Sayt test rejimida ishlamoqda

Саъдиева Гузал Олимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Давлат хизматчиси маънавий қиёфасининг шаклланишига сиёсий маданият ва мафкуранинг таъсири», 23.00.03 – Сиёсий маданият ва мафкура (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Ss91.
Илмий раҳбар: Жалилов Актам Ташназарович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.20/13.05.2020.Ss.23.03.
Расмий оппонентлар: Назаров Қиём Нормирзаевич, фалсафа фанлари доктори; Қўчқоров Ваҳоб Ҳошимович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда давлат хизматчиси маънавий қиёфасининг шаклланишига сиёсий маданият ва мафкуранинг таъсирини баҳолашни такомилллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлат бошқарувида сиёсий маданият ва мафкура омилларининг таъсири мавжуд сиёсий тизим табиатига кўра бирламчи таъсирга эга бўлиб, улар раҳбар кадрлар маънавий қиёфасига сиёсий ислоҳотлар кўринишида татбиқ этилиши, жумладан, раҳбарлик лавозимлари захирасига олинган ёш кадрларнинг маънавий ахлоқий қиёфасини шакллантиришга ижобий таъсир кўрсатиши  асосланган;
миллий кадрлар захирасини шакллантиришда номзодларнинг маънавий-ахлоқий жиҳатлари “малака талабларига ҳамда кўрилаётган лавозимга мувофиқлиги”ни баҳоловчи объективлик, очиқлик, адолатлилик, ҳалоллик, қатъиятлилик, фидойилик каби индикаторлар ва маънавий қиёфани даражалаш тести, номзоднинг маънавий-ахлоқий даражасини аниқловчи кейс, маънавиятни қабул қилиш даражасини ўлчовчи ишончли суҳбат, қолиплашган ва ностандарт интервью, ташқи очиқ ва ёпиқ кузатув каби усуллар ишлаб чиқилиб, улардан давлат хизматчилари фаолиятига сиёсий маданият ва мафкура омилининг қай даражада таъсир этишини аниқлашда фойдаланиш мумкинлиги асослантирилган;
ижтимоий-сиёсий жиҳатдан “давлат хизматчилари маънавий қиёфаси”нинг амал қилиш самарадорлигини оширишда унинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш зарурати асосланиб,  Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонунининг “Давлат хизматчилари фаолиятининг асосий принциплари” қисмига давлат хизматчилари маънавий қиёфасининг ижобий жиҳатларини очиб берувчи “ўз ваколатларини амалга оширишда холислик, очиқлик, адолатлилик, ҳалоллик, давлат ва жамият манфаатларига содиқлик, бурчига фидойилик, қатъиятлилик, бағрикенглик, коррупцияга тоқатсизлик ҳамда манфаатлар тўқнашувига йўл қуймаслик” каби тамойилларни киритишнинг мақсадга мувофиқлиги асослаб берилган; 
Ўзбекистонда давлат фуқаролик хизмати тизимида фаолият кўрсатаётган хотин-қизларнинг давлат хизматчиси сифатидаги маънавий қиёфаси тизимнинг маънавий муҳитига мўътадиллаштирувчи ижобий ёки аксинча, ижтимоий муносабатларни издан чиқарувчи салбий таъсир кўрсатиши, яъни аёлнинг бошқарув тизимдаги сиёсий ёки раҳбарлик фаолияти унга нисбатан қарашларнинг зиддиятли бўлишига олиб келиши мумкинлиги илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Давлат хизматчиси маънавий қиёфасининг шаклланишида сиёсий маданият ва мафкуранинг таъсири бўйича олинган илмий натижалар асосида:
давлат бошқарувида сиёсий маданият ва мафкура омилларининг таъсири, уларнинг раҳбар кадрлар маънавий қиёфасига сиёсий ислоҳотлар кўринишида таъсир этиши, жумладан, раҳбарлик лавозимларига захирада турган ёш кадрларнинг маънавий-ахлоқий қиёфасини шакллантиришга ижобий таъсир кўрсатиши бўйича таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги томонидан “2021 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси”нинг 14-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2021 йил 9 декабрдаги 4-13-23-3127-сонли маълумотномаси). Натижада, Агентлик томонидан “Келажак лидерлари” учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамда Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтида “Давлат хизматчилари фаолиятининг бевосита давлат сиёсий ислоҳотларини самарали амалга оширишдаги ўрни” мавзуидаги малака ошириш курслари дастури ва  “Integrity check” (Testing) тизимини амалда қўллаш методологиялари ишлаб чиқилган;
давлат хизматига қабул қилишда номзодларнинг маънавий-ахлоқий жиҳатларини баҳоловчи мезонлар ва кўрсаткичлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан “Давлат фуқаролик хизматини ўташ тартиби тўғрисидаги Низом” лойиҳасини ишлаб чиқишда инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг 
2021 йил 11 декабрдаги JY71176633-сонли маълумотномаси). Натижада, Миллий кадрлар захирасини шакллантиришда номзодларнинг маънавий-ахлоқий жиҳатлари “малака талабларига ҳамда кўрилаётган лавозимга мувофиқлиги”ни баҳоловчи индикаторлар амалиётга киритилган;
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонунининг “Давлат хизматчилари фаолиятининг асосий принциплари” тўғрисидаги 5-моддасига давлат хизматчиларининг ўз ваколатларини амалга оширишда холислик, очиқлик, адолатлилик, ҳалоллик, давлат ва жамият манфаатларига содиқлик, бурчига фидойилик, қатъиятлилик, бағрикенглик, коррупцияга тоқатсизлик каби тамойилларни киритиш тўғрисидаги таклифлари 2022 йилнинг 28 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 26-ялпи мажлисида маъқулланган “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2022 йил 30 майдаги 18(06-13/18)-сонли далолатномаси). Натижада, ушбу таклифлар 2022 йилнинг 28 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 26 ялпи мажлисида қабул қилинган “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасини ишлаб чиқишга хизмат қилган; 
Ўзбекистонда давлат фуқаролик хизмати тизимида фаолият кўрсатаётган хотин-қизларнинг давлат хизматчиси сифатидаги маънавий қиёфаси бутун тизимнинг маънавий муҳитига мўътадиллаштирувчи ижобий ёки аксинча, ижтимоий муносабатларни издан чиқаруви салбий таъсир кўрсатишга оид фикрлардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг “2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини 2021-2022 йилларда амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури”нинг 12-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2021 йил 29 декабрдаги 3(000492)-сонли маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан “2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини тасдиқлаш ҳақида”ги 2021 йил  28 майдаги СҚ-297-IV-сонли Қарори билан тасдиқланган “2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури” ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish