик синтези далилланган;
Абдулла Орипов лирик концепцияси ижодда фалсафий моҳият ва бадиий кашфиёт уйғунлигига эришилганида, бетакрор мазмун, гўзал ташбеҳ ва сирли руҳ мутаносиблиги адабий-эстетик мезон этиб белгиланганида намоён бўлиши исботланган;
ижодкорнинг лироэпик ва драматик асарлари герменевтик, бадиий-эстетик хоссалари ҳамда шоир-шеър-сўз учлигининг бадиий-эстетик, лиро-публицистик ифодасига хос қонуниятлар аниқланган, бадиий публицистикаси мисолида одам, олам, шеър ва шоир муносабатлари очиб берилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Абдулла Орипов адабий-эстетик қарашлари тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида:
Абдулла Орипов адабий-эстетик қарашларининг маданий-маърифий, адабий-тарихий омилларига доир илмий қарашлардан, шоир лирик концепциясининг ижтимоий-биографик, адабий-эстетик муҳит билан муштараклигига оид  илмий-назарий хулосалардан ОТ-FI-030 рақамли “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографияни (7-жилд) чоп этиш” (2017-2020) мавзусидаги фундаментал лойиҳанинг назарий қисмида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг  ¬¬2022 йил 26 апрелдаги 04/1-802-сон маълумотномаси). Натижада Абдулла Орипов адабий-эстетик қарашлари омиллари, шоир лиродраматик асарлари ва бадиий публицистикасидаги одам, олам, шеър ва шоир масалаларига доир фикрлар адабиётшуносликни концептуал фикрлар билан бойитган.
Абдулла Орипов адабий-эстетик тафаккури такомилида Алишер Навоийнинг ижод табиати ва ижодкор тутумига доир қарашлари таъсири билан боғлиқ таҳлилий маълумотлар, шоир лирик концепциясида Алишер Навоий поэтик қарашлари бадиий-эстетик асос вазифасини бажарганига доир илмий-назарий хулосалардан “PZ-20170926459 рақамли “Навоийшунослик тарихи” (XX-XXI асрлар)” (2018-2020) мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг  ¬¬2022 йил 26 апрелдаги 04/1-803-сон маълумотномаси). Натижада шоир адабий-эстетик тафаккури такомилида Алишер Навоий ижодининг таъсири, жумладан, Абдулла Орипов асарларидаги шоир-шеър-сўз учлигига оид қарашлар талқинида Алишер Навоий бадиий-эстетик концепцияси замин бўлганига доир фикрлар адабиётшуносликка янги назарий хулосаларни олиб кириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish