Sayt test rejimida ishlamoqda

Таджибаева Дилдора  Абдурахимовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Пенитенциар муассасаларда маҳкумлар томонидан содир этиладиган жиноятларнинг олдини олишни такомиллаштириш”, 12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Yu271.
Илмий раҳбар: Отажонов Аброржон Анварович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, DSc.31/30.12.2019.Yu.25.02.
Расмий оппонентлар: Раджабова Мавжуда Абдуллаевна, юридик фанлар доктори, профессор; Салаев Нодирбек Сапарбаевич, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш Департаменти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади пенитенциар муассасаларда маҳкумлар томонидан содир этиладиган жиноятларнинг олдини олишни такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жиноят-ижроия қонунчилигига жазони ижро этиш муассасаси психологларининг психологик ёрдам кўрсатиши ва бундай тадбирларда иштирок этиши фақат маҳкумнинг розилиги билан амалга оширилиши ҳақидаги нормани киритиш лозимлиги исботланган; 
маҳкумларнинг талаб мавжуд бўлган касблар ва мутахассисликларга оид касбий таълимини ташкил этиш, ўқишни тугаллаганидан сўнг тегишли ҳужжат бериш ҳамда уларни кейинчалик ишга жойлаштириш зарурати асосланган; 
жиноят-ижроия қонунчилигида фойдаланиладиган атама ва тушунчаларнинг ҳуқуқий маъносини аниқ ифодалаш ва уларнинг бир хилда қўлланилишини таъминлаш учун атамаларнинг ҳуқуқий маъносини ишлаб чиқиш зарурати исботланган;
маҳкумларни ахлоқий тузатишда корхона, ташкилот, муассаса, жамоатчилик тузилмалари ва фуқаролар иштирокининг таъсирчан механизмларини яратиш кераклиги асосланган;
маҳкумлар томонидан такрорий жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, уларнинг хулқ-атворини психологик жиҳатдан ўрганиш, ўз хатти-ҳаракатларини бошқаришга қийналадиган (тажовузкор)ларни аниқлаш ва олдини олишнинг криминологик чора-тадбирларини жорий этиш лозимлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пенитенциар муассасаларда маҳкумлар томонидан содир этиладиган жиноятларнинг олдини олишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг психологик ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ тадбирларда иштирок этиши фақат уларнинг розилиги билан амалга оширилиши мумкинлигига оид таклифдан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодекси 9-моддасининг биринчи қисми 8-хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2021 йил 07 сентябрдаги 06/1-11/4362-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши маҳкумларнинг асосий ҳуқуқлари кўлами кенгайишига хизмат қилган; 
маҳкумларнинг талаб мавжуд бўлган касблар ва мутахассисликларга оид касбий таълимини ташкил этиш, ўқишни тугаллаганидан сўнг тегишли ҳужжат бериш ҳамда уларни кейинчалик ишга жойлаштиришга доир таклифдан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодекси 97-моддасининг олтинчи қисми 3-хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2021 йил 
07 сентябрдаги 06/1-11/4362-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг инобатга олиниши маҳкумлар ҳуқуқ ва эркинликларининг таъминланиш даражасини оширишга хизмат қилган; 
жиноят-ижроия қонунчилигида фойдаланиладиган атама ва тушунчаларнинг ҳуқуқий маъносини аниқ ифодалашга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 ноябрдаги «Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПҚ-4006-сон қарори билан тасдиқланган 2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси жиноят-ижроия қонунчилигини такомиллаштириш Концепциясининг I боби 3, 9-қисмларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ташкилий департаменти Юридик таъминлаш бошқармасининг 2021 йил 17 апрелдаги 33/03-01/1189-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олинганлиги жиноят-ижроия қонунчилигини қўллаш амалиётини яхшилашга хизмат қилган;
жазо ва бошқа жиноят-ҳуқуқий таъсир чораларини ижро этувчи органлар фаолиятини маҳкумларни ахлоқан тузатиш ва тарбиявий ишлар самарадорлигини таъминлаш нуқтаи назаридан такомиллаштириш, маҳкумларни ахлоқан тузатишда корхона, ташкилот, муассаса, жамоатчилик тузилмалари ва фуқаролар иштирокининг таъсирчан механизмларини яратишга оид таклифдан ушбу Концепциянинг II боби, 1, 6 ва 8-қисмларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ташкилий департаменти Юридик таъминлаш бошқармасининг 2021 йил 17 апрелдаги 33/03-01/1189-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олинганлиги маҳкумларни ижтимоий адаптациясини такомиллаштиришга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish