Sayt test rejimida ishlamoqda

Рустамова Дилбар Рустамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш механизмини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Iqt422. 
Илмий раҳбар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Dsc.03/10.12.2019.1.16.01.
Расмий оппонентлар: Қузиева Наргиза Рамазановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Исмаилов Алишер Агзамович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот номи: Акциядорлик тижорат «Алоқабанк».
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиётни модернизациялаш шароитида қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иқтисодиёт тармоқларида интеграциялашув жараёнларини рағбатлантириш ва молиялаштиришнинг янги механизмларини жорий этишда капитал бозорининг ривожланишига ёрдам берадиган, акцияларини чет эл фонд биржаларида сотиш имкониятига эга бўлган, давлат улуши устунлик қилувчи Миллий инвестиция холдинг компаниясини ташкил этиш таклиф этилган;
устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятлари акцияларининг бирламчи ва иккиламчи таклифи акцияларга бўлган талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда, андеррайтер томонидан аниқланадиган ягона нарх асосида сотиш таклиф этилган;
инфляцияга боғланган давлат қимматли қоғозларининг иккиламчи бозорини шакллантириш ва норезидент ва резидентлар томонидан давлат қимматли қоғозларини сотиб олиш бўйича маркет-мейкер институтини жорий этишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
корпоратив облигациялар бозорини корпоратив облигацияларни чиқаришнинг таъминот талабини бекор қилиш орқали ривожлантириш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш механизмини такомиллаштириш юзасидан олиб борилган тадқиқот натижалари асосида
иқтисодиёт тармоқларида интеграциялашув жараёнларини рағбатлантириш ва молиялаштиришнинг янги механизмларини жорий этишда капитал бозорининг ривожланишига ёрдам берадиган, акцияларини чет эл фонд биржаларида сотиш имкониятига эга бўлган, давлат улуши устунлик қилувчи Миллий инвестиция холдинг компаниясини ташкил этиш таклифи  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6207-сон Фармонига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 7 июндаги 06/04-02-31/1384-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф асосида қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш соҳасидаги барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни яхлитлигини таъминлашга, тизимли таваккалчиликларнинг олдини олишга, ҳосилавий молия воситаларининг муомалада бўлишини тартибга солиш нормалари белгилашга, инвестиция воситачиларининг фаолиятини тартибга солувчи қоидаларни илғор халқаро стандартларга мувофиқлаштиришга, фонд биржаси фаолиятини “Биржа ва биржа фаолияти тўғрисида”ги Қонун нормалари билан тартибга солиш амалиётининг тугатилишига имкон берилган; 
устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятлари акцияларининг бирламчи ва иккиламчи таклифи акцияларга бўлган талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда, андеррайтер томонидан аниқланадиган ягона нарх асосида сотиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6207-сон Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 7 июндаги 06/04-02-31/1384-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф халқаро стандартлар ва принциплар асосида Капитал бозори регулятори фаолияти ташкил этилиб, регуляторга жисмоний ва юридик шахслардан, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва Марказий банкдан назорат функциясини амалга ошириш доирасида барча зарур маълумотларни олишига, капитал бозори соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузган жисмоний шахсларга жарима ҳамда юридик шахсларга молиявий санкцияларни мустақил равишда қўллашга, капитал бозори иштирокчилари фаолиятини текшириш ташаббуси билан чиқишга назорат функцияси доирасида таъсир кўрсатиш чораларини қўллаш тўғрисидаги қарорлар ҳақида ахборотларни эълон қилиб боришга имкон берилган;
инфляцияга боғланган давлат қимматли қоғозларининг иккиламчи бозорини шакллантириш ва норезидент ва резидентлар томонидан давлат қимматли қоғозларини сотиб олиш бўйича маркет-мейкер институтини жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6207-сон Фармон билан тасдиқланган дастурда ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 7 июндаги 06/04-02-31/1384-сон маълумотномаси). Мазкур таклифни жорий этиш натижасида холдинг корхоналари тушунчаси ва фаолиятининг асосий мезонларини белгилашга, холдинг корхоналари фаолиятига қўйилган чекловларни юмшатишга эришилган, асосий вазифаси инвестиция маслаҳатларини берадиган ва инвестиция воситачилик хизматларини кўрсатадиган, инвестицияларни бошқарадиган ва уларни жалб қиладиган, андеррайтинг фаолияти билан шуғулланадиган, молиявий активларни бошқарадиган, хусусийлаштириш ва халқаро облигацияларни жойлаштиришга кўмаклашувчи, капитал бозорининг ривожланишига ёрдам берадиган, мулкчилик шакли акциядорлик жамияти бўлган, акцияларини чет эл фонд биржаларида сотиш имкониятига эга бўлган, устав капиталида таркибида камида 10 та инвестицион жозибадор корхоналар бўлган, давлат улуши устинлик қилувчи Миллий инвестиция холдинг компаниясини тузишга шароит яратилган; 
корпоратив облигациялар бозорини корпоратив облигацияларни чиқаришнинг таъминот талабини бекор қилиш орқали ривожлантириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6207-сон Фармон билан тасдиқланган дастурда ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 7 июндаги 06/04-02-31/1384-сон маълумотномаси). Таклифнинг амалиётга жорий этилиши савдо, клиринг ва ҳисоб-китоб, инвестицион маслаҳатчилар ва воситачилар фаолиятларини замонавий ахборот технологиялари асосида масофадан туриб 24/7 режимида амалга оширилиши, инвесторларга маълумотлар очиқлиги ва амалиётлар шаффофлигини янада кўпайтирилиши, белгиланган тартибларни бажаришда ва уларни назорат қилишда инсон омилининг имкон қадар минималлаштирилиши капитал бозори инфратузилмасининг фаолият самарадорлиги ошишига ва тизимдаги маъмурий буйруқбозлик, қоғозбозлик, сансоларлик ҳолатларининг камайишига имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish